СамДУ иқтидорли талабаларининг ютуқлари ва илмий фаолияти
Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университетида ҳар йили иқтидорли талабалар танлаб олиниб, уларга илмий раҳбарлар бириктирилади. Бугунги кунда 1500 дан ортиқ талаба илмий-тадқиқот ишларига жалб қилинган.
Иқтидорли талабалар фаолияти мунтазам илмий семинарларда, кафедра йиғилишлари ва факултет илмий кенгашларида муҳокама этилиб, натижалар илмий журналларда чоп эттириб борилмоқда. Шунингдек, махсус гуруҳлар фаолияти йўлга қўйилиб, қўшимча машғулотлар ташкил қилинди.
“Ёшлар академияси” фаолияти
Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2023-йил 8-августдаги 349-сон буйруғи ижроси доирасида университетда Ёшлар академияси ташкил этилди. Академиянинг университет лидери этиб Биокимё институти 2-босқич магистранти, “Мирзо Улуғбек ворислари республика танлови" ғолиби Бебитова Комила Элмурод қизи сайланди.Институтлар ва факултетлар кесимида ҳам лидерлар белгиланди ва уларнинг ташаббуси билан талабаларни илмий фаолиятга жалб қилиш, республика ва халқаро танловларда иштирокини таъминлаш бўйича тарғибот ишлари олиб борилмоқда.
Фан олимпиадалари ва танловларда ютуқлар
Университет талабалари мунтазам равишда турли фан олимпиадалари ва танловларда иштирок этиб келмоқда.
2025-йил апрел ойида Туркманистон Республикасида ўтказилган ОМОУС-2025 халқаро математика фани олимпиадасида 1 олтин ва 1 бронза медал қўлга киритилди.
Россиянинг Евроосиё тармоқ университетида ўтказилган 2-халқаро талабалар олимпиадасида 3 нафар талаба ғолибликни қўлга киритиб, муддатидан олдин магистратура босқичига тавсия этилди.
Муҳандислик физикаси институтинг 6 нафар иқтидорли талабалари Туркманистон Республикаси томонидан ташкил этилган ИВ Очиқ Назарий Механика Олимпиадасида муваффақиятли ишитирок этишиб, Туркманистон таълим вазирлигининг махсус сертификатини қўлга киритишди.
2025-йилнинг май ойида Истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш Улуғбек жамғармаси томонидан ташкил этилган "Мирзо Улуғбек ворислари" танловининг Республика босқичида иштирок этган Интеллектуал тизимлар ва компютер технологиялари факултети 4-босқич талабаси Раҳмонов Шахзод Сахобиддин ўғли ҳамда Биокимё институти 2-босқич талабаси Мирзаева Нигора Рустамовналар ғолибликни қўлга киритди.
2025-йилнинг июн ойида ўтказилган кимё фанидан республика фан олимпиадаси Биокимё институти талабаси Муниса Ражабова 2-ўринни қўлга киритиб, магистратура босқичига йўлланма олишга муваффақт бўлди.
Университетда 58 та илмий ва 12 та махсус фан тўгараклари фаолият юритиб, уларга 2000 дан ортиқ иқтидорли ёшлар жалб қилинган.
Стипендия танловлари натижалари
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Навоий, Улуғбек, Бобур ва Ислом Каримов номидаги Давлат стипендиялари танловида университет талабалари юқори натижаларга эришди:
- 1 нафар талаба – Президент давлат стипендияси,
- 3 нафар – Навоий номли давлат стипендияси,
- 1 нафар – Улуғбек номли давлат стипендияси,
- 1 нафар – Бобур номли давлат стипендияси,
- 1 нафар – Ислом Каримов номли давлат стипендияси,
- 2 нафар - Академик Қори Ниёзий номидаги стипендия,
- 1 нафар - Академик Ботирхон Валихўжаев номидаги университет стипендияси,
- 1 нафар – Академик Воҳид Абдуллаев номидаги университет стипендияси,
- 1 нафар – Академик Акбар Отахўжаев номидаги университет стипендияси,
- 2 нафар – Нобел мукофоти лауреати Азиз Санжар номидаги университет стипендияси соҳиби бўлди
2025-йил июл ойида ўтказилган СИМО-2025 халқаро математика олимпиадасида университет талабалари 1 бронза қўлга киритди.

