Сунъий интеллект ва рақамли технологиялар факультети
Факультет декани

Назаров Файзулло Махмадиярович
- Қабул вақти: Ҳар куни 14:00 дан 16:00 гача
- Телефон: +998 94 479 86 40
- Электрон почта: fayzulla-samsu@mail.ru
Биография
- 2008-2012 - йиллар Самарқанд давлат университети талабаси;
- 2012-2014 - йиллар Самарқанд давлат университети магистранти;
- 2012-2015 - йиллар Самарқанд давлат университети “Математик моделлаштириш” кафедраси кабинет мудири;
- 2015 -2019 - йиллар Самарқанд давлат университети Ахборотлаштириш технологиялари кафедраси ассистенти;
- 2019-2021 - йиллар Самарқанд давлат университети тайнч-докторанти;
- 2021-2022 - йиллар Самарқанд давлат университети ахборотлаштириш технологиялари кафедраси мудири;
- 2022-2023 - йиллар Самарқанд давлат университети сунъий интеллект ва ахборот тизимлари кафедраси мудири;
- 2023 йили Ҳиндистоннинг Галготиас университети стажёри;
- 2023 йилдан –ҳ.в гача - Самарқанд давлат университети cунъий интеллект ва рақамли технологиялар факультети декани.
Факультет веб сайти : https://itkt-samdu.uz/
Сунъий интеллект ва рақамли технологиялар факультети илм-фан, инновация ва таълимнинг узвий уйғунлигини таъминлаш асосида юқори малакали, рақобатбардош мутахассислар тайёрлашга йўналтирилган замонавий таълим маскани ҳисобланади. Факультет 2025-йилда Интеллектуал тизимлар ва компьютер технологиялари факультети негизида замонавий рақамли соҳалар эҳтиёжларидан келиб чиқиб қайта ташкил этилган бўлиб, унинг шаклланиш тарихи 1972-йилда фаолият бошлаган Амалий математика факультетига бориб тақалади.
Бугунги кунга қадар факультет 2000 нафардан ортиқ битирувчиларни етиштирган бўлиб, уларнинг 1700 нафардан зиёди республика халқ хўжалигининг турли соҳаларида самарали фаолият юритиб келмоқда. Битирувчилар орасида 20 нафар фан доктори (DSc) ҳамда 50 нафарга яқин фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига эга етук мутахассислар мавжуд.
Ҳозирги кунда факультетда 5 та бакалавриат, 6 та магистратура ва 4 та докторантура мутахассислиги бўйича кадрлар тайёрланмоқда.
Бакалавриат йўналишлари:
-
60610100 – Ахборот тизимлари ва технологиялари
-
60610200 – Ахборот хавфсизлиги
-
60610500 – Сунъий интеллект
-
60540200 – Амалий математика
-
60610400 – Дастурий инжиниринг
Магистратура йўналишлари:
-
70540201 – Амалий математика
-
70610101 – Компьютер тизимлари ва уларнинг дастурий таъминоти
-
70610103 – Ахборот тизимлари
-
70610202 – Ахборот хавфсизлиги
-
70610401 – Дастурий инжиниринг
-
70610501 – Сунъий интеллект
Факультетда қуйидаги докторантура (PhD ва DSc) мутахассисликлари бўйича илмий-педагогик кадрлар тайёрланади:
-
05.01.02 – Тизимли таҳлил, бошқарув ва ахборотни қайта ишлаш
-
05.01.03 – Информатиканинг назарий асослари
-
05.01.07 – Математик моделлаштириш, сонли усуллар ва дастурлар мажмуаси
-
05.01.11 – Рақамли технологиялар ва сунъий интеллект
Факультет таркибида 4 та кафедра фаолият юритади: «Сунъий интеллект ва ахборот тизимлари», «Математик моделлаштириш», «Бошқарув назарияси ва ахборот хавфсизлиги» ҳамда «Дастурий инжиниринг». Ушбу кафедраларда 8 нафар профессор, 25 нафар доцент, 2 нафар катта ўқитувчи ва 20 нафар ассистент фаолият олиб бормоқда.
Таълим жараёнини замонавий талаблар асосида ташкил этиш мақсадида факультетда Сунъий интеллект, Киберхавфсизлик, Математик моделлаштириш ва Робототехника йўналишлари бўйича 4 та замонавий илмий-амалий лаборатория фаолият юритади. Шунингдек, факультет ҳузуридаги IT-инновацион марказ ҳамда «SamIT» хусусий корхонаси орқали талабалар ва ёш тадқиқотчиларнинг стартап лойиҳалари қўллаб-қувватланади.
Талабалар учун инновацион муҳит яратиш мақсадида ҳар ойда хакатонлар, дастурлаш танловлари, шунингдек, «Бир миллион дастурчи» каби республика миқёсидаги лойиҳалар мунтазам ташкил этиб борилади. Факультетда ўқув жараёни 180 та компьютер билан жиҳозланган 8 та компьютер синфи ҳамда 30 та техник жиҳатдан замонавий аудиторияда олиб борилади.
Факультетда «Ахборот хавфсизлиги», «Сунъий интеллект», «Дастурий таъминот яратиш» ҳамда «Математик моделлаштириш» йўналишлари бўйича илмий мактаблар фаолият юритиб, уларнинг шаклланиши ва ривожланишида профессор И.И. Жуманов, профессор Б.Х. Хужайоров, профессор М.Х. Лутфуллаев ҳамда профессор А.Р. Ахатовларнинг хизматлари алоҳида эътироф этилади. Илмий тадқиқотлар натижасида 50 дан ортиқ дастурий маҳсулотлар яратилган ва амалиётга жорий этилган.
Факультет ҳудудий ва республика миқёсидаги таълим муассасалари, корхона ва ташкилотлар билан ҳамкорликда илмий тадқиқотлар натижаларини амалиёт ҳамда ишлаб чиқариш жараёнларига татбиқ этиш орқали замонавий билим ва кўникмаларга эга мутахассислар тайёрлаб келмоқда.

