Таълим сифатини назорат қилиш бўлими бошлиғи

Рузиев Юнус Самандарович

  •  Қабул вақти: Сешанба, Пайшанба (14:00-15:00)
  •  Телефон: 0366-239-15-86
  •  Электрон почта: r-yunus@samdu.uz

Биография

1999-2003 йй. – А.Навоий номидаги Самарқанд давлaт университети талабаси
2005-2007 йй. – Самарқанд давлат университети физиология, генетика ва биокимё кафедраси магистранти
2007-2017 йй. – Самарқанд давлат университети физиология, генетика ва биокимё кафедраси ассистенти
2017-2018 йй. – Самарқанд давлат университети биология ва кимё факултетининг маънавий – маърифий ишлар бўйича декан ўринбосари
2018-2020 йй. – Самарқанд давлат университети биология факултетининг ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари
2020 й. -ҳ.в. – Самарқанд давлат университети таълим сифатини назорат қилиш бўлим бошлиғи

 

Бўлим фаолияти ҳақида

Бўлим ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги қонуни, Кадрлар тайёрлаш миллий дастури, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишлари, Давлат инспекцияси ҳамда университет ректори буйруқлари ва қонуний кўрсатмаларига, шунингдек Бўлим тўғрисидаги Низомга мувофиқ олиб боради.
Бўлимда амалга оширилган ишлар, муаммолар ва камчиликлар тўғрисидаги маълумотларни мунтазам равишда университет ректорига ҳамда Давлат инспекциясига тақдим этади.

Бўлимнинг асосий вазифалари:

  • таълим йўналишлари ва мутахассисликларнинг давлат таълим стандартлари (ДТС), малака талаблари, ўқув режалари ва фан дастурлари билан таъминланганлигини таҳлил этиш ва уларни экспертиза қилиш; 
  • университетда таълим жараёни сифатини, унинг ўқув адабиётлари ва ўқув-услубий материаллар билан таъминланганлик даражасини ўрганиш;
  • университет талабалари билимларининг ДТСга мувофиқлигини ўрганиб бориш, таҳлил қилиш;
  • таълим сифатини оширишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини таъминлаш;
  • кадрлар тайёрлаш сифати мониторингини юритиш;
  • университетни ички аттестациядан ўтказишни ташкил этиш, натижалари бўйича таълим сифатига салбий таъсир этувчи омилларни аниқлаш, маълумотларни университет ректорига ҳамда Давлат инспекциясига тақдим этиш; 
  • аттестация, таълим сифатини ўрганиш билан боғлиқ жараёнларда университетда аниқланган камчиликлар ва нуқсонларни ўз вақтида бартараф этилиши устидан назорат ўрнатиш;
  • таълим сифатини белгиловчи кўрсаткичларнинг ҳолатини мониторинг қилиш ва аниқланган муаммолар ва камчиликлар юзасидан тегишли таркибий тузилмаларга таклифлар бериш;
  • таълим сифатини ошириш мақсадида профессор-ўқитувчиларнинг малакасини ошириш жараёнида замонавий усуллар ва услублардан фойдаланиш самарадорлигини  таҳлил қилиш;
  • университетнинг таркибий тузилмаларида (факультет, кафедра, бўлим, марказ, академик лицей) педагог ходимларнинг касбий малакаси ҳолатини, шунингдек олий ўқув юртидан кейинги таълим ҳамда малака ошириш ва қайта тайёрлаш йўналишларидаги сифат даражасини аниқлаш мақсадида ички мониторингни ўтказиш, таҳлилий маълумотларни тайёрлаш, аниқланаган камчилик ва муаммоларни бартараф этиш бўйича университет раҳбариятига таклифлар киритиш;
  • университет профессор-ўқитувчилари таянч маълумотларининг тегишли дарс берадиган фан(лар)ига мослигини таҳлил қилиш ёки уларнинг тегишли қайта тайёрлашдан ўтганлигини ёки мос ихтисослик бўйича илмий унвон, даражага эга эканлигини ўрганиш ва хулосаларни Университет ректорига маълум қилиш;
  • университетнинг ўқув жараёни, илмий-тадқиқот ва илмий-услубий ишлар режаларининг бажарилишини мониторинг қилиш;
  • таълим жараёни моддий-техник базаси ҳолатини таҳлил қилиш, уни ривожлантириш ва такомиллаштириш бўйича таклифлар бериш;
  • университетда талабалар амалиётининг таълим йўналишлари ва мутахассисликларни инобатга олинган ҳолда ташкил этилганлигини ва унинг самарасини назорат қилиш; 
  • Давлат инспекциясининг топшириғига биноан университет рейтингини аниқлашга ва баҳолашга оид маълумотларни тўплашда, ўтказиладиган аттестация ва таълим сифатини ўрганиш билан боғлиқ жараёнларда иштирок этиш;
  • талабалар билимини баҳолаш жараёнини таҳлил қилиш асосида рейтинг балларининг холислигини, шаффофлигини ва сифат даражасини  баҳолаш;
  • университетдаги ижтимоий муҳит, кадрлар тайёрлаш ва таълим сифатини ўрганиш мақсадида доимий равишда талаба, ота-она, профессор-ўқитувчи ва кадрлар истеъмолчилари ўртасида ижтимоий сўровлар ўтказиш;
  • бўлим ходимларининг касбий маҳоратини ошириш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Истеъдод” жамғармаси ёки халқаро лойиҳалар ва Университет ҳисобидан ривожланган хорижий давлатларнинг нуфузли ўқув ва илмий марказлари тажрибасини ўрганиш ва уларни таълим жараёнига тадбиқ этиш;
  • университет рейтингини халқаро даражага кўтаришга қаратилган чора-тадбирларни университет раҳбарияти билан биргаликда ишлаб чиқиш ва уни ижросини таъминлашда фаол иштирок этиш;
  • университет тегишли таркибий тузилмалари билан ҳамкорликда таълим сифатини оширишга қаратилган ўқув семинарлари ва тренингларни ўтказиш;
  • университетда жамоатчи экспертлар базасини шакллантириш ва улар билан қўйилган вазифалар доирасида семинар машғулотларини мунтазам равишда ўтказиб бориш; 
  • ўқув жараёни билан ишлаб чиқариш ўртасидаги интеграцион ҳамкорлик, инноватсион ғоялар, ишланма ва технологияларнинг амалий татбиғи масалалари мониторингини юритиш;
  • университет Кенгашида, давра суҳбатлари ва анжуманларда бўлим томонидан таълим сифатини оширишга оид амалга оширилган ўрганиш ва мониторинг натижалари тўғрисида маълумотлар бериб бориш; 
  • таълим сифати ҳолатини ўрганишнатижаларига асосланиб тегишли таклифларни Университет раҳбариятига тақдим этиш.