Университет қўллаб-қувватлаш маркази
Шикоятлар бўйича маълумот
Университетда таълим олувчилар ва бошқа манфаатдор томонларнинг мурожаатларини адолатли, шаффоф ва белгиланган тартибда кўриб чиқиш муҳим ҳисобланади. Агар талаба ёки мурожаатчи университет фаолияти билан боғлиқ муаммо, ноҳақ муносабат ёки низоли ҳолатга дуч келса, аввало масалани тегишли профессор-ўқитувчи, ходим ёки бўлим билан бевосита ҳал этишга ҳаракат қилиши тавсия этилади.
Агар масала дастлабки босқичда ҳал этилмаса, мурожаатчи университетнинг белгиланган тартибига мувофиқ расмий шикоят киритиши мумкин. Расмий шикоятлар ваколатли мансабдор шахслар ёки масъул бўлинмалар томонидан кўриб чиқилади.
Келиб тушган шикоятлар бўйича ҳисоб юритилади. Бунда мурожаат келиб тушган сана, мурожаатчи тўғрисидаги асосий маълумотлар, мурожаат мазмуни, кўрилган чоралар ва якуний натижа қайд этилади. Ушбу маълумотлар мурожаатларни тизимли таҳлил қилиш, такрорланувчи муаммоларни аниқлаш ва университет фаолиятини такомиллаштиришга хизмат қилади.
Шикоятларни кўриб чиқиш жараёнининг асосий мақсади масалани адолатли, холис ва имкон қадар тезкор ҳал этишдан иборат. Зарур ҳолларда мурожаат натижалари асосида университет ички тартиб-қоидалари ва амалиётини такомиллаштириш бўйича чоралар кўрилади.
Университет талабалари, профессор-ўқитувчилари ва ходимлари учун қўллаб-қувватлаш хизматлари
- Кимга мурожаат қилишингиз кераклигини аниқланг
- Муаммо турига қараб тегишли бўлимни танланг
- Агар мурожаат йўналишини аниқлашда қийинчилик бўлса, Марказий қўллаб-қувватлаш марказига мурожаат қилинг
МУРОЖААТЛАР БИЛАН ИШЛАШ :
Марказий қўллаб-қувватлаш маркази университетда мурожаатларни қабул қилиш, таҳлил қилиш ва тегишли бўлимларга йўналтириш бўйича асосий мувофиқлаштирувчи тузилма ҳисобланади.
Мазкур марказ талабалар, профессор-ўқитувчилар, ходимлар ва бошқа манфаатдор томонларнинг мурожаатларини тизимли равишда кўриб чиқишни таъминлайди.
Асосий вазифалари:
- мурожаатларни қабул қилиш ва дастлабки таҳлил қилиш
- мурожаат мазмунига қараб тегишли бўлим ёки масъул шахсга йўналтириш
- мураккаб ёки кўп томонлама масалалар бўйича комиссия тузиш
- мурожаатларнинг кўриб чиқилиш жараёнини мониторинг қилиш
- низоли ёки тизимли муаммоларни аниқлаш ва таҳлил қилиш
- зарур ҳолларда масалани университет раҳбариятига, жумладан ректорга киритиш
Қандай ҳолатларда мурожаат қилинади:
- қайси бўлимга мурожаат қилиш аниқ бўлмаганда
- мурожаат бир нечта бўлим фаолияти билан боғлиқ бўлса
- мурожаат илгари берилган бўлса-ю, лекин ҳал этилмаган бўлса
- мурожаат юзасидан холис кўриб чиқиш талаб этилганда
- тизимли муаммо ёки такрорланувчи ҳолатлар мавжуд бўлса
- махфий ёки нозик масалалар юзага келганда
Ваколатлари:
- мурожаатни тегишли бўлимга мажбурий тартибда юбориш
- хизмат текширувини ташкил этиш
- вақтинчалик ишчи гуруҳ ёки комиссия тузиш
- масъул бўлимлардан тушунтириш ва ҳисобот талаб қилиш
- зарур ҳолларда мурожаатни юқори бошқарув даражасига олиб чиқиш
Алоқа маълумотлари:
- Манзил: 1-бино, 1-қават 104-хона.
- Телефон: + 998 66 240 38 40
- Эмаил: support@samdu.uz
- Масъул: Абсаламов Шариф Қобулович
- Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш, назорат ва мониторинг бўлими бошлиғи
Муҳим изоҳ:
Агар мурожаат йўналиши аниқ бўлса, тегишли бўлимга тўғридан-тўғри мурожаат қилиш тавсия этилади.
Марказий қўллаб-қувватлаш маркази эса асосан мураккаб, ноаниқ ёки тизимли масалаларни мувофиқлаштириш учун хизмат қилади.
ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ХИЗМАТЛАРИ
Қўллаб-қувватлаш хизматлари университет талабалари, профессор-ўқитувчилари ва ходимларига таълим, техник, ижтимоий ва шахсий масалалар бўйича амалий ёрдам кўрсатишга қаратилган бўлимлар мажмуасидан иборат.
Мазкур хизматлар фойдаланувчиларнинг ўқиш, иш фаолияти ва кундалик фаолияти давомида юзага келадиган муаммоларни тезкор ва самарали ҳал этишни таъминлайди ҳамда уларни тегишли мутахассислар билан бевосита боғлайди.
Руҳий саломатлик ва психологик ёрдам
Қуйидаги ҳолатларда мурожаат қилинади:
- Стресс, депрессия, хавотир
- Ўқиш босими
- Шахсий муаммолар
- Уйқусизлик
- Мотиватсия йўқлиги
- Ўзига зарар етказиш фикрлари
- Психологик қўллаб-қувватлаш зарурати
Алоқа маълумотлари:
- Масъул: Исомова Дилора Қахрамоновна
- Лавозим: Университети психологи
- Манзил: 2-сон Ахборот ресурс маркази, 2-қават, 2.4-хона
- Телефон: +998 91 559 91 93
- Email: psychologist@samdu.uz
HEMIS (Таълимни бошқариш тизими) бўйича мурожаатлар
Қуйидаги ҳолатларда мурожаат қилинади:
- Тизимга кира олмаслик
- Баҳолар нотўғри чиқиши
- Фанлар рўйхати хато
- Логин/пароль муаммо
- Академик ёзувлар нотўғри
Алоқа маълумотлари:
- Масъул: Абдужабборов Собир Баҳронович
- Лавозим: “Регистратор офиси” бўлим бошлиғи
- Манзил: Маърузалар биноси, 1-қават, 101-хона
- Телефон: +998 66 239 13 28
- Email: registrator@samdu.uz
Ўқув ишлари бўйича муаммолар
Қуйидаги ҳолатларда мурожаат қилинади:
- Баҳолашдан норозилик
- Фан муаммолари
- Имтиҳон масалалари
- Академик қарорлар
- Дарс жараёнидаги муаммолар
Алоқа маълумотлари:
- Масъул: Муранов Шаҳриддин Абдуллаевич
- Лавозим: Биринчи ўқув-услубий бошқарма бошлиғи
- Манзил: 2-бино, 2-қават, 208-хона
- Телефон: +99897 394 85 44
- Эмаил: academic@samdu.uz
Ахборот технологиялари бўйича қўллаб қувватлаш
Қуйидаги ҳолатларда мурожаат қилинади:
- Интернет ишламаслиги
- Платформа хатоликлари
- Компьютер муаммолари
- Тизимга кириш муаммолари
- Тизим ишламаслиги
Алоқа маълумотлари:
- Масъул: Истамов Исмоилзода Уктамович
- Лавозим: Рақамли таълим технологиялари маркази
- Манзил: Маърузалар биноси, 2-қават, 201-хона
- Телефон: +998 99 312 81 87
- Эмаил: digital@samdu.uz
Молиявий масалалар
Қуйидаги ҳолатларда мурожаат қилинади:
- Контракт муаммолари
- Тўлов хатолари
- Стипендия кечикиши
- Молиявий ёрдам зарурати
Алоқа маълумотлари:
- Масъул: Бадалбоева Азиза Наримоновна
- Лавозим: Бош бухгалтер
- Манзил: 2-бино, 1-қават, 107-хона
- Телефон: +998 90 742 45 52
- Эмаил: accountant@samdu.uz
Ижтимоий қўллаб-қувватлаш
Қуйидаги ҳолатларда мурожаат қилинади:
- Турар жой муаммолари
- Ижтимоий ёрдам
- Овқатланиш масалалари
- Ижтимоий қийинчиликлар
Алоқа маълумотлари:
- Масъул: Норбоэв Аллаёр Исмоилович
- Лавозим: Университет ёшлар иттифоқи етакчиси
- Манзил: 1-сонли Талабалар турар жойи, 114-хона
- Телефон: +998 93 752 05 90
- Email: youth_union@samdu.uz
ХАВФСИЗЛИК ВА ЭТИКА
Хавфсизлик ва этика бўлими университетда хавфсиз, адолатли ва ҳурматга асосланган муҳитни таъминлашга қаратилган бўлинмалар мажмуасидан иборат.
Мазкур бўлим шахсга нисбатан ҳар қандай номақбул хатти-ҳаракатлар, зўравонлик, дискриминация, коррупсион ҳолатлар ҳамда иш ва ўқиш муҳитидаги низоларни кўриб чиқиш ва тегишли чоралар кўришни таъминлайди.
Жинсий зўравонлик ва дискриминация
Қуйидаги ҳолатларда мурожаат қилинади:
- Ҳарассмент
- Ножўя хатти-ҳаракатлар
- Гендер дискриминация
- Миллий/диний дискриминация
- Сталкинг
- Зўравонлик
Алоқа маълумотлари:
- Масъул: Холиқулова Покиза Хуршид қизи
- Лавозим: Инспектор
- Манзил: 7-сон ТТЖ, 1-этаж, 108-хона
- Телефон: +99888 931 21 25
- Эмаил: ethics@samdu.uz
Иш жойидаги низолар
Қуйидаги ҳолатларда мурожаат қилинади:
- Конфликт
- Моббинг
- Раҳбар босими
- Адолатсиз муносабат
Алоқа маълумотлари:
- Масъул: Маҳматмуродов Шавкат
- Лавозим: Университет Касаба уюшмаси қўмитаси раиси
- Манзил: 1-сон хорижий ўқитувcилар ва талабалар турар жойи, 1-қават, 117-хона
- Телефон: +998 95 100 99 53
- Email: labor@samdu.uz
Коррупсион ҳолатлар:
Қуйидаги ҳолатларда мурожаат қилинади:
- Пора талаб қилиш
- Хизмат эвазига пул сўраш
- Мансабдан фойдаланиш
- Ноқонуний қарор
- Молиявий шаффофлик бузилиши
Алоқа маълумотлари:
- Масъул: Муродов Илҳомжон Муродович
- Лавозим: Коррупцияга қарши курашиш бўлими раҳбари
- Манзил: 1-бино, 1-қават, 101-хона
- Телефон: 971145504
- Эмаил: anticorruption@samdu.uz
Аноним мурожаат
Қуйидаги ҳолатларда мурожаат қилинади:
- Ҳарассмент
- Ножўя хатти-ҳаракатлар
- Гендер дискриминация
- Миллий/диний дискриминация
- Сталкинг
- Зўравонлик
Алоқа маълумотлари:
Фавқулодда вазиятлар
Қуйидаги ҳолатларда мурожаат қилинади:
- Жисмоний хавф
- Зўравонлик
- Ҳаёт учун хавфли ҳолат
- Фавқулодда вазият
Алоқа маълумотлари:
- Масъул: Муродуллаев Шахбоз Шухрат ўғли
- Лавозим: Инспектор
- Манзил: 7-сон ТТЖ, 1-этаж, 108-хона
- Телефон: +998 91 297 67 77
- Email: ethics@samdu.uz
ХОРИЖИЙ ТАЛАБАЛАР ВА ХОДИМЛАР
Хорижий талабалар ва ходимлар бўлими университетда таҳсил олаётган ва фаолият юритаётган хорижий фуқароларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг мослашуви, ҳуқуқий ҳолати ва кундалик фаолияти билан боғлиқ масалаларни мувофиқлаштиришга қаратилган хизматларни ўз ичига олади.
Мазкур бўлим хорижий талабалар ва мутахассислар учун қулай таълим ва иш муҳитини яратиш, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда зарур ҳолларда тегишли давлат органлари ва университет бўлинмалари билан ҳамкорликни таъминлайди.
Қуйидаги ҳолатларда мурожаат қилинади:
- Виза масалалари
- Мослашув
- Ҳуқуқий ёрдам
- Дискриминация
Алоқа маълумотлари:
- Масъул: Облокулов Дилшод Тожиэвич
- Лавозим: Халқаро алоқалар ва стратегик ривожланиш бўлими бошлиғи
- Манзил: 1-бино, 2-қават, 203-хона
- Телефон: +998 66 239 10 79
- Эмаил: irossu@samdu.uz
ПРОФЕССОР-ЎҚИТУВЧИЛАР
Профессор-ўқитувчилар бўлими университетда фаолият юритаётган педагог ходимларнинг касбий фаолияти, меҳнат муносабатлари ҳамда талабалар билан боғлиқ масалалар юзасидан мурожаатларини кўриб чиқиш ва тегишли бўлинмалар билан мувофиқлаштиришга қаратилган.
Мазкур бўлим профессор-ўқитувчиларнинг иш фаолияти давомида юзага келадиган муаммоларни тизимли равишда ҳал этиш, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва зарур ҳолларда тегишли хизматларга йўналтиришни таъминлайди.
Талабалар билан боғлиқ ҳолатлар учун:
Қуйидаги ҳолатларда мурожаат қилинади:
- Талабанинг ўқишдаги сустлиги ёки академик муаммолари
- Талабанинг интизомий ҳолати билан боғлиқ муаммолар
- Талаба томонидан тартиб бузилиши ёки номақбул хатти-ҳаракатлар
- Талабанинг руҳий ҳолати бўйича хавотир мавжуд бўлса
- Талабага қўшимча ёрдам ёки йўналтириш зарур бўлса
- Талаба билан боғлиқ низоли вазиятлар юзага келганда
Алоқа маълумотлари:
- Масъул: Абдужабборов Собир Баҳронович
- Манзил: Маърузала биноси, 1-қават, 101-хона
- Телефон: +998 66 239 13 28
- Эмаил: registrator@samdu.uz
Иш фаолияти билан боғлиқ:
Ходимлар бўлими:
Қуйидаги ҳолатларда мурожаат қилинади:
- Меҳнат шартномаси, иш юкламаси ёки лавозимга оид масалалар
- Иш ҳақи, мукофот ёки тўловлар билан боғлиқ муаммолар
- Таътил, иш вақти ёки хизмат сафарлари билан боғлиқ масалалар
- Меҳнат ҳуқуқларининг бузилиши ҳолатлари
- Иш жараёнида адолатсиз қарорлар ёки муносабатлар мавжуд бўлса
- Расмий ҳужжатлар ва кадрлар билан боғлиқ масалалар
Алоқа маълумотлари:
- Масъул: Буриэв Илёс Ботирович
- Манзил: 2-бино, 1-қават, 106-хона
- Телефон: +998 66 239 16 51
- Эмаил: human_resources@samdu.uz
Касаба уюшмаси:
Қуйидаги ҳолатларда мурожаат қилинади:
- Ижтимоий ҳимоя билан боғлиқ масалалар
- Ходим ҳуқуқлари бузилган ҳолатлар
- Иш жойидаги низолар ва келишмовчиликлар
- Моддий ёрдам ёки ижтимоий қўллаб-қувватлаш зарурати
- Соғлиқни сақлаш ва дам олиш билан боғлиқ масалалар
- Ходим манфаатларини ҳимоя қилиш талаб этилганда
Алоқа маълумотлари:
- Масъул: Маҳматмуродов Шавкат
- Лавозим: Университет Касаба уюшмаси қўмитаси раиси
- Манзил: 1-сон хорижий ўқитувcилар ва талабалар турар жойи, 1-қават, 117-хона
- Телефон: +998 95 100 99 53
- Email: labor@samdu.uz
БЎЛИМЛАР ХОДИМЛАРИ
Бўлимлар ходимлари бўлими университетда фаолият юритаётган маъмурий, техник ва ёрдамчи ходимларнинг иш фаолияти, меҳнат муносабатлари ҳамда ижтимоий ҳимояси билан боғлиқ мурожаатларини кўриб чиқиш ва тегишли бўлинмалар билан мувофиқлаштиришга қаратилган.
Мазкур бўлим ходимларнинг кундалик иш фаолияти давомида юзага келадиган муаммоларни тизимли равишда ҳал этиш, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва зарур ҳолларда тегишли хизматларга йўналтиришни таъминлайди.
Ходимлар бўлими:
Қуйидаги ҳолатларда мурожаат қилинади:
- Меҳнат шартномаси, иш юкламаси ёки лавозимга оид масалалар
- Иш ҳақи, мукофот ёки тўловлар билан боғлиқ муаммолар
- Таътил, иш вақти ёки хизмат сафарлари билан боғлиқ масалалар
- Меҳнат ҳуқуқларининг бузилиши ҳолатлари
- Иш жараёнида адолатсиз қарорлар ёки муносабатлар мавжуд бўлса
- Расмий ҳужжатлар ва кадрлар билан боғлиқ масалалар
Алоқа маълумотлари:
- Масъул: Буриэв Илёс Ботирович
- Манзил: 2-бино, 1-қават, 106-хона
- Телефон: +998 66 239 16 51
- Эмаил: human_resources@samdu.uz
Касаба уюшмаси:
Қуйидаги ҳолатларда мурожаат қилинади:
- Ижтимоий ҳимоя билан боғлиқ масалалар
- Ходим ҳуқуқлари бузилган ҳолатлар
- Иш жойидаги низолар ва келишмовчиликлар
- Моддий ёрдам ёки ижтимоий қўллаб-қувватлаш зарурати
- Соғлиқни сақлаш ва дам олиш билан боғлиқ масалалар
- Ходим манфаатларини ҳимоя қилиш талаб этилганда
Алоқа маълумотлари:
- Масъул: Маҳматмуродов Шавкат
- Лавозим: Университет Касаба уюшмаси қўмитаси раиси
- Манзил: 1-сон хорижий ўқитувcилар ва талабалар турар жойи, 1-қават, 117-хона
- Телефон: +998 95 100 99 53
- Email: labor@samdu.uz
ОТА-ОНАЛАР
Ота-оналар бўлими талабаларнинг ўқиш жараёни, интизоми ва ижтимоий ҳолати билан боғлиқ масалалар юзасидан ота-оналар (ёки қонуний вакиллар) мурожаатларини қабул қилиш ва тегишли бўлинмалар билан мувофиқлаштиришга қаратилган.
Мазкур бўлим ота-оналарга фарзандининг таълим жараёни бўйича зарур маълумотларни олиш, юзага келган муаммоларни ҳал этиш ҳамда тегишли мутахассислар билан боғланиш имконини яратади.
Қуйидаги ҳолатларда мурожаат қилинади:
- талабанинг ўқиш натижалари ёки давоматига оид саволлар мавжуд бўлса
- талабанинг интизоми ёки хулқ-атвори билан боғлиқ муаммолар юзага келса
- талабанинг руҳий ҳолати ёки ижтимоий муҳитига оид хавотир мавжуд бўлса
- талабага қўшимча ёрдам ёки қўллаб-қувватлаш зарур бўлса
- ота-она университет тизими ёки тартиблари бўйича маълумот олишни истаса
Алоқа маълумотлари:
- Масъул: Эшмаматов Элшод Дилшодович
- Лавозим: Тюторлар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича мутахассис
- Телефон: +998 97 398 60 27
- Манзил: 2-сон Ахборот ресурс маркази, 1-қават, 1.5-хона
- Эмаил: tutor@samdu.uz
ТАВСИЯЛАР
Агар мурожаат аниқ бўлса:
тегишли бўлимга мурожаат қилинг
Агар қайси бўлимга мурожаат қилишни билмасангиз:
марказий бўлимга мурожаат қилинг
Махфий ҳолатларда:
аноним ҳолда мурожаат қилинг

