Институт директори

Жўлибой Данабаевич Элтазаров 

 

  •  Қабул вақти: Ҳар куни (12:00 -16:00)
  •  Телефон: +99866-239-18-92; 
  •  Электрон почта: Juliboy2@gmail.com

Биография

1978-1980 йй. - Фориш тумани ўрмон хўжалиги ишчиси.
1980-1985 йй. -  Самарқанд давлат университети ўзбек филологияси факультети талабаси.
1985-1989 йй – СамДУ ўзбек тилшунослиги кафедраси аспиранти, вилоят «Ленин йўли» газетаси ходими, «Самарқанд университети» газетаси муҳаррири.
1989-1993 йй – Самарқанд давлат университети ўзбек тилшунослиги кафедраси лаборанти, ўқитувчиси.
1993-1997 йй. – Самарқанд давлат университети докторанти.
1997-1999 йй. - Самарқанд давлат университети ўзбек тилшунослиги кафедраси ўқитувчиси.
1999-2000 йй – Пусан Чет тиллар университети Марказий Осиё тиллари кафедраси профессори (Жанубий Корея).
2000-2005 -  Самарқанд давлат университети ўзбек тилшунослиги кафедраси ўқитувчиси, доцент вазифасини бажарувчи.
2003-2005 йй. - Берлин Гумболдт ва Берлин Фрей университетларининг (Германия) профессори.
2005-2007 йй. -  Самарқанд давлат университети филология факультети декани.
2007-2010 йй. – Осака университети Жаҳон тиллари институтининг (Япония) профессори
2010- 2014 йй. – Мугла Ситки Кочман университети (Туркия) Ҳозирги туркий тиллар кафедрасининг     профессори.                      
2014-2015 йй -   Самарқанд давлат университети катта илмий ходими, Илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш бўлими бошлиғи.
2015-2016 йй - Самарқанд давлат университети ўзбек тилшунослиги кафедраси мудири
2016-2020 йй -  Самарқанд давлат университети филология факультети декани.
2020-2024 йй - “Ипак Йўли” Туризм ва маданий мерос Халқаро университети Биринчи Проректори.
13.03. 2024 й – ҳ.в гача Самарқанд давлат университети филология факультети декани.

Маркaзий Осиё халқлари тиллари ва маданияти институти – илм ва маърифат маскани


    Маркaзий Осиё халқлари тиллари ва маданияти институти, Самарқанд давлат университети сингари ўз илдизини буюк аллома Мирзо Улуғбек асос солган мадраса тарихидан олади. У мазкур мадрасадаги илмул лисон ва илмул адаб мажмуасининг ХХI асрдаги мантиқий давоми, яъни қадимий илмий анъаналар ва замонавий таълим тизими уйғунлашган маънавий-маърифий маскандир.
    Маркaзий Осиё халқлари тиллари ва маданияти институти янги тарихи ҳам бевосита университетимизнинг янги тарихи билан ҳамоҳанг бўлиб, у 1927 йилда Филология факультети номи билан ташкил этилган. Бу маскан ўтган бир асрдан зийод вақт давомида тилшунослик, адабиётшунослик, туркология соҳаларида чуқур илмий анъаналарни шакллантириб, мамлакатимизда тил ва адабиёт таълимнинг етакчи ўчоқларидан бирига айланди.
    Институтнинг шаклланиши ва ривожланишида ўзбек ва жаҳон филология фанининг йирик намояндалари – Абдурауф Фитрат, Абдураҳмон Саъдий, Ғози Олим Юнусов, Абдураҳмон Саъдий, Садриддин Айний, Воҳид Абдуллаев, Улуғ Турсуноов, Евгений Поливанов, Абдулла Сулаймонов, Ориф Икромов, Худойберди Дониёров, Ғани Абдураҳмонов, Раҳим Муқимов, Ботирхон Валиҳўжаев, Раҳматулла Қўнғуров, Нуриддин Шукуров, Раҳмонқул Орзибеков, Ваҳоб Эгамов, Абдужаббор Муҳторов ва Назар Раджабов каби забардаст олимларнинг ҳиссаси беқиёсдир. Уларининг илмий мероси институтнинг бугунги тараққиётида мустахкам пойдевор бўлиб хизмат қилмоқда.
    Бугунги кунга келиб, институт “филологлар бешиги” сифатида нафақат Ўзбекистон, балки бутун Марказий Осиё минтақаси таълим тизими учун ўн минглаб юқори малакали филолог-мутахассислар тайёрлаб берди. Улар орасидан атоқли давлат ва жамоат арбоблари, таниқли олимлар, 150 дан ортиқ фан докторлари ҳамда 500 га яқин фан номзодлари етишиб чиққан.
    Институт бугун ҳам ўзининг бой илмий анъаналарини давом эттирган ҳолда, замонавий таълим технологияларига таянган, миллий қадриятлар ва илғор тажрибалар уйғунлашган янги босқичга кириб бормоқда. Филология фанлари докторлари, профессорлар М. Мухиддинов, Ҳ. Умуров, И. Мирзаев, С. Каримов, Ж. Ҳамроев, М. Йўлдошев, Ж. Элтазаров, Ш. Ҳасанов, Д. Ўринбоева, С. Хўжақулов, С. Занжаний, И. Сулаймоновлар бугунги кунда мамлакатимиз филология фанида танилган олимлардир ҳамда улар ўз шогирдлари билан янги-янги илмий йўналишларда тадқиқотлар олиб бормоқдалар.
    Ҳозирги пайтда институтда 60230100 – филология ва тилларни ўқитиш: ўзбек тили, 60230100 – филология ва тилларни ўқитиш: турк тили, 60230100 – филология ва тилларни ўқитиш: тожик тили, 60230100 – филология ва тилларни ўқитиш: рус тили, 60230100 – филология ва тилларни ўқитиш: инглиз тили йўналишлари бўйича бакалавриат; 70230101 – Лингвистика (ўзбек тили), 70230104 – Адабиётшунослик (ўзбек адабиёти), 70230101 – Лингвистика (рус тили), 70230104 – Адабиётшунослик (рус адабиёти), 70230101 – Лингвистика (тожик тили), 70230201 – Қиёсий тилшунослик, лингвистик таржимашунослик: адабиётшунослик мутахассисликлари бўйича магистратура таълими берилмоқда. 10.00.01 – Ўзбек тили, 10.00.02 – Ўзбек адабиёти, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик бўйича таянч докторантура (PhD) ва докторантура (DSc) ихтисосликлари бўйича олий малакали кадрлар тайёрланмоқда.
    Ҳозирги кунда институтимизда 10 та кафедрада 150 га яқин профессор-ўқитувчилар фаолият юритиб, ўзбек тили ва адабиёти, туркология, тожик тили ва адабиёти, рус тили ва адабиёти, шунингдек, инглиз тили ва адабиёти йўналишларида самарали илмий-тадқиқот ишларини олиб бормоқдалар. Улар орасида 24 нафар фан доктори, профессор ҳамда 68 нафар фан номзоди, доцентлар фаолият кўрсатмоқда. Улардан уч нафари – М. Мухиддинов, Ҳ. Умуров ва С. Каримов – “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи” фахрий унвонига сазовор бўлган. Шунингдек, М. Мухиддинов ва С. Каримов “I даражали Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан тақдирланган. Бундан ташқари, 20 нафарга яқин профессор-ўқитувчи давлатимизнинг турли орден ва медаллари билан мукофотланган.
    Институтда 60230100 – филология ва тилларни ўқитиш: ўзбек тили, 60230100 – филология ва тилларни ўқитиш: турк тили, 60230100 – филология ва тилларни ўқитиш: тожик тили, 60230100 – филология ва тилларни ўқитиш: рус тили, 60230100 – филология ва тилларни ўқитиш: инглиз тили йўналишлари бўйича бакалавриатда 1700 нафардан ортиқ талаба, 70230101 – Лингвистика (ўзбек тили), 70230104 – Адабиётшунослик (ўзбек адабиёти), 70230101 – Лингвистика (рус тили), 70230104 – Адабиётшунослик (рус адабиёти), 70230101 – Лингвистика (тожик тили), 70230201 – Қиёсий тилшунослик, лингвистик таржимашунослик: адабиётшунослик мутахассисликлари бўйича 210 нафар ёш тадқиқотчи магистратурада таълим олмоқда.
    Шунингдек, талаба-ёшлар учун “Шалола” ижодий тўгараги, “Беҳбудий издошлари” театр тўгараги, “Гулёр” фольклор-этнографик ижодий тўгараги, “Мушоира” шеърият клуби, “Ёш тилшунос”, “Педагогик маҳорат”, “Навоий издошлари”, “Суханшунос”, “Литературовед”, “Лингвист” каби илмий-ижодий тўгараклар мавжуд бўлиб, улар институтдаги ҳамда институт жамоаси ҳамкорлик қилаётган академик лицей, касб-ҳунар коллежлари ва мактаблардаги ижодкор ёшларни ўз сафларига бирлаштирган.

 

МАЛАКА ТАЛАБЛАРИ
Бакалавриат йўналиши малака талаблари:

  • 60230100 – филология ва тилларни ўқитиш: ўзбек тили
  • 60230100 – филология ва тилларни ўқитиш: турк тили
  • 60230100 – филология ва тилларни ўқитиш: тожик тили
  • 60230100 – филология ва тилларни ўқитиш: рус тили
  • 60230100 – филология ва тилларни ўқитиш: инглиз тили

Магистратура йўналиши малака талаблари:

  • 70230101 – Лингвистика (ўзбек тили)
  • 70230104 – Адабиётшунослик (ўзбек адабиёти)
  • 70230101 – Лингвистика (рус тили)
  • 70230104 – Адабиётшунослик (рус адабиёти)
  • 70230101 – Лингвистика (тожик тили)
  • 70230201 – Қиёсий тилшунослик, лингвистик таржимашунослик: адабиётшунослик

 Етакчи олимлар

Марказий Осиё халқлари тиллари ва маданияти институти кафедралари