САМАРҚАНД ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИГА АКАДЕМИК ЛИЦЕЙ БИТИРУВЧИЛАРИНИ ЎҚИШГА ҚАБУЛ ҚИЛИШДА СУҲБАТ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ ВА БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ

Якка тартибдаги суҳбат ҳар йили 10–25-июль кунлари оралиғида суҳбат комиссияси томонидан ўтказилади.

Якка тартибдаги суҳбат Самарқанд давлат университетида мавжуд таълим тилларида ўтказилади. Суҳбат тили абитуриент томонидан танланади ва аризасида кўрсатилади.

Абитуриентлар суҳбатга навбат асосида киритилади. Суҳбатга абитуриент биометрик паспорт ёки ID-карта билан ташриф буюради.

Абитуриентнинг суҳбатга уяли телефон, бошқа алоқа воситалари, луғат, китоб, шпаргалка олиб кириши, улардан фойдаланиши ёки бошқа абитуриентга ёрдам бериши қатъиян тақиқланади.

Битта абитуриент билан якка тартибдаги суҳбат 30 дақиқагача давом этиши мумкин.

Якка тартибдаги суҳбат натижалари 100 баллик тизим асосида баҳоланади.

Баҳолаш мезонлари

Т/р Якка суҳбат мезонлари Максимал балл
1 Академик лицей дастурлари доирасида танлаган йўналиши бўйича фанлардан билим савияси ва ўзлаштириш даражаси 25 балл
2 Танлаган мутахассислик бўйича мотивацияси (касб моҳиятини, унинг жамиятдаги ўрни ва аҳамиятини тушуниши ҳамда унга қизиқиши) 25 балл
3 Нутқ маданиятининг шаклланганлиги, ўз фикрини равон ифода этиши ва танқидий фикрлаш салоҳиятига эгалиги 25 балл
4 Умумий дунёқарашнинг шаклланганлиги, мунтазам равишда ўз устида ишлаши ҳамда ижодкорлик қобилияти 25 балл
ЖАМИ 100 балл

Суҳбат натижалари якунлангандан сўнг бир иш куни ичида Самарқанд давлат университетининг расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқларида эълон қилинади.

Абитуриентлар қуйидаги ҳолларда ўқишга қабул қилинмайди:

  • Жадвал бўйича суҳбатга келмаганда (0 балл қўйилади);
  • Суҳбатда максимал баллнинг 56 фоизи ва ундан кам балл тўпланганда.

Самарқанд давлат университети бакалавриатига қабул қилиш учун якка тартибдаги суҳбатни қайта ўтказишга йўл қўйилмайди.