Биокимё институти
Институт директори

Насиров Мухтор Гафарович
- Қабул вақти: Ҳар куни 12:00 дан 16:00 гача
- Телефон:
Биография
- 1973–1983 йилларда – Самарқанд давлат университети талабаси.
- 1983–1993 йилларда – Ўзбекистон пахтачилик илмий-тадқиқот институти илмий ходими.
- 1993–1996 йилларда – Самарқанд давлат университети ўсимликлар физиологияси ва микробиология кафедраси ассистенти.
- 1996–1998 йилларда – Самарқанд давлат университети ректори ёрдамчиси.
- 1998–1999 йилларда – Самарқанд давлат университети макро ва микроэлементлар лабораторияси катта илмий ходими.
- 1999–2005 йилларда – Самарқанд давлат университети ўсимликлар физиологияси ва микробиология кафедраси доценти.
- 2005–2009 йилларда – Самарқанд давлат университети Халқаро алоқалар бўлими бошлиғи.
- 2009–2012 йилларда – Самарқанд давлат университети ботаника ва ўсимликлар физиологияси кафедраси доценти, кафедра мудири вазифасини бажарувчи, табиий фанлар факультети декани вазифасини бажарувчи.
- 2012–2016 йилларда – Самарқанд давлат университети табиий фанлар факультети декани.
- 2016–2017 йилларда – Самарқанд давлат университети ботаника ва ўсимликлар физиологияси кафедраси доценти вазифасини бажарувчи.
- 2017 йилда – Самарқанд давлат университети халқаро алоқалар бўлими бошлиғи.
- 2017–2022 йилларда – Самарқанд давлат университетининг халқаро алоқалар бўйича проректори.
- 2022–2025 йилларда – Самарқанд давлат университети халқаро алоқалар бошқармаси бошлиғи.
- 2025–2026 йилларда – Самарқанд давлат университети ўсимликлар физиологияси ва микробиология кафедраси доценти.
- 2026 йилдан – Самарқанд давлат университети Биокимё институти директори.
БИОКИМЁ ИНСТИТУТИ ҲАҚИДА
2023 йилда СамДУ кимё ва биология факультетлари негизида Биокимё институти ташкил этилди. Институтда 11 та кафедра фаолият кўрсатмоқда:
1. Аналитик кимё
2. Ботаника
3. Генетика
4. Зоология
5. Ноорганик кимё ва материалшунослик
6. Одам ва ҳайвонлар физиологияси ва биокимё
7. Органик синтез ва биоорганик кимё
8. Полимерлар кимёси ва кимёвий технология
9. Физикавий ва коллоид кимё
10. Ўсимликлар физиологияси ва микробиология
11.Биотехнология
Бугунги кунда институтда 150 нафар профессор-ўқитувчилар, шундан 22 та фан доктори, профессорлар, 100 та фан номзодлари, ПҳД, доцентлар ҳамда 35 дан ортиқ хорижий олимлар фаолият олиб бормоқда. Институтнинг илмий салоҳият 84,8% ни ташкил этади.
Институтда қуйидаги бакалавр йўналишлари бўйича, кундузги, кечки таълим турлари бўйича кадрлар тайёрланади:
1. Биология (турлари бўйича);
2. Кимё (турлари бўйича);
3. Биотехнология (тармоқлар бўйича);
4. Кимё муҳандислиги (ишлаб чиқариш турлари бўйича);
5.Фундаментал тиббиёт
6.Фармация
Шу билан бирга, биология, биотехнология, кимё, кимёвий технология, биофизика ва биокимё йўналишлари магистратура мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрлаш тизими йўлга қўйилган.
Институтда илмий даража берувчи PhD.28.02.2018.K.02.05, PhD.03/30.12.2019.B.02.08 рақамли илмий кенгашлар фаолият олиб бормоқда. Унда “02.00.02–Аналитик кимё”, “02.00.04–Физик кимё”, «03.00.05-Ботаника», «03.00.06–Зоология», “03.00.07-Ўсимликлар физиологияси ва биокимёси”, “03.00.08- Одам ва ҳайвонлар физиологияси” ихтисосликлари бўйича илмий ишлар ҳимояси ўтказилмоқда.
Институт бир қатор хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик қилиб келинмоқда, Италиянинг Болония, АҚШ нинг Невада, Туркиянинг Истанбу, Анқара, Афён Кожатепе, Россиянинг Москва, Томск, Қозон, Венгриянинг Сзегед, Германиянинг Берлин университетлари шулар жумласидандир.
Институтда 4000 дан ортиқ экспонатга эга «Зоология» музейи, замонавий илғор асбоб-ускуналар билан жиҳозланган, Нобел мукофоти лауреати, профессор Азиз Санжар номидаги «Замонавий анализ усуллари» илмий лабораторияси, 1000 дан ортиқ нусхадаги 250 га яқин тур ўсимликлар ўстирилаётган «Оранжерия», минглаб нусхадаги гербарийлар сақланётган «Гербарий фонди», «Газлар анализи» илмий лабораторияси, «Экологик тизимлар ва приборлар» илмий лабораторияси, маҳаллий фаунамизда учрайдиган барча турдаги ҳашаротларни ўзида мужассамлаштирган «Энтомологик коллекция», «Замонавий биотехнологик тадқиқотлар», «Ҳужайра биологияси» каби илмий лабораториялар, тирик ҳайвонлар билан боғлиқ тадқиқотлар учун «Виварий» лабораториялари фаолият кўрсатмоқда.

