“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Университетнинг Ядро физика лабораторияси ҳудудида 2024 йил баҳор мавсумида 5000 туп ҳамда куз мавсумида 3000 туп, жами 8000 туп манзарали ва мевали дарахт кўчатлари экилди.      

Экилган дарахт кўчатларини тўлиқ униб ўсиши учун сув тизими билан таъминланиб, маъсуллар бириктирилди.

Яшил иқтисодиётга ўтиш, унинг асоси бўлган қайта тикланувчи энергиядан самарали фойдаланиш мақсадида университет бўйича 1230 к/втли қуёш панеллари ўрнатилган бўлиб, бундан олинадиган энергия университетнинг 60 фоиз энергияга бўлган эҳтиёжини таъминлайди. 2024 йилда ҳам бажарилган ишларга қўшимча равишда 1-сон ва 2-сон ТТЖ биноларининг ҳар бирига қуввати 1000 литр бўлган 2 та гелликоллекторлар ўрнатилди, коридор ва зиналардаги ёритиш чироқларига 200 та ҳаракат датчиклари ўрнатилди, 1000 та ёритиш чироқлари энергия тежамкор (8W ЛЕД) лампаларга алмаштирилди.

2025 йилда ҳам “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ҳамда яшил иқтисодиётга ўтишни жадаллаштириш мақсадида амалга ошириладиган ишлар белгилаб олинган.