Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректор

Аббасов Субхон Бурхонович

 

  • Қабул вақти: Душанба 16:00 дан 18:00 гача
  •  Телефон: 0366-239-10-72; 
  •  Электрон почта: abbasov@samdu.uz

 

Биография

  • 1961-йил Самарқанд вилояти Пояриқ туманида туғилган;
  • 1984-1986-йиллар Қоракўлчилик илмий текшириш институти катта лаборанти;
  • 1986-1987-йиллар Самарқанд давлат университети география ва геоекология кафедраси катта лаборанти;
  • 1987-1993-йиллар Самарқанд давлат университети умумий табиий география кафедраси ассистенти;
  • 1993-1996-йиллар Самарқанд давлат университети умумий табиий география кафедраси мудири;
  • 1996-2001-йиллар Самарқанд давлат университети география факултети декани;
  • 2001-2006-йиллар Самарқанд давлат университети регионал табиий география кафедраси мудири;
  • 2006-2009-йиллар Самарқанд давлат университети гидрометеорология ва ландшафтшунослик кафедраси мудири;
  • 2009-2011-йиллар Самарқанд давлат университети табиий фанлар факултети декани ўринбосари;
  • 2011-2015-йиллар Самарқанд давлат университети маънавий-марифий ишлар бўйича проректори;
  • 2015-2016-йиллар Самарқанд давлат университети гидрометеорология кафедраси профессори;
  • 2016-2017-йиллар Самарқанд давлат университети табиий фанлар факултети декани ўринбосари;
  • 2017-2019-йиллар Самарқанд давлат университети география ва экология факултети декани;
  • 2019-йил-2023-йиллар Самарқанд давлат университети ҳузуридаги Минтақавий маркази директори;
  • 2023-2025-йиллар Самарқанд давлат университети география ва экология факултети декани;
  • 2025-йилдан- ҳ.в гача Самарқанд давлат университети ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректори.

Вазифалари

  • Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Президент фармонлари ва фармойишлари, Олий Мажлис ва Вазирлар Маҳкамасининг таълим ва кадрлар тайёрлаш соҳасидаги қарорларини амалга оширишни ташкил этиш;
  • Давлат таълим стандартлари асосида ўқув, илмий, молиявий ва маънавий- тарбия ишларини ташкил этиш ва малакали кадрлар тайёрлашни таъминлаш;
  • Давлат таълим стандартларига мувофиқ билимлар мазмуни ва тайёргарлик даражасига қўйиладиган талаблар мажмуасини барча деканлар ва бўлимлар, кафедра мудирлари ва педагог ўқитувчиларнинг тўлиқ билишини таъминлаш;
  • Мутасадди юқори ташкилотларнинг буйруқларини, фармойишлари ва кўрсатмаларини, ўқув-тарбия жараёнларига оид масалалар бўйича университет Илмий кенгаши қарорлари ва ректор буйруқларининг бажарилишини ташкил қилиш;
  • Илғор мамлакатлар таълим тизимининг ривожланиш тенденцияларини ўрганиш, “Таълим тўғрисида”ги қонун, “Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури” ва бошқа таълимга оид қонунлар кўрсатилган вазифаларни амалга ошириш борасидаги услуб ва воситаларни ишлаб чиқиш ва уларнинг амалга оширилишини таъминлаш;
  • Ўқув-тарбия жараёнида ўқитишнинг илғор шаклларини, шу жумладан масофадан туриб ўқитиш, янги педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва улардан самарали фойдаланишни ташкил этиш;
  • Фаолият йўналиши бўйича таклифлар тайёрлаш ва ишларни ташкил этиш;
  • Ўқув жараёнини таъминлайдиган бўлимлар, деканатлар ишларини мувофиқлаштириш, ташкил этиш ва назорат қилиш;
  • Бўлимлар, факультет ва кафедралар иш режаларини тасдиқлаш ва уларнинг бажарилишини назорат қилиш;
  • Ўтилаётган дарсларнинг сифатини ошириш, профессор-ўқитувчиларнинг шахсий режалари бажарилишини назорат қилиш ва таъминлаш;
  • Ўқув ва илмий конференцияларни ташкил этиш, университет  услубий кенгаши ва педагогик маҳоратни ошириш ишларига раҳбарлик қилиш, илғор услубий тажрибаларни умумлаштириш;
  • Ўқув-услубий ва илмий ишлар материалларини, шу жумладан, журналлар ва илмий ишлар тўпламларини университет ходимлари томонидан тайёрлаш ва нашр этиш жараёни ҳамда университетнинг барча таълим ва илмий фаолият йўналишлари бўйича ўқув-услубий ва илмий даврий нашрлар билан кутубхона фондини тўлдириб туриш бўйича умумий раҳбарликни олиб бориш;
  • Иқтидорли ёшларни қидириш, саралаш ва улар билан ишлаш жараёнларини бошқариш ва уларга кўмаклашиш, талаба ва стажёр-тадқиқотчи-изланувчилар орасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти,  Навоий, Беруний, Улуғбек, Зулфия ва бошқа номдаги нуфузли стипендия совриндорларини тайёрлаш жараёнини бошқариш;
  • Профессор-ўқитувчилар ва ўқув ишига ёрдамлашувчи ходимлар штатлари бўйича таклифларни ишлаб чиқиш, кафедралар, бўлимларни малакали кадрлар билан таъминлаш ишларини ташкил этиш;
  • Бўш лавозимларга танлов асосида ишга қабул қилиш, стажёр-тадқиқотчи-изланувчи-изланувчилар ва магистрларни ишга олиб қолиш бўйича таклифлар тайёрлаш, профессор-ўқитувчилар таркибини яхшилаш ва малакасини ошириш режаларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишга раҳбарлик қилиш;
  • Ўқув хоналаридан унумли фойдаланиш, аудитория ва лабораторияларни техник жиҳозлашни такомиллаштириш масалаларини ишлаб чиқиш;
  • Ижро интизомини бузган ходимларга нисбатан чора кўриш, улар билан шартномани бекор қилиш бўйича таклифлар тайёрлаш;
  • Таълим мазмунини такомиллаштириш, мутахассис-кадрларни халқаро талаблар асосида тайёрлашни таъминлаш мақсадида хориж мамлакатларнинг турдош олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда факультет, кафедралар ташкил этиш бўйича таклифлар тайёрлаш;
  • Кафедралар, факультет ва бўлимларнинг йиллик фаолияти ҳисоботларини ўтказиш, таҳлил қилиш ва хулосалар чиқариш, профессор-ўқитувчиларнинг ўқув-услубий фаолиятини замонавий усулларда баҳолашни амалга ошириш;
  • Олий таълим муассасалари билан ўқув-услубий йўналишда доимий ҳамкорликни амалга ошириш, конференция, семинарларда профессор-ўқитувчиларнинг фаол иштирокини таъминлаш, маҳаллий ҳокимиятлар билан ҳамкорликда ишлаш;
  • Ўрнатилган тартибда олий таълим муассасасининг йиллик рейтингини аниқлаш, таҳлил қилиш, фаолиятни такомиллаштиришга оид ишларни амалга ошириш;
  • Самарқанд давлат университетини ўрнатилган тартибда доимий ички аттестациядан ўтказиш, ташқи аттестацияга тайёрлаш ва ўтказишда фаол иштирок этиш.