Ариза юбориш

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 10 мартдаги 149-сонли қарори билан тасдиқланган “Олий таълим ташкилотларида талабаларга грантларни тақдим этиш ва қайта тақсимлаш тартиби тўғрисида низом” талаблари асосида Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университетига 2024/2025-2025/2026-ўқув йилида талабаликка қабул қилинган талабалар базавий гарант ўринлари сонидан келиб чиққан ҳолда 2026/2027-ўқув йили учун бакалавриат таълим йўналиши (магистратура мутахассислиги), таълим тиллари кесимида тўлиқ таълим гранти ва тўлиқ бўлмаган таълим гранти ўринлари тақсимоти тасдиқланди.

Эслатма!

таълим грантининг базавий сони – олий таълим ташкилотининг тегишли бакалавриат таълим йўналишига (магистратура мутахассислигига) кириш имтиҳонлари натижасига кўра давлат гранти асосида 1-курсга талабаликка тавсия этилган абитуриентлар сонига тенг грант ўрни;

таълим грантига талабгор – олий таълим ташкилотининг таълим гранти ажратилган бакалавриат таълим йўналиши (магистратура мутахассислиги) бўйича иккинчи ва ундан кейинги курсларда таҳсил олаётган, таълим грантини қайта тақсимлашда иштирок этиш истагини билдирган талаба;

тўлиқ таълим гранти – бир ўқув йили учун берилиб, ўқитиш харажати Давлат буджетидан тўлиқ қоплаб бериладиган ва умумий тартибдаги стипендия билан таъминланадиган таълим гранти;

тўлиқ бўлмаган таълим гранти – бир ўқув йили учун берилиб, тўлов-контракт суммасининг 50 фоизи Давлат буджетидан қоплаб бериладиган ва умумий тартибдаги стипендия билан таъминланмайдиган таълим гранти;

Қуйида берилган маълумотлар қайта таҳрирланди, бунга эътибор беринг.

Тақсимот юклаб олиш (PDF) 1-курс

Тақсимот юклаб олиш (PDF) 2-курс

Тақсимот юклаб олиш (PDF)