Ядро технологиялари институти
Институт директори
Завқиддин Давронович Миртошев
- Қабул вақти: Ҳар куни 14:00 дан 16:00 гача
- Телефон/Факс: +99866-240-93-30
- Электрон почта: zmirtoshev@samdu.uz; zmirtoshev@gmail.com
Биография
- 2002-2006 йй. - Самарқанд давлат университети талабаси
- 2006-2008 йй. - Самарқанд давлат университети лаборанти
- 2008-2010 йй. - Самарқанд молия коллежи ўқитувчиси
- 2009-2011 йй. - Самарқанд давлат университети магистранти
- 2011-2017 йй. - Самарқанд давлат университети Астрономия кафедраси ассистенти
- 2017-2019 йй. - Самарқанд давлат университети Астрономия кафедраси таянч докторанти
- 2019-2023 йй. - Самарқанд давлат университети ядро физикаси ва астрономия кафедраси ассистенти
- 2023-2025 йй. - Самарқанд давлат университети Муҳандислик физикаси институти директор ўринбосари
- 05.09.2025-03.11.2025 - Самарқанд давлат университети ядро физикаси ва астрономия кафедраси доценти
- 04.11.2025-йил - ҳ.в. гача - Самарқанд давлат университети Йадро технологиялари институти директори
Ядро технологиялари институти тўғрисида
Ядро технологиялари институти Ўзбекистон Республикасида ядро технологияларини тинч мақсадларда ривожлантириш, уларни илм-фан, таълим ва амалий соҳаларга жорий этиш ҳамда ушбу йўналишда юқори малакали мутахассислар тайёрлашга ихтисослашган илмий-ўқув муассасадир.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018-йил 19-июлдаги “Ўзбекистон Республикасида атом энергетикасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПФ-5484-сонли фармони, 2019-йил 7-февралдаги “2019–2029-йилларда Ўзбекистон Республикасида атом энергетикасини ривожлантириш консепциясини тасдиқлаш тўғрисида” ги ПҚ-4165-сонли қарори ҳамда “2022–2026-йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси тўғрисида” ги фармонида белгиланган вазифаларга мувофиқ, Самарқанд давлат университетига мазкур соҳада кадрлар тайёрлаш вазифаси юклатилган. Ушбу вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университетининг 2025-йил 4-июлдаги 251-иж-сонли буйруғи билан Ядро технологиялари институти ташкил этилди.
Институт Академик Толиб Мўминов номидаги ядро физикаси лабораторияси негизида ташкил этилган бўлиб, бугунги кунда замонавий таълим, илмий тадқиқот ва инновацион фаолиятни уйғун ривожлантирувчи муассаса сифатида фаолият юритмоқда. Институт таркибига 2 та кафедра, 2 та илмий лаборатория, 5 та ўқув-илмий лаборатория ҳамда астрономия ўқув-илмий маркази киради. Ҳозирги кунда институтда 30 га яқин профессор-ўқитувчилар ҳамда илмий ходимлар фаолият юритиб, экспериментал ядро физикаси, радиацион материалшунослик, радиобиология, радиоекология, ядро тиббиёти, астрономия ва астрофизика йўналишларида самарали илмий-тадқиқот ишларини олиб бормоқдалар. Улар орасида 4 нафар фан доктори, профессор ҳамда 6 нафар PhD, доцентлар ва 3 нафар катта илмий ходимлар, 6 нафар ассистент ва кичик илмий ходимлар фаолият кўрсатмоқда.
Институтда Физика, Тиббиёт физикаси, Астрономия, Ядро технологиялари ва Ядро энергетикаси каби бакалавр таълим йўналишлари ва ядро тиббиёти, Тезлатгичлар физикаси ва Радиацион хавфсизлик каби магистратура мутахассисликлари бўйича замонавий билим ва амалий кўникмаларга эга юқори малакали кадрлар тайёрланади. Ўқув ва илмий фаолият давомида мутахассислар ионлаштирувчи нурланиш манбалари билан ишлаш, радиацион ўлчаш ва таҳлил қилиш, тезлатгич қурилмаларидан фойдаланиш ҳамда ядро ва радиацион технологияларни тиббиёт, энергетика ва саноат соҳаларида қўллаш бўйича чуқур тайёргарликдан ўтказилади. Ушбу жараёнлар институтнинг ядро физикаси ва радиацион таҳлил лабораториялари базасида амалга оширилиб, назария ва амалиётнинг узвий уйғунлиги таъминланади.
Ядро технологиялари ва ядро физикаси асбоб-ускуналари ҳамда усуллари бугунги кунда саноат ва ижтимоий соҳанинг кенг доирасида фаол қўлланилмоқда. Институтда олиб борилаётган илмий-амалий тадқиқотлар тоғ-кон саноати, жумладан уран қазиб олувчи корхоналар, кимё саноати, чегараларда радиацион назорат ва парчаланувчи моддаларнинг ноқонуний айланишини аниқлаш, озиқ-овқат маҳсулотлари ва қурилиш материалларининг радиациявий хавфсизлигини таъминлаш, криминалистика, онкология ва ядро тиббиёти, қишлоқ хўжалиги, гидрометеорология, геология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, радиациявий стерилизация ҳамда уран қазиб олинган ҳудудларни экологик тиклаш каби йўналишларга қаратилган. Ушбу долзарб масалаларни ҳал этишда институтнинг ядро физикаси ва радиацион таҳлил лабораториялари илмий-тадқиқот, тажриба-синов ишлари ҳамда малакали кадрлар тайёрлаш орқали фаол иштирок этмоқда.
Институтнинг илмий ва оъқув фаолияти етакчи хорижий илмий марказлар билан йўлга қўйилган барқарор халқаро ҳамкорликлар асосида ривожланмоқда. Жумладан, институт Россия Федерациясидаги Курчатов институти Миллий тадқиқот маркази, Дубна шаҳридаги Бирлашган ядро тадқиқотлари институти, Хитойнинг Ҳарбин Муҳандислик университети, Жанубий Хитой университети ҳамда Хитой фанлар академияси Замонавий физика институти билан имзоланган қўшма ҳамкорлик меморандумлари доирасида илмий-тадқиқотлар олиб бормоқда. Ушбу ҳамкорликлар доирасида қўшма илмий лойиҳалар, тажриба-синов ишлари, илмий алмашинувлар ҳамда мутахассислар ва ёш тадқиқотчиларни тайёрлашга қаратилган дастурлар амалга оширилмоқда.
Институт замонавий атом ва ядро физикаси, астрономия, спектрометрия, дозиметрия ҳамда ядро электроникасига оид илғор ускуналар билан жиҳозланган. Жумладан, Астрономия ўқув-илмий марказида UNESCOнинг Космик тадқиқотлар қўмитаси (CОСПАР) ва НАСА томонидан молиялаштирилган космик об-ҳаво тадқиқотлари доирасида Қуёш радио спектрометри (CАЛЛИСТО) асосида мунтазам илмий кузатувлар олиб борилмоқда. Ушбу кузатувлар натижасида олинган маълумотлар НАСАнинг халқаро маълумотлар базасига узатилади ҳамда космик об-ҳаво жараёнларини ўрганишда халқаро илмий ҳамжамият томонидан фаол қўлланилмоқда.
Институт проферссор-ўқитувчилари ва илмий ходимлари мунтазам равишда Европа, Россия, АҚС, Хитой, Хиндистон етакчи тадқиқот марказларида малакаларини ошириш билан бирга ҳамкорликда илмий тадқиқотлар оътказиб, олинган натижалар халқаро нуфузли илмий журналларда нашр этиб келмоқдалар.
Халқаро МАГАТЕ ташкилотининг техник лойиҳалари доирасида жами 1 миллион АҚШ доллари миқдоридаги хорижий грантларни жалб этиш ҳисобига институтнинг лаборатория базаси сезиларли даражада мустаҳкамланган, жумладан 5 та илмий ва ўқув лабораториялари ташкил этилган, уларда ҳар йили 170 дан ортиқ талаба ва 20 нафар магистрантлар лаборатория амалиётларини олиб боришади.
Институт таркибидаги лабораторияда электрон тезлатгичлари учун мўлжалланган махсус ерости иншоотлари ҳамда ноёб тажрибаларни амалга ошириш имконини берувчи 300 метрли ерости канали мавжуд. Ушбу илмий мажмуага 2003 йилда «Ноёб обект» мақоми берилган бўлиб, бугунги кунда у замонавий ядро технологияларини жорий этиш учун зарур инфратузилмага эга.
Бакалавриат таълим йўналишлари
- 60531200 – Тиббиёт физикаси
- 60530700 – Астрономия
Магистратура мутахассисликлари
- 70530901 – Физика (йўналишлар бўйича)
- 70530701 – Астрономия
- 70530902 – Ядро физикаси ва ядро технологиялари (қўллаш соҳалари бўйича)
Докторантура ихтисосликлари
- 01.04.08 – Атом ядроси ва элементар заррачалар физикаси. Тезлаштирувчи техника
- 01.03.01 – Астрономия

