Қабул вақти: Ҳар куни 14:00 дан 16:00 гача 

Телефон: +998 91 554 6429

Биография                                              

  • 1992–1997 йй. — Тошкент давлат университети талабаси.
  • 1997–1997 йй. — Чартоқ шаҳридаги 2-мактаб математика ўқитувчиси.
  • 1997–1998 йй. — Самарқанд шаҳридаги 21-мактаб математика фани ўқитувчиси.
  • 1998–2006 йй. — Самарқанд давлат университети қошидаги Бизнес мактаб ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари.
  • 2006–2008 йй. — Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд филиали Умумкасбий фанлар кафедраси ассистенти.
  • 2008–2014 йй. — Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд филиали Компютер тизимлари кафедраси катта ўқитувчиси.
  • 2014–2021 йй. — Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд филиали Ахборот-таълим технологиялари кафедраси мудири.
  • 2021–2026 йй. — Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд филиали ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари.
  • 2026 йилдан –ҳ.в гача - Самарқанд давлат университети Телекоммуникация ва компютер инжиниринги факультети факультети декани.

Телекоммуникация ва компютер инжиниринги факультети замонавий ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида чуқур билим ва амалий кўникмаларга эга, замон талабларига жавоб берадиган мутахассисларни тайёрлашга ихтисослашган. Факультет фаолияти таълим сифатини ошириш, илмий-тадқиқот ишларини ривожлантириш, инновацион лойиҳаларни амалиётга жорий этиш ҳамда таълим жараёнини ишлаб чиқариш билан интеграциялашга қаратилган. Факультет 2026 йилда замонавий рақамли соҳалар эҳтиёжларидан келиб чиқиб ташкил этилган бўлиб, унинг шаклланиш тарихи 2005 йилда фаолият бошлаган Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд филиалига бориб тақалади.Ҳозирги кунда факультетда 5 та бакалавриат ва 4 та магистратура мутахассислиги бўйича кадрлар тайёрланмоқда.

Факультет таркибида 3 та кафедра фаолият юритади: “Телекоммуникация инжиниринги”, “Компютер инжиниринги”, “Муҳандислик қурилмаларини интеллектуал бошқариш”. Ушбу кафедраларда 17 нафар доцент, 10 нафар катта ўқитувчи ва 13 нафар ассистент фаолият олиб бормоқда.