Университет психологи
Самарқанд давлат университети психологи.
Номозов Шодийор Барнакулович
- Қабул вақти: Ҳар куни 09:00 дан 17:00 гача
- Телефон: +998942877822
- Электрон почта: shodiyornomozov198415@gmail.com
Биография
- 1984 йил 15 февралда Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида туғилган.
- 2006–2010 йй. – Самарқанд давлат университети талабаси
- 2010–2018 йй. – Самарқанд ҳуқуқшунослик коллежида ЧҚБТ ва психология фанлари ўқитувчиси
- 2018–2019 йй. – Самарқанд юридик коллежида ЧҚБТ ва психология фанлари ўқитувчиси
- 2019–2020 йй. – Самарқанд юридик коллежида ўқув бўлими услубчиси
- 2020–2022 йй. – Самарқанд юридик техникуми ўқув бўлими услубчиси
- 2022–2023 йй. – СамДУ Спорт фаолияти ва санъат факультети тьютори
- 2023–2024 йй. – СамДУ Педагогика таълими факультети тьютори
- 2024 й. – ҳ.в. – СамДУ психологи
Фаолият:
Олий таълим тизими психологи фаолияти таълим хизматлари соҳасига мансуб бўлиб, кадрлар тайёрлаш сифати ва самарадорлигини ошириш, баркамол шахсни тарбиялаш ҳамда талабаларнинг ҳар томонлама тўлақонли психологик тараққиётини таъминловчи оптимал шарт-шароитларни яратишдан иборат.
Олий таълим муассасаси психологи фаолиятининг тадқиқот ва таъсир объекти – талабалар, ўқитувчилар, ота-оналар бўлиб, улар билан индивидуал ва гуруҳ шаклида иш олиб борилади.
Олий таълим муассасаси психологи ўз фаолиятини маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор, факультетлар, тиббиёт ходимлари, комиссиялар, ота-оналар ҳамда жамоа билан ҳамкорликда амалга оширади.
Вазифалар:
-
Талабаларнинг руҳий ривожланишидаги, хулқидаги нуқсон ва камчиликларни аста-секин бартараф этиш
-
Невротик ҳолатларни камайтириш машқларини ўтказиш
-
Креатив қобилиятларни ривожлантириш учун тренинглар ўтказиш
-
Таълим, касб танлаш, турмуш қуриш, муносабатлар, дунёқараш ва истеъдод масалалари юзасидан индивидуал, гуруҳли ва жамоавий маслаҳатлар бериш
Психологнинг асосий йўналишлари: -
Психопрофилактика
-
Психологик маърифат
-
Психодиагностика
-
Руҳий ривожланиш ва коррекция
-
Психологик консултация