IMTIHON FANLARI RO`YHATI
2025-2026-ўқув йили қабулида республика олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига мос фанлар мажмуаси ва баҳолаш мезонлари Gov.uz – Ҳукумат портали сайтида эълон қилинди. Имтиҳонлар “аввал тест, сўнг танлов” тамойили асосида ўтказилади. 2024/2025-ўқув йилидаги каби, асосий эътибор барча учун мажбурий (она тили, математика, Ўзбекистон тарихи) ва таълим йўналишига мос иккита фан (жами 5 та фан) га қаратилади.
Тест синови таркиби ва баҳолаш мезонлари (умумий тартиб):
Мажбурий фанлар (3 та):
- Она тили (ўзбек, рус, қорақалпоқ ва б.) - 10 та савол;
- Математика - 10 та савол;
- Ўзбекистон тарихи - 10 та савол.
Баҳолаш: Ҳар бир тўғри жавоб учун 1.1 балл (максимал 33 балл).
Таълим йўналишига мос фанлар (2 та):
- 1-фан (йўналишга мос) - 30 та савол (3.1 балл х 30 = 93 балл);
- 2-фан (йўналишга мос) - 30 та савол (2.1 балл х 30 = 63 балл).
Умумий: Жами 90 та тест топшириғи, максимал балл - 189 балл.
Вақт: 3 соат.

