Top.Mail.Ru
×
Menu
Close Menu

Ахборот-ресурс маркази

Ахборот-ресурс маркази директори

Насруллаева Мадина Акрамовна

  •  Қабул вақти: душанба-жума (8:00 - 16:00), шанба (8:00 - 14-00)
  •  Телефон: +99866 239-11-51
  •  Электрон почта: m_ nasrullaeva@mail.ru

Биография

1960 йил 30 майда Самарқанд шаҳрида таваллуд топган.

1967 йилдан 1977 йилгача Самарқанд шаҳридаги    52-ўрта мактабда ўқиган.

1977 йилда Самарқанд Давлат университетининг фундаментал кутубхонасига кутубхоначи лавозимида ишга кирган.

1978 йилдан  1983 йилгача Москва давлат  Санъат институтининг кутубхонашунослик факультетида ўқиган.

2012 йилдан бошлаб Самарқанд давлат университетининг Илмий ахборот-ресурс маркази директори лавозимида ишлайди.

Самарқанд давлат университетининг фундаментал кутубхонаси 1927 йилда ташкил топган. 2006 йилда Ўзбекистон Республикаси Президентиниг 20 июнидаги “Республика аҳолисини ахборот кутубхона билан таъминлашни ташкил этиш тўғрисидаги ПҚ-381 сони қарори асосида Самарқанд давлат университетининг Илмий ахборот – ресуррс маркази (ИАРМ) ташкил этилди. Бунда марказ тизими ва унинг фаолияти тубдан ўзгарди.
Ҳозирги кунда ИАРМда 5 та бўлимлар мавжуд:
•    Илмий услубий ва ахборот маълимот (даврий нашрлар) бўлими;
•    Ахборот кутубхона ресурсларини бутлаш, каталоглаштириш ва тизимлаштириш бўлими;
•    Ахборот кутубхона ресурслари билан хизмат кўрсатиш бўлими (абонентларга хизмат кўрсатиш, ўқув заллари ва китоб сақлашни инобатга олган ҳолда);
•    Электрон ахборот –ресурслар бўлими;
•    Хорижий ахборот ресурслари билан ишлаш бўлими.
СамДУ ИАРМ қошида 2 та филиал мавжуд: ИАРМ -1 (Физика факультетидаги кутубхона), ИАРМ -2 (Касбий таълим факультетидаги кутубхона).
Илмий ахборот-ресурс марказининг умумий фонди 2698392 нусхани ташкил этади. Шундан, илмий  -  905215 нусха, дарслик – 435397 нусха, ўқув қўлланма – 624435 нусха, бадиий – 127747 нусха, чет эл адабиётлари – 92431 нусха ва бошқа адабиётлар – 207437 нусхани ташкил этади. 
ИАРМ ва унинг филиалларида 16079 нафар фойдаланучи мавжуд. Шундан, 14307 нафари талабалар, 956 нафари профессор-ўқитувчилар ва бошқа фойдаланувчилар 816 тани ташкил этади. 
ИАРМ ва унинг филиалларида ҳамммаси бўлиб 6 та ўқув заллари мавжуд ва унда 466 та иш ўринлари ташкил қилинган. ИАРМнинг Марказий ўқув зали ва талабалар турар жойи қошида мавжуд бўлган 2 тра ўқув заллар 2-сменада яъни соат 8:00  дан 20:00 гача фаолият кўрсатади.