БИТИРГАНЛАР АССОЦИАЦИЯСИ
Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети Битирганлар ассоциасияси (СамДУ БА), университетнинг анъана ва қадриятлари, нуфузини сақлаш ва мустаҳкамлаш, мамлакат ичида ва халқаро миқёсда алоқаларни кенгайтириш, жамият тараққиёти йўлида таълим, илм-фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини кенгайтириш, ҳар бир шахснинг ижодий ва касбий ривожланишига кўмаклашувчи, ҳуқуқий мақомга эга бўлмаган, ихтиёрий уюшмадир.
Ассоциациянинг асосий мақсади қуйидагилардан иборат:
-
СамДУ талабалари ва битирувчиларининг барча авлодлари ўртасида касбий бирдамликни мустаҳкамлаш, инсон-жамият-давлат манфаатлари йўлида битирувчиларни бирлаштириш, олий таълимнинг ижтимоий мартабасии ошириш;
-
СамДУ битирувчиларини ассоциация орқали университет жамоаси ва битирувчилар билан алоқаларини фаоллаштириш ва рағбатлантириш;
-
СамДУ битирувчиларининг интеллектуал салоҳиятидан самарали фойдаланишни ошириш ва меҳнат бозори талабларига мос кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлашда университет имкониятларини кенгайтириш;
-
Университетнинг анъаналарини сақлаш ва мустаҳкамлаш, университет нуфузини мамлакат ичида ва халқаро ҳамжамиятларда ошириш;
-
СамДУ тараққиётига ёрдам берувчи собиқ кучларни бирлаштириш.
Ассоциациянинг вазифалари:
-
Битирувчиларни университет ва ўзаро битирувчилар билан мунтазам алоқаларини таъминлаш учун ахборот-коммуникасион муҳитни яратади;
-
СамДУ ва унинг битирувчилари, ассоциация аъзолари ўртасида ижтимоий, педагогик, илмий ва ишчанлик алоқаларини кенгайтиришда ёрдамлашади;
-
Профессионал уюшмаларда университетни муносиб тақдим этади (ифодалайди);
-
Самарқанд давлат университетини таълим, илм-фан, адабиёт ва санъат, спорт соҳаларида етакчилик ролини оширишда, интеллектуал меҳнат бозорида талаб юқори бўлган малакали мутахассисларни тайёрлашда фаол иштирок этади;
-
Ассоциация аъзоларини, СамДУда ҳамда Ўзбекистон ва хорижий илмий-ўқув муассасаларида, касбий қайта тайёрлаш ва малакасини оширишда кўмаклашади;
-
Олий таълим тизимида таълим ва илмий тадқиқотларнинг ташкил этишнинг самарали шакл ва технологияларини ривожлантиришга ёрдам беради;
-
СамДУ ёшларини касбга йўналтиришда, университет битирувчиларини тақсимлаш ва ишга жойлаштиришда ёрдам кўрсатади;
-
СамДУни ижтимоий шерикчилигини ривожлантиришда, иш берувчиларнинг, давлат ва маҳаллий ҳокимият, таълим муассасалари, жамоат ташкилотлариинг ўзаро қизиқиш ва истакларини мувофиқлаштириш ва амалга оширишда ёрдам кўрсатади;
-
СамДУда қўшимча касбий таълимни ривожлантиришга кўмаклашади;
-
Ассоциациянинг ахборот, ҳуқуқ ва реклама хизмати кўрсатишнинг янги жамоа шаклларини ташкил қилади ва ривожлантиради;
-
Ассоциация аъзоларига бевосита тегишли (тааллуқли) илмий-техник ғояларни амалга ошириш учун шароитларни яратади;
-
Университет битирувчиларининг учрашувларини ўтказишга ёрдам кўрсатади, иш берувчиларнинг таклифлари асосида ўқув режа ва дастурларини трансформация қилишда, иш берувчиларнинг университет битирувчиларининг касбий билим ва кўникмаларига берган баҳоларини умумлаштириш ва таҳлил қилишда кўмаклашади;
-
СамДУ ва мамлакат ташкилотлари, хорижий давлатлар ташкилотлари ўртасида таълим ва илмий фаолиятда, ташкилотчилик ва тадбиркорлик, ишчанлик алоқаларини ўрнатишда ёрдам беради;
-
Ассоциация аъзоларини СамДУ Кенгаши ва факультетлар Кенгашларига сайлашга тавсия этади;
-
СамДУ Кенгаши билан университетнинг умумий ривожланиш истиқболарини белгилашда ва амалга оширишда ҳамкорлик қилади.