Top.Mail.Ru
×
Menu
Close Menu

ТАЛАБАЛАР ҲАЁТИ

Мактабгача таълим факультети тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси кафедраси “Мусаввир” тўгараги фаолияти ҳақида

Мактабгача таълим факультети тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси кафедрасининг “Мусаввир” тўгараги раҳбари Жамолиддин Раҳматов. Тўгаракда талабалар тасвирий ва амалий санъатнинг: натюрморт, портрет, манзара, маиший жанр, денгизнавислик жанрида амалий, тасвирий фаолият билан шуғулланадилар, Шунингдек амалий санъатнинг миниатюра, наққошлик турлари билан ҳам шуғулланадилар. Тўгарак аъзолари вилоят, республика, халқаро тасвирий санъат кўргазмаларида ўзларининг ижодий ишлари билан иштирок этиб фахрли ўринларни қўлга киритмоқдалар. 


Мактабгача таълим факултети “Мусиқа таълими” кафедраси қошидаги дутор тўгараги фаолияти ҳақида 

“Мусиқа таълими” кафедрасида ташкил этилган дутор ижрочилиги тўгараги катта ўқитувчи Раҳматов Аҳмад раҳбарлигида фаолият кўрсатмоқда. Тўгарак машғулотлари талабаларнинг бўш вақтларида жадвал асосида ўтказилиб келинмоқда. Ушбу тўгарак иштирокчиларидан иборат дуторчи қизлар ансамбли тузилган бўлиб, унинг репертуаридан ўзбек халқ қўшиқ ва лапарлари ҳамда бастакорларнинг энг сара куй-қўшиқлари жой олган.
Дуторчилар ансамбли вилоятимиз ҳамда университетда ўтказилаётган турли маданий-оммавий тадбирларда ўз концерт дастурлари билан фаол иштирок этиб келишмоқда. 
Талабаларнинг дарсдан ташкари бўш вактларини мазмунли ва самарали ўтказишлари ҳамда етук, малакали, рақобатбардош кадрлар бўлиб етишишларида ушбу тўгарак самарали хизмат қилиб келмоқда.


Мактабгача таълим факультети тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси кафедраси “Амалий санъат”  тўгараги фаолияти ҳақида

Мактабгача таълим факультети “Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси” кафедрасининг “Амалий санъат” тўгарагига Истамов Завқиддин раҳбарлик қилиб келмоқда. Тўгаракда иқтидорли талабалар амалий санъат турларидан наққошликнинг сир асрорларидан бохабар этиладилар. Шунингдек амалий санъатнинг миниатюра турлари билан ҳам шугъулланадилар. “Амалий санъат” тўгараги талабаларимизга ўзбек халқ амалий санъати намуналарининг нақадар беқиёслигини, миллий урф-одатларимизга ҳурмат, ватанни ва ота-боболаримиздан қолган ҳунарни севишга ва ардоқлаб, келажак авлодга етказишга хизмат қилади. Тўгарак аъзолари вилоят, республика, халқаро тасвирий ва амалий санъат кўргазмаларида ўзларининг ижодий ишлари билан иштирок этиб фахрли ўринларни қўлга киритмоқдалар. 


Мактабгача таълим факультети “Мусиқий таълим” йўналиши қошидаги “Вокал” тўгараги фаолияти ҳақида 

“Мусиқа таълими” кафедраси қошида ташкил этилган “Вокал” тўгараги “Гулдаста” бадиий ҳаваскорлик ансамбли негизида ташкил этилган. Тўгаракка катта ўқитувчи Миршохид Бурхонович Муродов раҳбарлик қилиб келмоқда. 
Машғулотларда вокал санъатига иштиёқманд ёшлар вокал ижрочилиги фани бўйича ўз билим, кўникма ва малакаларини ошириш билан бирга ўзбек халқ қўшиқларини, ўзбек ва чет эл композиторларининг замонавий мавзулардаги асарларини йирик жанрлардаги романс, арияларни ўрганадилар. Энг яхши ижролари билан вилоят ҳамда университетда ўтадиган турли концертлар, маданий оммавий тадбирлар ва турли даражадаги кўрик-танловларда мунтазам иштирок этиб келишмоқда.
Тўгарак иштирокчиларидан дуэт, трио, квартет, квинтет ансамбллари ташкил этилган. Тўгарак қатнашчилари “Гулдаста” ансамбли таркибида ҳар йили ўтадиган Республика миқёсидаги олий таълим муассасалари ўртасида бўлиб ўтадиган кўрик-танловларда мунтазам қатнашиб совринли ўринларни эгаллашда ўз ҳиссаларини қўшиб келишмоқда.


Мактабгача таълим факультети «Меҳнат таълими» кафедрасида ташкил этилган «Тикувчилик» ва «Тўқувчилик» тўгараги фаолияти ҳақида

Мактабгача таълим факультетининг «Меҳнат таълими» кафедрасида «Тикувчилик» ва «Тўқувчилик» тўгараги ташкил этилган. Талабаларга бу касбларни ўргатишда кафедра ўқитувчилари Рахима Жиянқулова ва Майсара Расуловалар тўгаракка раҳбарлик қилиб келмоқдалар. Талаба-қизлар тўгаракда тикиш, бичиш, тўқиш, гилам тўқиш ва ҳар хил тикув ва тўқув буюмларини тайёрлашни ўрганиб келмоқдалар. 
Бу тўгаракларда миллий ҳунармандчилик турларидан гилам тўқиш технологиялари, илмоқ билан хар хил нарсалар тўқиш, миллий кийимлар тикиш технологиялари билан танишадилар ва буюмлар тикадилар. 
Талаба-қизлар ўзларининг мустақил бажарган ишлари билан ҳар хил байрам, кўргазмаларда иштирок этиб келмоқдалар. Келажакда ўрганган касблари орқали ўзларининг тадбиркорлик ишларини юритишга иштиёқ уйғотади.