Top.Mail.Ru
×
Menu
Close Menu

СамДУ бошланғич Касаба уюшмаси қўмитаси

СамДУ бошланғич Касаба уюшма қўмитаси раиси 

Шавкат Махматмуродов

  •  Қабул вақти: 
  •  Телефон: +998955009953
  •  Электрон почта: wwwmuslim369@gmail.com

Трудовая деятельность

  • 1969-1971 йй. - Ҳарбий хизматда
  • 1971-1976 йй. - Самарқанд давлат университети талабаси
  • 1976-1979 йй. - Ургут тумани 23-мактаб ўқитувчиси
  • 1979-1987 йй. - Самарканд давлат педагогика институти ўқитувчиси
  • 1987-1989 йй. - Самарқанд давлат университети педагогика факультети бошланғич тарбия услубияти кафедраси мудири
  • 1989-2007 йй. - Самарқанд давлат университети педагогика 2007-2017 йй. - Самарқанд давлат университети педагогика факультети бошланғич таълим назарияси ва амалиёти кафедраси профессор вазифасини бажарувчиси, университет бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси раиси
  • 2017 - 2020 йй. - Самарқанд давлат университети педагогика факультети декани
  • 2020 - 2021 йй. - Самарқанд давлат университети педагогика факультети бошланғич таълим назарияси ва амалиёти кафедраси доценти
  • 2021 й. - ҳ.в - Самарқанд давлат университети бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси.

 

Бўлим фаолияти ҳақида

Мамлакатимизда ҳуқуқий ислоҳотлар шиддат билан амалга оширилаётганлигини сўнги йилларда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга инсон ва унинг манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар мазмун моҳиятидан ҳам кўришимиз мумкин. Зеро, қонунлар жамият ҳаёти ва демократик тараққиёт негизидир. Қонунлар, аввало, жамият ҳаётининг асосини яратиб, давлат ва халқ манфаатларига хизмат қилади.

Ўзбекистон касаба уюшмалари ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конститусияси, “Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги, “Жамоат бирлашмалари тўғрисида”ги, “Нодавлат нотижорат ташкилотлар тўғрисида”ги ва бошқа Қонун ҳужжатларига таянган ҳолда Ўзбекистоннинг барча ҳудудида ўз фаолиятини амалга оширади.

Иш берувчи учун корхонада касаба уюшмаси ташкилоти тузилиши ва фаолият юритишининг афзалликлари қуйидагича:

Корхонада ходимларга берилаётган турли имтиёз ва кафолатлар касаба уюшмаси ташкилоти ва иш берувчи ўртасида имзоланадиган жамоа шартномаси орқали тартибга солинади;

Иш берувчи корхонадаги касаба уюшмаси ташкилоти орқали ходимларнинг муаммоларини аниқлаб, уларни биргаликда бартараф этиш имкониятига эга бўлади;

Касаба уюшмаси ташкилотининг юридик хизмати ходими корхонада меҳнат соҳасидаги қонун ҳужжатларига аниқ ва оғишмай амал қилиниши, меҳнат муносабатларига оид қонун ҳужжатларининг самарали қўлланилиши ҳамда кадрларга оид корхонада юритилаётган ва қабул қилинаётган ҳужжатларнинг тўғри расмийлаштирилиши юзасидан бепул ҳуқуқий-амалий ёрдамлар кўрсатади;

 Меҳнат, хўжалик, оила ва фуқаролик қонунчилиги бўйича қонун ҳужжатларига таянган ҳолда бепул ҳуқуқий маслаҳатлар, хулосалар, йўлланмалар беради;

Иш жойида меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя этилишини таъминлаш, хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш борасида касаба уюшмасининг меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати яқиндан ёрдам кўрсатади;

Корхонадаги меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқчи касаба уюшмаларида ташкил этиладиган ўқувларда ўз малакасини ошириб боради;

Касаба уюшмалари тизимида ташкил этиладиган турли танлов, акция ва форумларда фаол қатнашиш орқали Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан жорий этиладиган турли имтиёзларга, совринларга эга бўлиш ҳуқуқини қўлга киритади;

Корхонадаги бошланғич касаба уюшмаси ташкилотининг ташаббуси ва маблағлари ҳисобига байрамлар, маънавий-маърифий ва спорт-соғломлаштириш тадбирларининг ўтказилишига имконият яратади ва шу орқали жамоада доимий соғлом муҳит барқарорлигини таъминлашга эришади;

Ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини республиканинг турли тарихий шаҳарларига имтиёзли равишда саёҳатга олиб бориш имконияти яратилади, бу эса ўз ўрнида ходимларда кўтаринки кайфиятни таъминлайди;

Янги ташкил этилаётган корхона, ташкилот ва муассасалар фаолиятини йўлга қўйишда, зарур ҳужжатларни расмийлаштиришда ва заруратга қараб ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказишда касаба уюшмасининг бепул ташкилий-ҳуқуқий ёрдамидан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлади;

Иш берувчи ва ходим ўртасида меҳнат муносабатларига оид келиб чиққан ёки келиб чиқиши мумкин бўлган келишмовчиликларни судга қадар бартараф этиш ёки уни олдини олишга эришади;

Касаба уюшмаси юридик хизмати ходимлари ёрдамида корхонада фаолият юритаётган ишчи-ходимларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини янада ошириш мақсадида миллий ва халқаро меҳнат стандартларига оид қонун ҳужжатлари, Ўзбекистон томонидан ратификация қилинган халқаро конвенциялар бўйича ҳуқуқий тарғибот ва ташвиқот ишлари ташкил этилади;