Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш минтақавий маркази
Mарказ директори
Аббасов Субхон Бурхонович
- Қабул вақти: Ҳар куни 14:00 дан 16:00 гача
- Телефон: +99866-221-77-54
- Электрон почта: abbasov@samdu.uz
Биография
1984-1986- Коракулчилик илмий текшириш институти катта лаборанти
1986-1987- Самарканд давлат университети География ва геоэкология кафедраси катта лаборанти
1987-1989- Самарканд давлат университети умумий табиий география кафедраси ассистенти
1989-1993- Самарканд давлат университети умумий табиий география кафедраси ассистенти
1993-1996- Самарқанд давлат университети умумий табиий география кафедраси мудири
1996-2001- Самарқанд давлат университети География факультети декани
2001-2006- Самарқанд давлат университети регионал табиий география кафедраси мудири
2006-2009- Самарқанд давлат университети гидрометеорология ва ландшафтшунослик кафедраси мудири
2009-2011- Самарқанд давлат университети табиий фанлар факултети декани ўринбосари
2011-2015- Самарқанд давлат университети маьнавий - маьрифий ишлар буйича проректори
2015-2016- Самарқанд давлат университети гидрометеорология кафедраси профессори
2016-2017- Самарқанд давлат университети табиий фанлар факултети декани ўринбосари
2017- Самарқанд давлат университети География ва экология факултети декани
2019 йил 13 майдан Самарқанд давлат университети ҳузиридаги Минтақавий маркази директори
Самарқанд давлат университети ҳузуридаги минтақавий малака ошириш ва қайта тайёрлаш маркази 1999 йил сентябр ойида университет ректорининг буйруғига асосан малака ошириш факультети негизида ташкил этилган.
Самарқанд давлат университети ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш Минтақавий Маркази Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 20 майдаги “Олий таълим муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва юқори малакали мутахассислар тайёрлаш сифатини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисидаги” ПҚ-1533-сон Қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 28 майдаги “Малакали педагог кадрлар тайёрлаш ҳамда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини шундай кадрлар билан таъминлаш тизимини янада такомиллаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ- 1761-сон Қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 26 сентябрдаги “Олий таълим муассасалари педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлар тўғрисида”ги 278-сон қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 12 июндаги “Олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги” ПФ-4732-сонли Фармони асосида фаолият олиб борилиши белгилаб берилган.
Минтақавий Марказда қайта тайёрлаш ва малака ошириш йўналишлари сифатида; гуманитар фанлар; математика; табиий фанлар; социология ва психология; ҳуқуқ; атроф-муҳитни муҳофаза қилиш; ижтимоий-гуманитар ва табиий математика блоклари фанлари белгиланиб қўйилган.
Минтақавий Марказга Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тасарруфидаги 12 та олий таълим муассасалари, жумладан, Самарқанд шаҳридаги 6 та олий таълим муассасаси, Навоий вилоятидаги 2 та ва Жиззах вилоятидаги 2 та ҳамда Сирдарё вилоятидаги 1 та олий таълим муссасалари, ушбу вилоятлардаги халқ таълими тизимидаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказлари ҳамда Самарқанд вилоятидаги барча ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасалари бириктирилган.
Минтақавий Марказда ўрнатилган тартибда ташкил этиладиган педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳамда “Педагогик қайта тайёрлаш” курслари фаолият олиб бормоқда.
Минтақавий Марказда директор, 2 та бўлим (Қайта тайёрлаш ва малака ошириш жараёнларини ташкил этиш ва сифатини ўрганиш бўлими; Қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълим дастурлари ва илғор тажрибани жорий этиш бўлими) бошлиғи, услубчи, муҳандис-дастурчи, бош ҳисобчи ва ғазначи жами 7 та ходим бошқарув соҳасида фаолият кўрсатиши белгилаб қўйилган. Соатбай меҳнат ҳақи тўланиши асосида дарс машғулотлари олиб бориш учун минтақадаги энг салоҳиятли 100 нафардан дан ортиқ илмий-педагогик кадрлар ва мутахассислар жалб этилмоқда.