Халқаро таълим дастурлари маркази
Марказ директори

Умаров Сардор Якубович
- Қабул вақти: Ҳар куни 14:00 дан 16:00 гача
- Телефон: +99891-525-25-89
- Электрон почта: sardor.umarov.2013@mail.ru
Биография
- 2009–2013 йиллар – Самарқанд давлат университети Тарих факультети талабаси.
- 2013–2015 йиллар – Самарқанд давлат университети Умумий тарих кафедраси магистранти.
- 2015–2019 йиллар – Самарқанд давлат университети Жаҳон тарихи кафедраси кабинет мудири.
- 2019–2019 йиллар – Самарқанд давлат университети Халқаро таълим дастурлари факультети ассистенти.
- 2019–2020 йиллар – Самарқанд давлат университети Халқаро таълим дастурлари факультети Ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари.
- 2020–2022 йиллар – Самарқанд давлат университети Халқаро таълим дастурлари факультети Ўқув ишлари бўйича декан ўринбосари.
- 2022 йилдан – Ш. Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети Халқаро таълим дастурлари маркази директори.
МАРКАЗ ҲАҚИДА
Самарқанд давлат университети Халқаро таълим дастурлари маркази
Замонавий билимларга эга бўлган юқори малакали кадрлар тайёрлаш мақсадида 2019 йилда Самарқанд давлат университетида хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда Халқаро таълим дастурлари факультети ташкил этилди. Мазкур факультет 2022 йилда Халқаро таълим дастурлари марказига айлантирилди.
Халқаро таълим дастурлари марказида Хитой, Жанубий Корея, Италия, Исроил, Ҳиндистон, Россия ва АҚШ каби ривожланган давлатларнинг етакчи университетлари билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари амалга оширилмоқда. Жумладан, Жанубий Кореянинг Сунчонхянг университети, Ёнгнам университети, Хитойнинг Шанси Нормал университети, Исроилнинг Холон технология институти, Россиянинг Москва давлат университети, Томск давлат университети, Қозон (Волга вилояти) Федерал университети, «СТАНКИН» Москва давлат технология университети, Ҳиндистоннинг Чандигарх университети, Италиянинг Туша университети ҳамда АҚШнинг Вебстер университети билан ҳамкорликда 8 та бакалавриат йўналиши ва 10 та магистратура мутахассислиги бўйича кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилган.
Ҳозирги кунда марказда 80 нафар, хорижий ҳамкор ОТМларда эса 100 нафарга яқин бакалавр ва магистрантлар таҳсил олмоқда.
Марказда қуйидаги бакалавриат йўналишлари бўйича таълим олиб борилмоқда:
«Халқаро муносабатлар», «Иқтисодиёт», «Амалий математика», «Технологик жараёнлар, ишлаб чиқаришни автоматлаштириш ва бошқариш», «Материалшунослик ва янги материаллар технологияси», «Компьютер илмлари ва дастурлаш технологиялари», «Рақамли иқтисодиёт», «Кимё», «Дастурий инжиниринг: ақлли транспорт тизимлари ва учувчисиз платформалар».
Ушбу йўналишлар бўйича ўқишнинг биринчи ва иккинчи йиллари СамДУда олиб борилади. Дастлабки икки йиллик ўқишни муваффақиятли тамомлаган талабалар кейинги босқичда хорижий олий таълим муассасаларида ўқишни давом эттиради. Таълимни муваффақиятли тугатган битирувчилар СамДУ ва хорижий ҳамкор университетларнинг икки томонлама дипломига эга бўлади.
Марказда магистратура мутахассисликлари бўйича 10 та қўшма таълим дастури ташкил этилган. Магистратурада қуйидаги ихтисосликлар бўйича мутахассислар тайёрланади:
«Синхрон таржима», «Халқаро муносабатлар ва замонавий сиёсий жараёнлар», «Психология», «Бухгалтерия ҳисоби», «Менежмент: Халқаро менежмент», «Мамлакатшунослик», «Биология: Биоинформатика», «Геология», «Маълумотлар илми: бизнес учун маълумотлар таҳлили», «Сунъий интеллект», «Биотехнология», «Агробиотехнология», «Узумчилик ва виночилик».
Магистратура босқичида таҳсил олаётган талабалар ўқишнинг биринчи йилини СамДУда, иккинчи йилини эса хорижий ОТМда давом эттиради. Бугунги кунга қадар хорижда ўқишни муваффақиятли тугатган 20 нафардан ортиқ магистрант СамДУ ва хорижий ҳамкор университетларнинг икки томонлама дипломига эга бўлди.
Марказда таълим жараёнларини самарали ва юқори даражада ташкил этиш мақсадида малакали маҳаллий ва хорижий профессор-ўқитувчилар жалб қилинган. Ҳозирги кунга қадар ҳамкор хорижий университетлардан 4 нафар мутахассис марказда доимий фаолият юритмоқда. Жумладан, Хитойдан 1 нафар, Ҳиндистондан 1 нафар, Япониядан 1 нафар ва Жанубий Кореядан 1 нафар профессор-ўқитувчи марказ талабаларига дарс бериб келмоқда. Истикболда 10 нафарга яқин хорижий мутахассисларни доимий равишда таълим жараёнларига жалб қилиш режалаштирилган.
Қўшма таълим дастурлари Битирувчилар ҳақида
МАЛАКА ТАЛАБЛАРИ
Бакалавриат йўналиши малакалари
- Халқаро муносабатлар (Корея Республикаси, Сунчонхянг университети)
- Иқтисодиёт (Корея Республикаси, Ёнгнам университети)
- Амалий математика (Исроил, Холон технология институти)
- Компьютер илмлари ва дастурлаш технологиялари (йўналишлар бўйича – Исроил, Холон технология институти)
- Материалшунослик ва янги материаллар технологияси (тармоқлар бўйича – Россия Федерацияси, «СТАНКИН» Москва давлат технология университети)
- Технологик жараёнлар, ишлаб чиқаришни автоматлаштириш ва бошқариш (Россия Федерацияси, «СТАНКИН» Москва давлат технология университети)
- Рақамли иқтисодиёт (соҳалар ва тармоқлар бўйича – Россия Федерацияси, Томск давлат университети)
- Кимё (Россия Федерацияси, Москва давлат университети; Хитой – Москва давлат университети–Пекин Политехника институти қўшма университети)
- Дастурий инжиниринг: ақлли транспорт тизимлари ва учувчисиз платформалар (Россия Федерацияси, Қозон (Волга вилояти) Федерал университети)
Магистратура йўналиши малакалари
- Синхрон таржима (Россия Федерацияси, Қозон (Волга вилояти) Федерал университети)
- Халқаро муносабатлар ва замонавий сиёсий жараёнлар (Россия Федерацияси, Россия давлат гуманитар университети)
- Психология (Ҳиндистон, Чандигарх университети)
- Бухгалтерия ҳисоби (Россия Федерацияси, Томск давлат университети)
- Маълумотлар илми: бизнес учун маълумотлар таҳлили (Россия Федерацияси, Томск давлат университети)
- Сунъий интеллект (Ҳиндистон, Чандигарх университети)
- Агробиотехнология (Италия, Туша университети)
Қўшма таълим дастурлари ҳақида батафсил маълумот

