Top.Mail.Ru
×
Menu
Close Menu

ХОРИЖИЙ ТАЛАБАЛАР ТЎҒРИСИДА МАЪЛУМОТЛАР

Самарқанд давлат университетида таҳсил олаётган хорижий талабалар қарашлари

Маматкулова Луиза
Россия Федерацияси

5230100- Инсон ресурсларини бошқариш

    Мен Маматқулова Луиза Жамаловна, Шароф Рашидов номидаги Самарқанд Давлат Университети Инсон ресурсларини бошқариш факултетининг 4-босқич талабасиман. Мен факултетимни жуда яхши кўраман, ўқитувчилар жуда хушмуомала, тушунарли ва барча дарсларини қизиқарли тарзда ўтказадилар. Бизнинг факултетимиз жуда фаол. Биз олимпиадаларда ва бошқа турли мусобақаларда қатнашадиган барча тадбирларда қатнашамиз. Агар мен синфдошларим ҳақида гапирадиган бўлсам, улар бир-бирига жуда меҳрибон. Биз жуда дўстона гуруҳмиз ва бизнинг миннатдорчилигимизни деканимиз жаноб Джуракулов Шохрух Давроновичга етказамиз, у киши ҳар доим бизга қийин пайтларда ёрдам берадилар ва ҳар қандай муаммоларни ҳал қилишда ҳеч қачон йўқ демайдилар. Бизга билим бергани учун факултетимизнинг барча профессор-ўқитувчилар жамоасига миннатдорчилик билдирмоқчиман. Ушбу факултетни танлаганимдан жуда хурсандман.

Бурханова Фируза Давроновна
Россия Федерацияси

5230100- Инсон ресурсларини бошқариш  (сиртқи)

    Менинг исмим Фируза Давроновна. Мен Россия Федерациясида туғилганман. Агар биз Ўзбекистон ҳақида гапирадиган бўлсак, менимча, бу барча турдаги ижобий имкониятларга эга мамлакат. Бу ерга келган ҳар бир киши, мен каби, бу ерда яшашни давом эттиришни истайди. Менга айниқса қадимий Самарқанд шаҳри ёқади. Мен ҳозирда Самарқанд Давлат Университетида таҳсил олаяпман, иккинчи курс талабасиман ва бу ерда ўқиётганимдан жуда хурсандман. Яқин келажакда университет номини янада улуғлашни хоҳлайман.

Бафоев Шокиржон
Тожикистон

5101306-Филология (рус тили ва адабиёти)

    Мен Бафоев Шокиржон, Тожикистон Республикаси фуқароси. Менинг Ўзбекистон ҳақидаги тасаввурим бошқача, чунки қадим замонлардан буён мамлакатларимиз ўртасида ўхшашликлар кўп бўлган. Бу ерда бўлишим менга нафақат ўқишда устун бўлиш, балки қадимий Самарқанд меъморий ёдгорликлари ва бой тарихи билан танишиш имкониятини берди. Ҳозирда мен Самарқанд Давлат Университетининг “Рус-филологияси ва тилларни ўқитиш” мутахассислиги 3-босқич талабасиман. Мен бу ерда бўлганимдан жуда хурсандман.

Ҳо Лим Сон
Жанубий Корея

10.00.01-Ўзбек тили, докторантура

    Менинг исмим Ҳо Лим Сон, Жанубий Кореядан докторант талабаман. Мен фотожурналистика ва тарих фанлари бўйича таҳсил олганман. Шу сабабли мен дунёнинг турли тарихий жойларига саёҳат қилишга қизиқаман.

    Биринчи марта 2007 йилда шарқий Туркистонга ташриф буюрганимда, унинг табиий гўзаллиги ва гўзал ландшафтлари мени қойил қолдирган. Айниқса, бу ердаги инсонларнинг меҳрибонлиги мени ҳайратга соларди. Шундан кейин, шарқий Туркистоннинг туркий халқлари маданияти ва тарихи билан қизиқдим. Шунингдек, мен ўзбек ва уйғур қарлуклар номи билан танилган бир миллатга мансублигини ўргандим

    Мен 2019 йилда биринчи марта Самарқандга келганимда Маҳдуми Аъзам қабрини зиёрат қилган эдим. У Ғарбий Хитой ва шарқий Туркистонда ислом таълимоти ва диний билимларини тарқатган кўплаб авлиёларнинг аждодидир. Термиз, Қарши ва Бухорога саёҳат қилганимда, Ўзбекистон тарихи соҳасида илмий изланишлар олиб борадиган ҳақиқий хазина эканлигини англадим. Мен   Кореядаги бир йилда ўрганадиган нарасаларни Самарқанддаги бир кунда ўрганишга муяссар бўлдим.

    Албатта, у ерда жуда кўп юқори рейтингга эга бўлган таълим муассалари мавжуд, аммо Самарқанд Давлат университети ўзининг атроф-муҳитига эга бўлган марказий маскандир. Бу Марказий Осиё тарихи ва маданиятини ўрганишни истаган тадқиқотчи учун қимматбаҳо маскан ҳисобланади.