Марказ декани

Файзиева  Нигина  Камаловна

  •  Қабул вақти: Ҳар иш куни (8.00-17.00)
  •  Телефон: +99891-554-77-62
  •  Электрон почта: tayyorlov@samdu.uz

Биография

1994-2000 йй. – Самарқанд давлат университети талабаси

2000-2003 йй. – Самарқанд давлат университети аспиранти

1994-2007 йй. – Самарқанд давлат университети тайёрлов бўлими котибаси

1997-2021 йй. – Самарқанд давлат университети тайёрлов маркази ўқитувчиси

2007-2021 йй. – Самарқанд давлат университети тайёрлов маркази услубчиси

2021  - ҳ.в. – Самарқанд давлат университети тайёрлов маркази декани

Тайёрлов маркази ҳақида

Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети тайёрлов бўлимига 1971 йилда асос солинган. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг кўрсатмасига асосан, 1993 йилдан бошлаб тайёрлов бўлими базасида шартнома асосида, яъни ўзини ўзи маблағ билан таъминлайдиган тест тизимидаги тайёрлов курси ташкил этилди ва у ҳозирги кунга қадар фаолият юритиб келмоқда.

Университет ректорининг 2005 йил 27 октябрдаги 229-иж-сон буйруғига мувофиқ, мазкур курс университет қошида тингловчиларни тест синовларига тайёрлаш бўйича Тайёрлов марказига айлантирилди.

Тайёрлов маркази қуйидаги йўналишлар бўйича тингловчиларни қабул қилади: физика, математика, амалий математика, ахборот технологиялари, иқтисодиёт, кимё, биология, экология, тиббиёт, география, ўзбек тили ва адабиёти, тарих, ҳуқуқшунослик, ижтимоий иш, рус тили ва адабиёти, бошланғич таълим педагогикаси ва методикаси, педагогика, психология, мактабгача таълим ҳамда чет тиллари (инглиз, немис, француз).

Ўқиш шартнома асосида амалга оширилади. Таълим шакли — кундузги. Ўқиш муддати — 10 ой. Тингловчиларга университет талабалари учун белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятлар татбиқ этилади. Улар белгиланган аудиториялар, лабораториялар ва кутубхоналардан фойдаланиш ҳуқуқига эга.

Тайёрлов марказига ёши чегараланмаган барча ёшлар, умумтаълим мактаблари ва академик лицей ўқувчилари ҳамда битирувчилари қабул қилинади.

Аризалар 2 сентябрдан 14 сентябргача қабул қилинади. 15 сентябрь куни тест-суҳбат ўтказилади. Тест-суҳбат барча йўналишлар бўйича асосий блок фанлари доирасида, умумтаълим дастури ҳажмида ташкил этилади. Тест-суҳбатдан муваффақиятли ўтган талабгорлар тингловчилар сафига қабул қилинади. Машғулотлар 16 сентябрдан бошланади.

Тайёрлов марказида Педагогик кенгаш фаолият юритади. Унда ўқув юкламалари ҳажми, ўқитиш сифати, тингловчиларнинг ўзлаштириш кўрсаткичлари ҳамда тест технологияларига оид янгиликлар мунтазам муҳокама этиб борилади.

Марказда ижтимоий, аниқ ва табиий фанлар йўналишлари бўйича гуруҳлар ташкил этилган бўлиб, таълим ўзбек ва рус тилларида олиб борилади. Ўқиш ҳафтасига 6 кун, ҳар куни 4–6 соатдан ташкил этилади. Тингловчилар ҳар икки ойда аттестация ва тест синовларидан ўтадилар. Натижалар Педагогик кенгашда таҳлил қилинади. Ўқув йили давомида 4–5 марта Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги (ББА) талаблари асосида апробация тест синовлари ўтказилади. Машғулотлар тест блокларига мос фанлар дастури асосида олиб борилади.

Марказда фаолият юритаётган профессор-ўқитувчиларнинг аксарияти университетнинг юқори малакали, умумтаълим фанлари дастурларини мукаммал биладиган тажрибали мутахассисларидир.

Тайёрлов марказининг асосий вазифаси — ёшларнинг умумтаълим даражасини юксалтириш, билим ва салоҳиятини ошириш, олий таълим муассасаларига кириш истагидаги, айниқса ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшларга зарур шарт-шароитлар яратиш ҳамда ОТМларнинг барча йўналишлари учун юқори билимли ва рақобатбардош абитуриентларни тайёрлашдан иборат.