Матбуот котибяти раҳбари

Ҳамроев Фаррух Ҳамидуллаевич

  •  Қабул вақти: Ҳар куни 08:00 дан 16:00 гача
  •  Телефон: +998 66 2391725
  •  Электрон почта: farrux.hamroyev@gmail.com

Биография

  • 1970-йил Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида туғилган.
  • 1985-1988 й.й Каттақўрғон туман А.Мўминов номли болалар оромгоҳида боғ ишчиси.
  • 1988-1993 й.й Самарқанд давлат университети ўзбек филологияси факултети талабаси.
  • 1992-1993 й.й Самарқанд давлат университети ўзбек тилшунослиги кафедраси катта лаборанти.
  • 1993-1996 й.й Самарқанд давлат университети кундузги бўлим аспиранти.
  • 1996-1998 й.й “Самарқанд” ўқув методик студияси муҳаррири.
  • 1998-1999 й.й Ўзбекистон Республикаси “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси маънавият ва  маърифат бўлими мудири.
  • 1999-2005 й.й “Ўзбекистон овози” газетаси маънавият бўлими мудири
  • 2007-2008 й.й Ўзбекистон Республикаси Президенти девони Маданият матбуот ва ижодий ташкилотлар ишлари бўйича Давлат маслаҳатчиси хизматининг бош консултанти.
  • 2008-2011 “Ўзбекистон овози” газетаси Бош муҳаррири ўринбосари.
  • 2011-2020 “Ўзбекистон овози” газетаси Бош муҳаррирининг биринчи ўринбосари.
  • 2020- ҳ.в Самарқанд давлат университети Матбуот котибяти бўлими раҳбари.

Матбуот котибяти раҳбарининг вазифалари

Олий таълим фан ва инновациялар вазирлиги ва университет раҳбарияти томонидан замонавий талабларга мувофиқ белгиланадиган ахборот сиёсатини шакллантириш ва амалга оширишда иштирок этиш;

Кенг жамоатчиликни университетнинг фаолияти, унинг соҳага доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари тўғрисида холисона, сифатли ва тезкор хабардор қилиш;

Оммавий ахборот воситалари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш, доимий ҳамкорликда ишлайдиган журналистлар доирасини шакллантириш, ахборот хабарларини (матбуот учун ахборотлар, бюллетенлар ва шу кабиларни) тарқатиш, оммавий тадбирларни ташкил этиш;

Университетнинг бошқа бўлинмалари билан биргаликда миллий ва хорижий оммавий ахборот воситаларида тарқатиш учун хабар, ахборот-маълумот материаллар, шарҳлар ва ахборот-таҳлилий материаллар тайёрлаш;

Университетнинг фаолият соҳасига алоқадор матнли, фото, аудио ва видеоматериаллар маълумотлар банкини шакллантириш ва юритиш.