Девонхона ва архив бўлими
Бўлим мудири

Джабборов Аббос Хошимович
- Қабул вақти: Ҳар иш куни 08:30 дан 16:30 гача.
- Телефон: +99866-240-38-41.
- Электрон почта: devonxona@samdu.uz, samdu@exat.uz
Биография
- 2005-2009-йй. - Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд филиали талабаси
- 2009-2011-йй. - Ургут тиббиёт коллежи ўқитувчиси
- 2012-2013-йй. - Самарқанд давлат университети кадрлар бўлими услубчиси
- 2013-2017-йй. - Самарқанд давлат тиббиёт институти қошидаги 1-сон академик лицей ўқитувчиси, назорат гуруҳи раҳбари
- 2017-й. - ҳ.в. - Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети девонхона мудири
Девонхона олий ўқув юртининг мустақил фаолият юритувчи бўлими ҳисобланиб, университет устави ҳамда мазкур низомга асосан иш юритади ва бевосита университет ректорига бўйсинади.
Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, олий ўқув юртлари тўғрисидаги низом, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг буйруқлари, фармойишлари, университет раҳбарияти кўрсатмалари ҳамда иш қоғозлари юритиш бўйича амалдаги йўриқномага асосан ўз фаолиятини олиб боради.
Девонхонада фаолият кўрсатувчи ходимлар сони ва иш ҳажмига боғлиқ равишда амалга ошириладиган ишлар ҳамда вазифалар бўйича жавобгар шахслар тайинланади. Девонхона ходимлари вазифаларига қуйидагилар киради: университетдан жўнатиладиган ва университетга келиб тушадиган ҳужжатларни қайд этиш, фармойиш, ижро ҳамда молиявий ва хизмат сафарлари билан боғлиқ буйруқларни расмийлаштириш, буйруқ нусхаларини тегишли институтлар, факултетлар, бошқармалар, бўлимлар, кафедралар, мутасадди шахсларга тарқатиш, университет почта жўнатмалари учун конвертлар, почта маркаларининг ҳисоб-китобини олиб бориш, университет хос қоғози (бланк) берилишини тегишли тарзда қайд этиб бориш, буйруқ лойиҳаларини компютерларга киритиш, буйруқлар асоси билан боғлиқ ҳужжатлар ва буйруқларнинг асл нусхаларини архивга топширилгунича сақлаш, архивда сақланиши лозим бўлган ҳужжатларни амалдаги талаблар асосида топширишга тайёрлаш ва бошқалар.

