Виртуал тур
Университет тарихи


Самарқанд давлат университетининг тарихи Мирзо Улуғбек мадрасасининг ташкил қилиниши, яъни 1420-йилнинг 21-сентябридан бошланади. Мадрасада илк бор Мавлоно Муҳаммад Хавофий 100 дан ортиқ тингловчилар олдида Клавдий Птоломей назарияси бўйича илмий маъруза қилган.
Ўша кундан эътиборан Мирзо Улуғбек мадрасасида талабалар диний билимлар билан бир қаторда алгебра (ал-ҷабр), геометрия (ҳандаса), ҳуқуқ (фиҳҳ) ва бошқа фундаментал фанлардан сабоқ ола бошладилар. Мадрасадаги таълим жараёни Аштархоний Абулфайзхон даври, яъни XVIII асрнинг 1-ярмидаги бир неча ўн йилларни қамраб олган муддатни эътиборга олмаганда узлуксиз равишда XX асрнинг 20 йилларига қадар давом этди. Ўтган вақт давомида ушбу мадраса ўз даврининг энг илғор, обрўли таълим даргоҳи – мадрасаи олия сифатидаги нуфузини йўқотмади. Мадраса советлар даврида ҳам педагогик кадрлар тайёрлаш соҳасидаги фаолиятини давом эттирди. давомини ўқиш
Университет ҳақида


Самарқанд давлат университети нафақат Ўзбекистонда, жаҳоннинг кўплаб мамлакатларида ҳам машҳур қадимий олий таълим муассасасидир. СамДУ нинг расман ташкил топиши 1927 йил билан белгилансада, унинг шаклланиши ва олий таълим мақомига эга бўлиши Мирзо Улуғбек мадрасаси билан боғлиқ. Яъни 600 йилдан зиёд тарихга эга.
Мирзо Улуғбек, Қозизода Румий, Али Қушчи, Ғиёсиддин Коший, Алишер Навоий, Абдурахмон Жомий каби буюк авлодларимиз Самарқандда маърифат ва маданиятни юксалтирган ва жаҳон тамаддуни тамал тошлари қўйганликлари, уларнинг бой мерослари асосида бугунги олий таълим муассасалари ташкил топганидан ғурурланамиз. давомини ўқиш
Талабалар ҳаёти








Таълим йўналишлари
Номи | Кўриш | Юклаб олиш |
---|---|---|
Умумий | Кўриш | Юклаб олиш |
СамДУ Агробиотехнологиялар ва озиқ-овқат хавфсизлиги институти | Кўриш | Юклаб олиш |
СамДУ Муҳандислик физикаси институти | Кўриш | Юклаб олиш |
СамДУ Инсон ресурслари ва маҳалла тараққиётини бошқариш институти | Кўриш | Юклаб олиш |
СамДУ Биокимё институти | Кўриш | Юклаб олиш |
Математика факультети | Кўриш | Юклаб олиш |
География ва экология факультети | Кўриш | Юклаб олиш |
Тарих факультети | Кўриш | Юклаб олиш |
Психология ва ижтимоий-сиёсий фанлар факультети | Кўриш | Юклаб олиш |
Интеллектуал тизимлар ва компютер технологиялари факультети | Кўриш | Юклаб олиш |
Юридик факультети | Кўриш | Юклаб олиш |
Филология факультети | Кўриш | Юклаб олиш |
Қўшма таълим | Кўриш | Юклаб олиш |