Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор

Хушвақтов Ҳаким Абдулҳақович

  • Қабул вақти: Чоршанба 15:00 дан 17:00 гача
  • Телефон: 0366-239-13-87
  • Электрон почта: patent@samdu.uz

Биография

  • 1972 йил Самарқанд вилояти Ургут туманида туғилган;
  • 1990-1992 йиллар - Ҳарбий хизматда;
  • 1993-1998 йиллар - Самарқанд давлат университети талабаси;
  • 1998-1999 йиллар - Самарқанд давлат университети илмий тадқиқотчиси;
  • 1999-2002 йиллар - Самарқанд давлат университети аспиранти;
  • 2002-2004 йиллар - Самарқанд давлат университети информацион технологиялар маркази муҳандиси;
  • 2004-2005 йиллар - Самарқанд давлат университети информацион технологиялар маркази директорининг ўринбосари;
  • 2005-2011 йиллар - Самарқанд давлат университети илмий тадқиқотлар мажмуаси директори; 
  • 2011-2014 йиллар - Самарқанд давлат университети ректори ёрдамчиси;
  • 2014-2017 йиллар - Самарқанд давлат университети ўқув-услубий бошқармаси бошлиғи;
  • 2017-2018 йиллар - Самарқанд давлат университети физика факультети декани.
  • 2018 йилдан ҳозирги вақтгача - Самарқанд давлат университети илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор

Вазифалари

  • Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Президент фармонлари ва фармойишлари, Олий Мажлис ва Вазирлар Маҳкамасининг таълим ва кадрлар тайёрлаш соҳасидаги қарорларини амалга оширишни ташкил этиш;
  • Давлат таълим стандартлари асосида илмий ишларни ташкил этиш ва малакали кадрлар тайёрлашни таъминлаш;
  • Давлат таълим стандартларига мувофиқ билимлар мазмуни ва тайёргарлик даражасига қўйиладиган талаблар мажмуасини барча деканлар ва бўлимлар, кафедра мудирлари ва педагог ўқитувчиларнинг тўлиқ билишини таъминлаш;
  • Мутасадди юқори ташкилотларнинг буйруқларини, фармойишлари ва кўрсатмаларини, илмий жараёнларга оид масалалар бўйича университет илмий кенгаши қарорлари ва ректор буйруқларининг бажарилишини ташкил қилиш;
  • Илғор мамлакатлар таълим тизимининг ривожланиш тенденцияларини ўрганиш, “Таълим тўғрисида”ги қонун, “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” ва бошқа таълимга оид қонунлар кўрсатилган вазифаларни амалга ошириш борасидаги услуб ва воситаларни ишлаб чиқиш ва уларнинг амалга оширилишини таъминлаш;
  • Ўқув-тарбия жараёнида ўқитишнинг илғор шаклларини, шу жумладан масофадан туриб ўқитиш, янги педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва улардан самарали фойдаланишни ташкил этиш;
  • Фаолият йўналиши бўйича таклифлар тайёрлаш ва ишларни ташкил этиш;
  • Илмий тадқиқотчилик жараёнини таъминлайдиган бўлимлар, деканатлар, илмий лабораториялар, илмий жамоалар ишларини мувофиқлаштириш, ташкил этиш ва назорат қилиш;
  • Бўлимлар, факультет ва кафедралар, илмий лабораторияларнинг илмий тадқиқот соҳаси бўйича иш режаларини тасдиқлаш ва уларнинг бажарилишини назорат қилиш;
  • • Илмий тадқиқот ишларининг сифатини ошириш, профессор-ўқитувчиларнинг шахсий режалари бажарилишини назорат қилиш ва таъминлаш;
  • Ўқув ва илмий конференцияларни ташкил этиш, университет илмий-техник кенгаши ишларига раҳбарлик қилиш, илғор илмий ва услубий тажрибаларни умумлаштириш;
  • Илмий ишлар материалларини, шу жумладан, журналлар ва илмий ишлар тўпламларини университет ходимлари т омонидан тайёрлаш ва нашр этиш жараёни ҳамда университетнинг барча таълим ва илмий фаолият йўналишлари бўйича илмий даврий нашрлар билан кутубхона фондини тўлдириб туриш бўйича умумий раҳбарликни олиб бориш;
  • Иқтидорли ёшларни қидириш, саралаш ва улар билан ишлаш жараёнларини бошқариш ва уларга кўмаклашиш, талаба ва стажёр-тадқиқотчи-изланувчилар орасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти, Навоий, Беруний, Улуғбек, Зулфия ва бошқа номдаги нуфузли стипендия совриндорларини тайёрлаш жараёнини бошқариш;
  • Профессор-ўқитувчилар ва илмий тадқиқот ишларига ёрдамлашувчи ходимлар штатлари бўйича таклифларни ишлаб чиқиш, кафедралар, бўлимлар ва илмий лабораторияларни малакали кадрлар билан таъминлаш ишларини ташкил этиш; 
  • Бўш лавозимларга танлов асосида ишга қабул қилиш, докторантлар, мустақил тадқиқотчилар ва магистрларни ишга олиб қолиш бўйича таклифлар тайёрлаш, профессор-ўқитувчилар таркибини яхшилаш режаларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишга раҳбарлик қилиш;
  • Илмий лабораторияларидан унумли фойдаланиш, лабораторияларни техник жиҳозлашни такомиллаштириш масалаларини ишлаб чиқиш;
  • Ижро интизомини бузган ходимларга нисбатан чора кўриш, улар билан шартномани бекор қилиш бўйича таклифлар тайёрлаш;
  • Илмий тадқиқот ва таълим мазмунини такомиллаштириш, мутахассис-кадрларни халқаро талаблар асосида тайёрлашни таъминлаш мақсадида хориж мамлакатларнинг нуфузли илмий марказлари ва турдош олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда илмий тадқиқот ишларини ташкил этиш бўйича таклифлар тайёрлаш;
  • Кафедралар, факультет ва бўлимларнинг йиллик фаолияти ҳисоботларини ўтказиш, таҳлил қилиш ва хулосалар чиқариш, профессор-ўқитувчиларнинг илмий фаолиятини замонавий усулларда баҳолашни амалга ошириш;
  • Олий таълим муассасалари билан илмий йўналишда доимий ҳамкорликни амалга ошириш, конференция, семинарларда профессор-ўқитувчиларнинг фаол иштирокини таъминлаш, маҳаллий ҳокимиятлар билан ҳамкорликда ишлаш;
  • Ўрнатилган тартибда университетнинг йиллик рейтингини аниқлаш, таҳлил қилиш, фаолиятни такомиллаштиришга оид ишларни амалга ошириш;
  • Университетни ўрнатилган тартибда доимий ички аттестациядан ўтказиш, ташқи аттестацияга тайёрлаш ва ўтказишда фаол иштирок этиш.