Top.Mail.Ru
×
Menu
Close Menu

Қурилиш - таъмирлаш ишлари бўйича проректор

Қурилиш - таъмирлаш ишлари бўйича проректор

Шукуров Шавкат Шукурович

  •  Қабул вақти: Шанба 14:00 дан 16:00 гача
  •  Телефон: +998 99 576 11 49
  •  Электрон почта:

Биография

1994-2003 й. Қўшработ туманидаги 45 – сонли ўрта таълим мактаби ўқувчиси.
2003 – 2006 й. Самарқанд банк коллежи битирувчиси.
2013-2021 й.  Самарқанд баҳолаш ва консалтинг маркази” МЧЖ ҳисобчиси.
2017-2021 й. Самарқанд давлат университети инсон ресурсларини бошқариш факультети талабаси.
2021-2022 й. Самарқанд давлат университети бош аудитор, бош муҳандис ва қурилиш–таъмирлаш ишлари бўйича проректор.

 

Вазифалари

•  Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Президент фармонлари ва фармойишлари, Олий Мажлис ва Вазирлар Маҳкамаси, Олий таълим ҳамда Қурилиш вазирлигининг тегишли қарор ва топшириқларини амалга оширишни ташкил этиш;

•  Мутасадди юқори ташкилотларнинг буйруқларини, фармойишлари ва кўрсатмаларини, қурилиш-тамирлаш жараёнларига оид масалалар бўйича университет Илмий кенгаши қарорлари ва ректор буйруқларининг бажарилишини ташкил қилиш;

•  Университет қошида янги ўқув бинолари, лаборатория, спорт иншоотлари, ётоқхона ва бошқа биноларни қурилиши юзасидан лойиҳа таклифлари ишлаб чиқиш.

•  Ишлаб чиқилган лойиҳа таклифларини раҳбарият ва юқори турувчи ташкилотлар ҳамда тегишли вазирликларга тақдим этиш;

•  Университет тасарруфидаги барча биноларни янги ўқув йилига тайёрлаш, бунда: мавжуд биноларда жорий ва мукаммал таъмирлаш ишларини олиб борилишини ташкил этиш;

•  Биноларнинг қурилиш-таъмирлаш жараёнида қурилишга ишатиладиган материалларнинг сифатини назорат қилиш ҳамда қурилиш-монтаж ишларида замонавий энергия тежамкор қурилиш материалларидан фойдаланишни таъминлаш;

•  Биноларда олиб бориладиган қурилиш-монтаж ишлари учун тайёрланадиган барча хужжатларни қонун талаблари асосида бажарилишини назорат қилиш;

•  Университет тасарруфидаги барча биноларда куз-қиш мавсумининг беталофат утказишини таъминлаш бўйича зарурий чоралар кўриш. Бунда биноларнинг том қисми, иситиш тизими, эшик ва дераза ромларининг техник холатларини тўлиқ ўрганиш ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш ишларини олиб борилишини ташкил этиш;

•  Муассаларда олиб бориладиган қурилиш-таъмирлаш ишларининг сифатини ва белгиланган муддатларда бажарилишини таъминлаш;

•  Фаолият йўналиши бўйича таклифлар тайёрлаш ва ишларни ташкил этиш;