Top.Mail.Ru
×
Menu
Close Menu

Ахборот технологиялари маркази

Марказ бошлиғи

Рустамов Aброр Aликулович

  •  Қабул вақти: Сешанба, Пайшанба (14.00-15.00)
  •  Телефон: +99866-239-12-58; +998 97 913-43-88
  •  Электрон почта:

Биография

 

Марказ фаолияти ҳақида

Марказ университет ўқув, илмий, маъмурий ва хўжалик хизмати жараёнларида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ундан фойдаланиш ташкиллаштиради.

Университет ахборот-коммуникация инфратузилмасини ривожлантириш бўйича ишларни амалга оширади.

Университетга замонавий ахборот-коммуникация технология воситаларини сотиб олиш бўйича таклифлар киритиш, жорий этиш, фойдаланиш, лойиҳалаштириш ҳамда ривожлантириш бўйича ишларни ташкил этади.

Университетда ягона ахборот хавфсизлиги сиёсатини юритади.

Университетда тармоқ ва тармоқ қурилмалари хавфсизлигини ва доимий ишчи ҳолатда бўлишини назорат қилади.

Марказнинг асосий вазифалари:

- университетда тармоқ администраторлиги ва тармоққа киришни назорат қилиш, университет расмий веб-сайти, серверлари, ахборот ресурслари хавфсизлигини ва доимий иш фаолиятида бўлишлигини таъминлаш;

- университет кўп даражали телекоммуникацион тармоқлари хамда техник воситаларни хавфсизлигини ва сифатли ишлашини таъминлаш, шунингдек мониторингини юритиш;

- ўқув жараёнида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича Moodle масофавий ўқитиш тизими ва мультимедиали таълим ресурсларини техник жихатдан қўллаб-қувватлаш;

- университет таркибий бўлинмаларини мультимедиа воситалари ва техника воситалари билан жихозлаш, сотиб олиш бўйича таклифлар киритади.

- университетда фойдаланиладиган техник воситаларни модернизация қилиш ишларини ташкил этиш.

- университетда ахборотлаштириш ва техник воситалар билан боғлиқ товар ва хизматлар кўрсатиш бўйича корхона, ташкилотлар билан шартномаларни ўрнатилган тартибда расмийлаштириш ва шартномалар тузишда эксперт сифатида иштирок этиш.