Top.Mail.Ru
×
Menu
Close Menu

Муҳандислик физикаси институти

Институт директори

Ярмухамедов Акмал Шарапович

  •  Қабул вақти: Ҳар куни 14:00 -  16:00
  •  Телефон: +99866-239-19-40; +998904480925
  •  Электрон почта: akmal.yarmuxamedov@rambler.ru

Биография

1988-1991 йиллар Самарқанд давлат педагогика институти илмий ходими;
1992-1994 йиллар Самарқанд давлат университети физика факультети Молекуляр люминесценция кафедраси лаборанти;
1998-2001 йиллар Самарқанд давлат университети катта илмий ходим;
2008-2011 йиллар Самарқанд давлат университети илмий бўлими инженер-метролог;

2011-2019 йиллар Самарқанд давлат университети Илмий тадқиқот мажмуаси директори;
2020-2022 йиллар Самарқанд давлат университети Оптика ва спектроскопия кафедраси докторанти;

2022 июль ойидан  Самарқанд давлат университети Муҳандислик физикаси институти директори.

ИНСТИТУТ ХАҚИДА

1927-йилда Ўзбек давлат университети (ҳозирги СамДУ) ташкил этилган вақтдан бошлаб, физика-математика факультети ҳам фаолиятини бошлаган эди. Биринчи марта Самарқандда физиклар тайёрлаш ишига Россиядан таклиф этилган олим проф.А.М.Титов раҳбарлик қилиб, 1933 йилда А.Ю.Педдер ва Н.П.Кузнесовлар билан биргаликда «Умумий физика», 1935-йилда «Оптика ва назарий физика» кафедраларни ташкил этган эди.

1933-йилда проф.А.М.Титов раҳбарлигида биринчи марта Қуёш энергиясидан фойдаланиш (Гелиофизика) бўйича илмий ишлар олиб боришди ва унинг раҳбарлигида 1935-йилда К.Т.Абдирашидов, А.Г.Кочневлар, 1936-йилда А.Н.Текучёв, С.У.Султонов, Мусо Мўминовлар номзодлик диссертасиясини ҳимоя қилдилар.

Физика фанининг ривожида проф. Мусо Мўминовнинг хизматларини алоҳида эътироф этиш керак. У 1944-йилда Ўзбек Давлат университетига ректорлик қилиш билан бирга «Назарий физика» кафедраси мудири лавозимини ҳам бажарди ва «Умумий физика», «Оптика» кафедраларини ташкил этди. 1951-йилда М.Мўминов, Ҳ.Ҳайдаров билан бирга биринчи марта ўзбек тилида «Молекуляр физикадан» лаборатория ва ўқув қўлланмаларини яратди.

1961-йил августда физика-математика факультети таркибидан физика факультети алоҳида ажралиб чиқди ва физика фани ривожида янги давр бошланган эди. 1959-йилда А.Қ.Отахўжаев (кейинчалик ЎзФА академиги) Оптика кафедрасига мудир бўлиб тайинланиши, СамДУда Оптиклар мактабининг шаклланишига олиб келди.

Факультетда қуйидаги йўналишларда илмий мактаблар яратилган: 1.Оптика (Асосчиси ва илмий раҳбари академик А.Қ.Отахўжаев), 2. Ядро физикаси (Асосчиси проф. Мусо Мўминов), 3. Магнетизм (Асосчиси ва илмий раҳбари проф.О.Қувондиқов), 4. Космос физикаси ва астрофизика (Асосчиси ва илмий раҳбари проф.Б.Махмудов),  Ночизиқли оптика (Асосчиси ва илмий раҳбари проф.Л.М.Собиров), Молекуляр люминесценсия (Асосчиси ва илмий раҳбари проф.Н.Низомов).

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 мартдаги “Физика соҳасидаги таълим сифатини ошириш ва илмий тадқиқотларни ривожлантириш чора тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ 82 қарори ҳамда 2022 йил 13 январдаги “Самарқанд давлат университети фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ 82 қарори асосида СамДУда физика факультети негизида Муҳандислик физикаси институти ташкил этилди.  

Институтда 6 та мутахассислик кафедралари фаолият кўрсатмоқда: Оптика ва спектроскопия (кафедра мудири PhD .Ғ.Шарифов), Умумий физика (кафедра мудири доц.Р.Ражабов), Назарий физика ва квант электроника (кафедра мудири проф.Н.Эшқобилов), Қаттиқ жисмлар физикаси (кафедра мудири доц.С.Ахроров), Ядро физикаси ва Астрономия (кафедра мудири доц.Р.М.Эшбўриев), Назарий ва амалий механика (кфедра мудири проф. Х.Худойназаров). Шунингдек, 2022-2023 ўқув йилидан бошлаб, институтда янги йўналишларда жумладан,  Электроника ва асбобсозлик;  Интеллектуал мухадислик тизимлари; Электрон аппаратуралар ишлаб чикариш технологияси; Машинасозлик технологияси, машинасозлик ишлаб чикаришни жихозлаш ва автоматлаштириш; Тиббиет физикаси; Механика ва математик моделлаштириш  йуналишларида мутахассислар тайерлаш йулга куйилди.

Институтда таъкидлаб ўтилган  йўналишлар  бўйича 1000 дан кўпроқ талабалар таҳсил олмоқдалар ва 50 нафардан ортиқ малакали магистр мутахассислар тайёрланмоқда.

Институтда илмий салоҳият 74%ни ташкил қилади, кафедраларда 1 нафар Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиги, 17 нафар фан докторлари, профессорлар, 35 нафар фан номзодлари, доцентлар ҳамда 16 нафар катта ўқитувчи, ассистентлар билан биргаликда 10 нафар хорижий профессор-ўқитувчилар фаолият олиб бормоқдалар.

Малака талаблари

БАКАЛАВРИАТ

  1. 60530900-  Физика(кундузги, кечки)
  2. 60531200-Тиббиёт физикаси
  3. 60711200-Электроника ва асбобсозлик (тармоқлар бўйича)
  4. 60711600-Интеллектуал муҳандислик тизимлари (тармоқлар ва соҳалар бўйича)
  5. 60720800-Машинасозлик технологияси, машинасозлик ишлаб чиқаришини жиҳозлаш ва автоматлаштириш
  6. 60531000-Механика ва математик моделлаштириш

МАГИСТРАТУРА

  • 70530901 - Физика (йўналишлар бўйича)
  • 70530902 - Ядро физикаси ва ядро технологиялари (қўллаш соҳалари бўйича)
  • 70711201 - Электроника ва электрон техникаси (тармоқлар бўйича)
  • 70711801 - Тиббий-биологик аппаратлар, тизимлар ва мажмуалар (қўлланиш соҳаси бўйича)
  • 70720801 - Машинасозлик технологияси ва жиҳозлари (ишлаб чиқариш бўйича)
  • 70711601 - Интеллектуал муҳандислик тизимлари (тармоқлар ва соҳалар бўйича)
  • 70531001 - Механика ва математик моделлаштириш