Режа-молия бўлими
Бўлим бошлиғи

Мураткабилов Бекзод Абдурахманович
- Қабул вақти: Душанба, чоршанба, жума кунлари 15:00 дан 17:00 гача
- Телефон: +99866-239-18-75
- Электрон почта:
Биография
- 2001–2001 йй. – Халқ банки Самарқанд вилояти Пастдарғом филиали Автоматлаштириш ва телекоммуникация бўлимида ўқувчи-программист.
- 2001–2004 йй. – Халқ банки Самарқанд вилояти Пастдарғом филиали Автоматлаштириш ва телекоммуникация бўлими шуъба мудири.
- 2004–2005 йй. – Халқ банки Самарқанд вилояти Пастдарғом филиали бош бухгалтери ўринбосари.
- 2005–2010 йй. – Халқ банки Самарқанд вилояти Нуробод филиали бош бухгалтери.
- 2010–2014 йй. – Халқ банки Самарқанд вилояти Пахтачи филиали бошқарувчиси.
- 2014–2015 йй. – Халқ банки Самарқанд вилояти Пастдарғом филиали бошқарувчиси.
- 2015–2016 йй. – Халқ банки Самарқанд вилояти Сиёб филиали бошқарувчиси.
- 2017–2020 йй. – Самарқанд давлат университети Режа-молия бўлими бошлиғи.
- 2020–2021 йй. – Самарқанд давлат университети Бухгалтерия бўлими 1-тоифали бухгалтери.
- 2021–2024 йй. – Самарқанд давлат университетининг Каттақўрғон филиали Ишлар бошқармаси бошлиғи.
- 2024 й. – Ўзбекистон–Финландия педагогика институти молия-иқтисод ишлари бўйича проректори.
- 2024–2026 йй. – Самарқанд давлат университети Регистратор офиси Маълумотлар базаси бўлими менежери.
- 2026 й. – ҳ.в. – Самарқанд давлат университети Режа-молия бўлими бошлиғи.
Режа-молия бўлими бошлиғининг асосий вазифалари:
Бўлимнинг барча фаолияти ва ходимларини умумий бошқариш;
Болимнинг иш режасини тузиш ва уларнинг ижросини таъминлаш;
Ўзбекистон Республикасининг таълимга оид Қонунлари, Президент Фармонлари, Фармойишлари, Қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг Қарорлари, Олий ва Ўрта махсус таълим вазирлигининг Ҳайъат қарорлари, буйруқлари, йўриқ хат, модемограмма ва телефонограммаларини, шунингдек ректор буйруқларини бажарилишини таъминлаш ва мониторингини олиб бориш;
Университетнинг барча молиявий сметаларини тайёрлаш учун керакли маълумотларни туплаш ва таҳлил қилиш;
Бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларни харажатлар сметасидаги моддалр бўйича таҳлил этиш;
Бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар харажатлар сметасини лойиҳасини тайёрлаш;
Режали ҳисоботларни тайёрлаш;
Сметада кўрсатилган маблағларда ўз мақсадлари йўлида тўғри фойдаланишни, ўринсиз ёки ортиқча харажатга йўл қўймасликни назоратга олиш;
Университет ҳудуди ва бинолардаги бўш жойларни ижарага бериш бўйича ижарачилар билан ижара ва коммунал тўлов шартномаларини ўз вақтида расмийлаштириш;
Ходимлар бойича ишга қабул қилш ва ишдан бошатиш ҳақидаги буйруқларни ўз вақтида қайд қилиб бориш орқали штатлар сони мониторингини юритиш;
Ҳар ойнинг 30 санасигача университетнинг барча бўлим ва деканатларида ишловчи ходимлар учун ёзилган табелларни қабул қилиш ва университетнинг бухгалтериясига топшириш;
Бўлим фаолиятига таълуқли бўлган бошқа ҳар хил топшириқларни бажариш.

