Бошқарма бошлиғи

САМАТОВ САЙДАЗИМ МАМАРАХИМОВИЧ

  •  Қабул вақти: Сешанба, пайшанба, 16-00 дан 18-00 гача
  •  Телефон: +998 91 556 56 56
  •  Электрон почта: saydazim_samatov@gmail.com

Биография

  • 1992-1997 йй. - Самарқанд давлат университети талабаси
  • 1997-2000 йй. - Самарқанд давлат университети аспиранти
  • 2001-2004 йй. - Ўзбекистон Фанлар академияси Самарқанд бўлими кичик илмий ходими
  • 2004-2006 йй. - Самарқанд давлат университети «Математик физика ва функциялар назарияси» кафедраси ассистенти
  • 2006-2009 йй. - Самарқанд давлат университети кафедраси докторанти
  • 2009-2011 йй. - Самарқанд давлат университети «Математик физика ва функциялар назарияси» кафедраси доцент вазифасини бажарувчи
  • 2011-2013 йй.   - Самарқанд давлат университети «Математик физика ва функционал анализ» кафедраси доцент вазифасини бажарувчи
  • 2013-2017 йй.   -  Самарканд давлат университети ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш минтақавий маркази бўлим бошлиғи 
  • 2017-2022 йй. -  Самарқанд давлат университети «Математик физика ва функционал анализ» кафедраси доценти
  • 2022-2023 йй.  - Самарқанд давлат университети ўқув-услубий бошқарма бошлиғи ўринбосари
  • 2023 й – ҳ.в. - Самарқанд давлат университети 2-ўқув-услубий бошқарма бошлиғи

ЛАВОЗИМ ВАЗИФАЛАРИ

-  университетнинг таълим йўналишлари ва мутахассисликлари ўқув режасидаги фанларнинг ўқув адабиётлари билан таъминланганлик ҳолатларини танқидий таҳлил қилган ҳолда, факултетлар ва кафедраларнинг ўқув ва услубий адабиётларга бўлган эҳтиёжини ўрганади ҳамда тегишли таклифлар тайёрлайди;
-  Ректор ва Кенгаш йиғилишлари кун тартибига соҳага тегишли долзарб масалалар юзасидан таклифлар киритади ҳамда бу борада маълумотларнинг сифатли тайёрланишини таъминлайди;
-  Ўқув-услубий бошқармада тайёрланаётган ҳужжатларни олий таълим ташкилоти бўлим бошлиқлари ҳамда директор ва деканлар билан ҳамкорликда мувофиқлаштиради;
-  олий таълим ташкилоти илмий-услубий Кенгаши йиғилишлари кун тартибига оид масалалари тайёрлайди;
-  ўқув-услубий масалалар бўйича факултет ва кафедралар ўқув-услубий Кенгаш раҳбарлари семинарларини ташкил қилади;
-  олий таълим ташкилоти аъзо бўлган Мувофиқлаштириш соҳа кенгаши фаолиятида (мажлисларида) иштирок этади;
-  профессор-ўқитувчиларнинг мутахассислик, илғор педагогик ва ахборот технологиялари бўйича тегишли муддатларда малака ошириш режаларини тузади ва ижросини назорат қилади;
-  академик ва молиявий мустақиллик берилган олий таълим ташкилотларида яратилаётган ўқув адабиётларининг (дарслик, ўқув қўлланма, монографıя ва бошқалар) экспертизасини ташкил этади ва чоп этишга рухсатнома берилишини таъминлайди;
-  университетнинг бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари ўқув режаладаги фанлар бўйича зарур ўқув адабиётлари рўйхатини, нашр этиш режасини шакллантиради;
-  университетда энг яхши ўқув адабиётлари йиллик танловларини ўтказади ва натижаларини вазирликка тақдим этади;
-  университетнинг бакалавриат таълим йўналишлари ва унинг негизидаги магистратура мутахассисликларини ўқув адабиётлари билан таъминлашни ташкил қилади;
-  белгиланган номинациялар бўйича олий таълим ташкилотида “Энг яхши” педагог танловини ўтказади ва натижаларини вазирликка тақдим этади;
-  Илмий-услубий кенгашларга тегишли маълумотларни тайёрлайди;
-  педагог кадрлар ва раҳбар ходимларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш жараёнини ташкил этади, ҳужжатларни тайёрлайди, жараённи назорат қилади;
-  ўқув режа ва ишчи дастур (силлабус)ларнинг тузилишини ва тайёрланишини назорат қилади;
-  университетда масофавий таълим шакли учун тайёрланган контентларнинг фаннинг ўқув дастурига мослиги, электрон платформага киритилганлигини таҳлил қилади;
-  университетнинг институт ва факултетларида ўқув-меъёрий ҳужжатларнинг юритилишини назорат қилади;
-  сифат назорати ҳайъати орқали ўқув машғулотларининг сифат даражасини оширишга эришиш, ёш педагог кадрлар малакасини ошириш ишларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;
-  университетнинг институт, факултет ва кафедралари билан ҳамкорликда ўқув-меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқади ва тасдиқлашга киритади;
-  ўқув-услубий жараён бўйича проректор ва бошқарма бошлиғининг тегишли топшириқларини бажаради.