Top.Mail.Ru
×
Menu
Close Menu

Туркология илмий-тадқиқот институти

Туркология илмий-тадқиқот институти директори

Рузманова Рохила Усмановна

  • Қабул кунлари: ҳафтанинг барча иш кунлари, 15:00 дан 16:00 гача
  • Телефон рақами: +998915276822
  • Електрон почтаturkologiya@samdu.uz 

Биографияси:

  • 28-август 1982 йилда Қашқадарё вилояти, Яккабоғ туманида таваллуд топган.
  • 2000-2004 йиллар – Ўзбекистон миллий университети ўзбек филологияси факультети талабаси
  • 2004-2006 йиллар – Ўзбекистон миллий университети ўзбек филологияси факультети магистранти
  • 2006-2009 йиллар – Самарқанд давлат университети ўзбек филологияси факультети аспиранти
  • 2012-2015 йиллар – Самарқанд давлат университети амалий тилшунослик, ўзбек тили ва адабиёти ўқитиш методикаси кафедраси ўқитувчиси
  • 2015-2017 йиллар – Самарқанд давлат университети ўзбек тили ва адабиёти ўқитиш методикаси кафедраси ўқитувчиси
  • 2017-2018 йиллар – Самарқанд давлат университети ўзбек тили ва адабиёти ўқитиш методикаси кафедраси катта ўқитувчиси
  • 2018-2020 йиллар – Самарқанд давлат университети ўзбек тили ва адабиёти ўқитиш методикаси кафедраси доценти вазифасини бажарувчи
  • 2020-2022 - Самарқанд давлат университети ўзбек тили ва адабиёти ўқитиш методикаси кафедраси доценти
  • 2022 – йилдан ҳозирги кунгача Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети Туркология илмий-тадқиқот институти директори вазифасини бажарувчи

 

Туркология илмий-тадқиқот институти ҳақида

    Президентимиз Sh.M.Mirziyoyevning 2019 йил 8 октябрдаги «Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги фармонига биноан, Самарқанд давлат университетига «Флагман университет» мақоми берилди. Ушбу мақом мазкур олий ўқув юртини тадқиқот университетига айлантириш, унинг таркибида мамлакат иқтисодиёти, ички ва ташқи сиёсати, унинг глобал ва минтақавий манфаатлари бўйича тадқиқотлар олиб борадиган илмий-тадқиқот институтлари ва марказларини ташкил этиш вазифасини қўймоқда.

    Самарқанд давлат университети маъмурияти ташаббуси ва Туркия Жумҳуриятининг Тошкентдаги элчихонаси тавсиясига биноан, Туркия Республикаси Истанбул ва Мармара университетлари қошидаги Туркология илмий-тадқиқот институтлари билан ҳамкорликда Самарқанд давлат университети ҳузурида Туркология илмий-тадқиқот институтини ташкил этишга қарор қилинди. Самарқанд давлат университет ректорининг 2022 йил 19 майдаги 175-иж буйруғи асосида Самарқанд давлат университети ҳузурида Туркология илмий-тадқиқот институти ташкил этилди.

    Туркология илмий-тадқиқот институтида, 2022-2025 йилларда амалга оширилиши кўзда тутилган, Ўзбекистон Республикасининг Туркий Давлатлар Ташкилотига кирувчи мамлакатлар билан ижтимоий-сиёсий, маданий ва илмий алоқаларини, туркий цивилизациянинг муштарак ижтимоий-тарихий, маданий, адабий, лисоний, этник хусусиятларини, Марказий Осиё туркий цивилизацияси билан Онадўли, Кавказ, Волгабўйи, Сибир, Узоқ Шарқ ва Узоқ Шимолдаги туркий тамаддунларнинг ўзаро алоқаларини ва ҳамкорлик йўл-йўриқларини тадқиқ этиш, йўқолиб бораётган туркий тил ва лаҳжаларни текшириш ва асрашга доир илмий-тадқиқот ишлари олиб бориш ҳам кўзда тутилган.

    Ҳозирги кунда институт қошида “Турк тили маркази” ташкил қилинган бўлиб, турк тилини ўрганишни хоҳловчилар учун шартнома асосида тайёрлов курслари ўз фаолиятини бошлаган. Марказ турк тили бўйича А1, А2, Б1, Б2, С1, С2 даражали хорижий тил сертификатларини олиш истагида бўлган тингловчиларни тайёрлов курсларига қабул қилмоқда.

Институтнинг мақсад ва вазифалари

    - Туркий тиллар, адабиётлар ва маданиятлар бўйича бакалавр, магистр ва базавий докторантура (ПҳД) даражасида мутахассис кадрларни тайёрлаш;

    - Туркий тиллар ва шевалар, Марказий Осиё туркий тиллари бўйича тадқиқотлар олиб бориш, лисоний ва адабий алоқалар тарихини тадқиқ этиш, қардош халқлар тилларидан қилинадиган таржима асарларнинг сифати ва миқдорини ошириш ҳамда қиёсий таҳлиллар тақдим этиш;

    - Туркий давлатлар ва жамоаларнинг ижтимоий, сиёсий, иқтисодий ва тарихий тузилишини ўрганиш;

    - Мамлакатимизда ҳамда Туркий Давлатларда Турк дунёси ҳақида тадқиқот олиб бораётганлар ўртасида академик тармоқ ташкил этиш ва илмий фаолият олиб бориш;

    - Турк давлатлари ва жамиятлари ҳақида илмий тадқиқотлар олиб бориш, каталоглар тайёрлаш ва шу соҳага ихтисослашган илмий-тадқиқот мактаби ҳамда кутубхона ташкил этиш;

    - Турк дунёси олимлари ўртасида халқаро илмий ва амалий анжуманларни ташкил этиш;

    - Турк дунёсининг кўп асрлик урф-одатлари, анъаналари ва маданий қадриятларини очиб бериш, уларни турли нашрлар ва тадбирлар орқали илм-фан олами ва жамоатчиликка етказиш орқали тарғиб қилиш, тарқатиш ва авлоддан-авлодга етказиш;

    - Институт фаолиятига кирадиган ва зарур бўлган соҳаларда давлат ва хусусий сектордаги муассаса ва ташкилотларга тадқиқот, экспертиза, маслаҳат бериш;

    - Турк Дунёсининг маданий ва тарихий меросга оид илмий саёҳатлар ва учрашувлар ташкил этиш, кўргазмалар очиш.