Психология ва ижтимоий-сиёсий фанлар факультети
Факультети декани
Муминова Зарифа Одиловна
- Қабул вақти: Ҳар куни 8:00 дан 16:00 гача
- Телефон: +99898 273-94-48
- Электрон почта: zarifamuminova1@gmail.com
Биография
- 1984-йилда Самарқанд шаҳрида туғилган.
- 2001-2005 йй. – Самарқанд давлат университетини тамомлаган.
- 2005-2007 йй. – Самарқанд давлат университети магистранти;
- 2005-2011 йй. – Самарқанд давлат университети Шарқ фалсафаси ва маънавият кафедраси ўқитувчиси;
- 2008-2012 йй. – Самарқанд давлат университети аспиранти;
- 2013-2016 йй. – Самарқанд давлат университети Сиёсатшунослик. Демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти кафедраси ўқитувчиси;
- 2016-2021 йй. – Самарқанд давлат университети Фуқаролик жамияти ва миллий ғоя асослари кафедраси ўқитувчиси;
- 2019-2021 йй. – Самарқанд давлат университети Фуқаролик жамияти ва миллий ғоя асослари кафедраси доценти.
- 2021-2025 йй. – Ўзбекистон Финландия педагогика институтида Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректор.
- 08.08.2025-йилдан ҳ.в.гача Самарқанд давлат университети Психология ва ижтимоий-сиёсий фанлар факультети декани.
ФАКУЛЬТЕТ ХАҚИДА
СамДУ Илмий кенгашининг 2018 йил 6-июльдаги №13-сонли қарори ва университет ректорининг 2018 йил 24-августдаги 584-ИЖ буйруқлари билан фалсафа, психология таълим йўналишлари очилиши муносабати билан ҳамда ижтимоий фанларнинг хусусиятларидан келиб чиқиб, Фалсафа, Психология, Ижтимоий иш, Социология йўналишларини ўз таркибига олган “Психология ва ижтимоий-сиёсий фанлар” факультети ташкил этилди. Ҳозирги кунда факультетда жами 56 нафар профессор-ўқитувчилар фаолият кўрсатиб келишмоқда. Булардан 2 нафари фан доктори профессор, 24 нафари фан номзоди PhD докторлари ва 6 нафар катта ўқитувчилардир.
Талабалар ўқув жараёнида замонавий ахборот технологиядан фойдаланиш учун шарт-шароитлар яратилган, 12 та техник жиҳозланган ўқув аудиторияларда дарслар олиб борилади.
МАЛАКА ТАЛАБЛАРИ
Бакалавриат йўналиши малака талаблари
60311000 Социология
60310900 Психология (фаолият турлари бўйича)
60920100 Ижтимоий иш (фаолиятнинг турли соҳалари бўйича)
60220500 - Фалсафа
Магистратура йўналиши малака талаблари
5А210201 Психология (фаолият турлари бўйича)
2024-2025 ўқув йилида ўтиладиган фанлар