Ҳозирги жазирама кунларда бассейн ва сув ҳавзаларида ҳордиқ чиқариш кишига ором бағишлайди. Лекин сузишнинг ҳам ўз қоидалари бор.

    - Қандай ҳолларда сузиш тавсия этилмайди?

    - Сувда қўл ва оёқлар томир тортишганда нима қилиш керак?

    Тавсия этилади:

    Рўйхатдан ўтган сув ҳавзаларида, хавфсизлик қоидалари тўлиқ риоя этиладиган жойларда;

    Қуёшли кунда, шамолсиз ҳавода чўмилиш;

    Ҳаво ҳарорати 25 даражадан юқори бўлиши

    Сув ҳарорати 17-19 дан паст бўлмаслиги лозим.

    Тавсия этилмайди:

    Рўйхатдан ўтмаган, хавфсизлик қоидалари риоя этилмайдиган оқар сувларда;

    Чарчаган бўлсангиз;

    Офтобда ортиқча қизиб кетган бўлсангиз;

    Қорнингиз оч бўлса;

    Чанқаган бўлсангиз;

    Яқиндагина касалдан тузалган бўлсангиз.

    Шунингдек, агар сувда вақтингиз томир тортишса:

    Қўл бармоқларида: панжангизни тезда мушт қилиб, қаттиқ қисиб, қўлингизни ён томонга кескин улоқтиргандай ҳаракатлантириб, муштингизни очиб юборинг;

    Болдир мушаклари тортишганда: энгашиб, тортишган оёқ кафтидан ушлаб олинг, ўзингизга томон қаттиқ тортинг;

    Сон мушаклари тортишганда: тўпиқ яқинида оёғингиз юзини ташқи томондан ушлаб, оёғингизни тиззадан букиб, орқага - курагингиз томонга тортинг.

 

Интернет манбалари асосида тайёрланди