2019 йилда барча талабалар турадиган жойлари жорий таъмирдан чиқарилди. 

    Ўқиш даврида Сизга талабалар шаҳарчасида жойлашган ётоқхонада ўрин ажратилади. Қулай ва шинам хоналар 2-3 кишига мўлжалланган. Шунингдек Сизга ювиниш хонаси ва ошхона ажратилади.

    Ётоқхона – бу кўп миллатли талабалар оиласи, у ерда яшаш сизга жуда кўп қувонч ва янги танишувлар олиб келади деб умид қиламиз, чунки айнан шу ерда бутун дунё бўйлаб кўплаб дўстлар топасиз. Ўзбекистонлик талабалар билан мулоқот эса нафақат ўзбек маданияти билан танишишингизга, балки ўзбек тилини ўрганишингизга ҳам  ёрдам беради.

    Бу маълумотлар Сизга фойдали бўлади ва Самарқанд давлат университети талабаси бўлишингизга кўмаклашади деган умиддамиз! Сиз ўзингизни қизиқтирган саволлар ва масалалар бўйича ҳар доим бизга мурожаат қилишингиз мумкин!