Бошқарма бошлиғи

Хайдаров Хайрилло Сафарович

 

  • Қабул вақти: Душанба, Чоршанба, Жума (13:00-17:00)
  • Телефон: 0366-239-12-29

Биография

  • 1994-1999 йй. - Самарқанд давлат университети талабаси
  • 1999-2001 йй. - Самарқанд давлат университети квант электроника ва радиофизика кафедраси лаборанти
  • 2001-2004 йй. - Самарқанд давлат университети квант электроника ва радиофизика кафедраси аспиранти
  • 2004-2005 йй. - Самарқанд давлат университети квант электроника ва радиофизика кафедраси ассистенти
  • 2005-2011 йй. - Самарқанд давлат университети квант электроника ва назарий физика кафедраси ассистенти
  • 2011 -2013 йй  - Самарқанд давлат университети назарий физика ва квант электроникаси кафедраси мудири вазифасини бажарувчи
  • 2013-2015 йй.  - Самарқанд давлат университети назарий физика ва квант электроникаси кафедраси мудири
  • 2015-2018 йй. - Самарқанд давлат университети назарий физика ва квант электроникаси кафедраси катта илмий ходим-изланувчиси
  • 2018-2020 йй. - Самарқанд давлат университети назарий физика ва квант электроникаси кафедраси доценти
  • 2020-2022 йй. - Самарқанд давлат университети илмий татқиқотлар ва инновация ишланмалари мажмуаси мудири
  • 2022-й. – ҳ.в. - Самарқанд давлат университети инновацион ривожлантириш бошқармаси бошлиғи

Бошқарма вазифалари:

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018-йилдаги 7-май “Иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларига инновацияларни жорий этиш механизмларини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3698-сонли қарорига асосан СамДУ ректорининг 2018-йил 9-июлдаги 460-иж-сонли буйруғига асосан университетда “Илмий-инновацион ишланмаларни тижоратлаштириш бўлими” ташкил этилди. Илмий-инновацион ишланмаларни тижоратлаштириш бўлими Низоми Самарқанд давлат университети Илмий кенгашининг 2018-йил 6-июлдаги 13-сон мажлиси қарори билан тасдиқланган.

    Инновацион ривожлантириш бошқармаси университет ҳуқуқига тегишли бўлган илмий-инновацион ишланмаларни ҳамда илмий-тадқиқот фаолият натижаларини тижоратлаштиришни таъминлаш мақсадида ташкил этилган.

    Инновацион ривожлантириш бошқармаси фаолиятининг мақсади ва асосий йўналишлари:

•  Бозорни тизимли таҳлил қилиш ва инновацион маҳсулотга бўлган эҳтиёжни ўрганиш, инновацион маҳсулотларни тижоратлаштириш билан боғлиқ бўлган рентабелликни баҳолаш;

•  тижоратлаштиришга ва амалиётга тадбиқ этишга тайёр лойиҳаларни саралаш;

•  инновацион лойиҳаларни амалга оширишга инвесторлар, ҳамкорлар ва бошқа манфаатдор шахсларни жалб этиш;

•  янги технологияларни жорий этиш ва инновацион маҳсулот ишлаб чиқариш мақсадида саноат корхоналари билан ҳамкорлик қилиш.

Инновацион ривожлантириш бошқармаси функциялари:

•  Ўрнатилган тартибда бюджет ва бюджетдан ташқари манбалардан молиялаштирилувчи университет илмий-тадқиқот ишларига профессор-ўқитувчи, ёрдамчи ва ишлаб чиқариш ходимларини, докторантларни, талабаларни, ҳамда четдаги ташкилотлар мутахассисларини жалб этиш;

•  университет интеллектуал мулк обектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш бўйича ишларни бажаради, жумладан, патентлаштириш учун талабларни тайёрлаш, расмийлаштириш ва тақдим этиш ҳамда интеллектуал мулк обектларини Ўзбекистон Республикасида ва хорижда қайд этади;

•  қонунчиликда назарда тутилган интеллектуал мулк обектлари муаллифлари билан шартномалар тузишни тайёрлайди ва таъминлайди ҳамда уларни бажарилишини назорат қилади;

•  бошқа бўлинмалар билан биргаликда университет интеллектуал мулк обектларига ҳуқуқни узатишни расмийлаштириш бўйича ишларни амалга оширади.

•  Соҳага оид фармонлар, буйруқлар, вазирлик ва илмий кенгаш қарорларининг ижросини таъминлаш, сўров хатлари жавобларини ўз муддатида тақдим этиш.

•  Кафедра ва илмий лабораторияларида бажарилаётган тадқиқот ишларини ташкиллаш ҳамда самарадорлигини оширишга кўмаклашиш.

•  Халқаро ва Давлат гранти ҳамда бошқа йўналишлар бўйича лойиҳалар танловига ҳужжатлар тайёрлаш ва тақдим этиш.

•  Халқаро ва Давлат гранти ҳамда хўжалик шартномаси асосида бажариладиган илмий-тадқиқот ишлари режалари ва ҳисоботларини тайёрлаш, тақдим этиш.

•  Бошқа олий ўқув юртлари билан алоқа ўрнатиш, шунингдек халқаро илмий алоқаларни йўлга қўйишни таъминлаш.

•  Ўз ишида иш берувчининг Уставига, иш берувчининг буйруқлари ва фармойишларига бўйсунади, лавозим йўриқномасига ва ички меҳнат тартиби қоидаларига қатъий риоя қилади

•  Кафедраларда олиб борилаётган бўш мавзулар, давлат грантлари, хўжалик шартномалари асосидага тадқиқотлар натижаларини халқ хўжалигида қўллаш, республика ва ҳудудий илмий ғоялар, ишланмалар ва технологиялар ярмаркасида қатнашишларини прогноз қилиш, улар асосида шартномаларини имзоланишига эришиш;

•  Университет профессор-ўқитувчилари, магистрлар, талабалар ва ходимларни илмий ишларга жалб этиш;

•  Тижоратлаштиришга ва амалиётга тадбиқ этишга тайёр лойиҳаларни саралаш;

•  Бюджет ва хўжалик шартномаси асосида фаолият олиб борадиган мавзуларни шакллантириш ва режалаштириш. Илмий лойиҳалар танловида иштирок этишни ташкил қилиш, уларни яратиш бўйича таклиф ва мулоҳазаларни тўплаш;

•  Корхона ва ташкилотлар билан минтақавий муаммоларни ҳал этишга қаратилган хўжалик шартномаларини тузиш;

•  Университет ўқув, илмий, ишлаб чиқариш ва маъмурий бўлимлар ходимларига тижоратлаштириш бўлими компенетлиги доирасида ва бажариладиган функцияларига мувофиқ маслаҳат-ҳуқуқий ҳамда информацион ёрдам кўрсатиш;

•  Меҳнатни муҳофаза қилиш, хавфсизлик техникаси ва ишлаб чиқариш санитарияси қоидаларига қатъиян риоя қилиш;

•  Университет олимлари томонидан яратилган ишланмалар ва илмий-тадқиқот фаолиятии натижалари тўғрисида маълумотларни йиғиш, сақлаш ва маълумотлар базасини шакллантириш, интеллектуал фаолият натижаларидан самарали фойдаланиш бўйича ишларни амалга ошириш;

•  Университет ички тартиб-қоидалари ва амалдаги қонунчиликда кўзда тутилган ижро ва меҳнат интизомига қатъий риоя этиш;

•  Университет интеллектуал мулк обектларидан ноқонуний фойдаланиш фактларни аниқлайди ва кўрсатилган ҳуқуқбузарликларни бартараф этишга ва келтирилган зарарни қоплашга йўналтирилган таклифларни маъмуриятга чора кўриш учун киритади.

•  Университетнинг интеллектуал мулк обектларига мулкий ҳуқуқларини ҳимоя қилишда, ҳамда муаллифларнинг мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқларини ҳимоя қилишда кўмаклашади;

•  Университет ходимлари учун интеллектуал мулк соҳасида семинар-тренинглар ташкил этади.

•  Университет бюджет лойиҳасига кашфиёт ва патент-лицензион фаолият бўйича, инновацион тадбиркорлик ва технологиялар трансфери бўйича таклифлар тайёрлайди ва киритади.

•  Интеллектуал мулк обектлардан фойдаланиш, уларни яратиш, ҳимоя қилиш билан боғлиқ масалалар тўғрисида ҳужжатларни ишлаб чиқади.