Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети

телекоммуникация инжиниринги кафедраси мудири

 

Мирзоқулов Ҳотам Бахтиёр ўғли

hotam_mirzoqulov@samdu.uz

khotammirzokulov@gmail.com

Техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент. СамДУ телекоммуникация инжиниринги кафедрасида 2026-йилдан буён кафедра мудири сифатида фаолият юритиб келади. 2020-йилда “Метаматериаллар асосида антенна-фидер қурилмаларининг самарадорлигини ошириш усуллари ва моделлари” мавзусида техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган.

Ҳотам Мирзоқулов 1 дарслик, 5 ўқув қўлланма, 7 услубий қўлланма муаллифи. Халқаро журналларда 20 дан ортиқ, маҳаллий нашрларда 10 та мақола эълон қилган. Давлат патент қўмитасидан 6 та ЭҲМ учун яратилган дастурий воситаларни қайд қилиш гувоҳномасини олган. Шунингдек, олим бугунги кунга қадар 19 Scopus ва Web of Science базасига кирувчи журналларда мақолалар эълон қилган.

https://scholar.google.com/citations?user=7i5lHqMAAAAJ&hl=ru

https://www.scopus.com/authid/detail.uri?authorId=57210464740

 

Жуманов Ҳақберди Ахмедович
 

jumanov56@mail.ru

Самарқанд давлат университети телекоммуникация инжиниринги кафедраси доценти. 1997-йилда “Сувли муҳитнинг тўрт фотонли қутбланиш спектроскопияси” мавзусида физика-математика фанлари номзоди диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган. 2022-йилда 05.04.02–“Радиотехника, радионавигация, радиолокация ва телевидение тизимлари ва қурилмалари. Мобил, толаоптик алоқа тизимлари” ихтисослиги бўйича доцент илмий унвонини олган.

Ҳақберди Жуманов фаолияти давомида 100 га яқин илмий ишлар, жумладан, 2 ўқув қўлланма, 2 монография ва 10 дан ортиқ услубий қўлланмаларнинг муаллифи ҳисобланади. 10 дан ортиқ ишлаб чиқилган дастурий воситалар учун Интеллектуал мулк агентлигининг муаллифлик гувоҳномаларини олган. Шунингдек, бугунга қадар 13  Scopus ва Web of Science базасига кирувчи журналларда мақолалар эълон қилган.

https://www.scopus.com/authid/detail.uri?authorId=57216809304

https://scholar.google.com/citations?user=0OyVS8wAAAAJ&utm=ru

Абдуғафур  Ҳотамов

abdugofur.xotamov@gmail.com

Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети телекоммуникация инжиниринги кафедраси доценти. 2019-йилда “Радиомониторинг тизимида радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни аниқлаш учун антенна мажмуасини ишлаб чиқиш” мавзусида (PhD) диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган.

Абдуғафур Ҳотамов 60 га яқин илмий ишларнинг, 3 ўқув, 3 ўқув-услубий қўлланмаларнинг муаллифи ҳисобланади. 10 га яқин ишлаб чиқилган дастурий воситалар учун Интеллектуал мулк агентлигининг муаллифлик гувоҳномаларини олган. Шунингдек,  бугунга қадар 6 Scopus ва Web of Science базасига кирувчи журналларда  мақолалар эълон қилган.

https://www.scopus.com/authid/detail.uri?authorId=57220225777

Низамов Акрам Нуманович

nizamovakram 12@gmail.com

Самарқанд давлат университети телекоммуникация инжиниринги” кафедраси доценти. 1994-йилда “Баъзи бир ксантен бўёқларининг спектрал-люминесцент, фотофизик, фотохимик ва генерацион хусусиятларини суюқликларда ва полимер матрицаларда ўрганиш” мавзусида номзодлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган.

Акрам Низамов фаолияти давомида 90 га яқин илмий ишларнинг, 1 та муаллифлик гувоҳномаси, 1 монография, 8  ўқув-услубий қўлланмаларнинг муаллифи ҳисобланади. 9 га яқин ишлаб чиқилган дастурий воситалар учун Интеллектуал мулк агентлигининг муаллифлик гувоҳномаларини олган. Шунингдек, бугунга қадар 2 та Scopus ва Web of Science базасига кирувчи журналларда  мақолалар эълон қилган.

http://scopus.com/authid/detail.uri?authorId=59465021400

Хидиров Абдували Маҳмадалиевич

abduvalixidirov88@gmail.com

Самарқанд давлат университети телекоммуникация инжиниринги кафедраси доценти. 2024-йилда “Ёпиқ алоқа каналлари учун магнитооплик мантиқий қурилмаларни ишлаб чиқиш” мавзусида техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган. 2026-йилда 05.04.02–“Радиотехника, радионавигация, радиолокация ва телевидение тизимлари ва қурилмалари. Мобил, толаоптик алоқа тизимлари” ихтисослиги бўйича доцент илмий унвонини олган.

Абдували Хидиров фаолияти давомида 100 га яқин илмий ишлар, жумладан 1  дарслик, 2 ўқув қўлланма, 2 монография ва 10 дан ортиқ услубий қўлланмаларнинг муаллифи ҳисобланади. 10 дан ортиқ ишлаб чиқилган дастурий воситалар учун Интеллектуал мулк агентлигининг муаллифлик гувоҳномаларини олган. Шунингдек, бугунга қадар 10 Scopus ва Web of Science базасига кирувчи журналларда мақолалар эълон қилган.

https://www.scopus.com/authid/detail.uri?authorId=57216807761

https://scholar.google.com/citations?user=04DzrpsAAAAJ&hl=ru

 

Қиличов Жасур Рўзиқулович

kilichovj1987@gmail.com

Самарқанд давлат университети телекоммуникация инжиниринги кафедраси ўқитувчиси. “Махсус оптик толали алоқа линияларида ташқи акустик майдон таъсирида ёруғлик оқимини модуляциялаш эффектини аниқлаш усули” мавзусида илмий ишлар олиб борилмоқда. 30 дан ортиқ мақоласи хорижий ва республика журналларида эълон қилинган. Шунингдек, у Интеллектуал мулк агентлиги томонидан берилган 10 дан ортиқ ЭҲМ учун дастурий таъминот гувоҳномаларининг муаллифи ҳисобланади.

https://www.scopus.com/authid/detail.uri?authorId=57212342887

https://scholar.google.com/citations?view_op=list_works&hl=ru&user=DSkJvN8AAAAJ

Болбеков Маъруфжон Абдуманнон ўғли

bolbekovm1990@gmail.com
 

Самарқанд давлат университети телекоммуникация инжиниринги кафедраси катта ўқитувчиси. Ҳозирги кунда “Рақамли алоқа тизимлари антенна қурилмаларида метаматериалларни қўллаш модели ва усули” мавзусида илмий-тадқиқот ишларини олиб бормоқда. Ўзининг илмий-педагогик фаолияти давомида 40 га яқин илмий ишлар ҳамда 1 та ўқув-услубий қўлланма нашр эттирган.

Тадқиқотчининг илмий изланишлари натижалари халқаро эътироф этилган Scopus ва Web of Science илмий-техник базаларига кирувчи нуфузли журналларда 4, халқаро журнал ва конференция тўпламларида 20 га яқин мақоласи эълон қилинган.

Интеллектуал мулк агентлиги томонидан берилган 10 дан ортиқ ЭҲМ учун дастурий таъминот гувоҳномаларининг муаллифи ҳисобланади.

 https://www.scopus.com/authid/detail.uri?authorId=572123487988 

 

 

Жумабоев Тўйғун Аҳтамович

tuygunjumaboyev15@gmail.com

Самарқанд давлат университети телекоммуникация инжиниринги кафедраси катта ўқитувчиси. Ҳозирги кунда “Оптоэлектрон қурилмалар ток ўтказувчи элементлари магнитоэластиклигини электромагнит мослашувчанликни ҳисобга олган ҳолда математик моделлаштириш” мавзусида илмий-тадқиқот ишларини олиб бормоқда. Ўзининг илмий-педагогик фаолияти давомида 50 га яқин илмий ишлар ҳамда, 1 та ўқув қўлланма, 4 та услубий қўлланма нашр эттирган.

Тадқиқотчининг илмий изланишлари натижалари халқаро эътироф этилган Scopus ва Web of Science илмий-техник базаларига кирувчи нуфузли журналларда 4 та, Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссияси (ОАК) томонидан тавсия этилган илмий нашрларда 2 та мақола тарзида эълон қилинган. Шунингдек, олим халқаро илмий-амалий конференцияларда 20 та ҳамда республика миқёсидаги анжуманларда 11 дан ортиқ илмий мақола ва тезислари билан муваффақиятли иштирок этган. Шунингдек, у Интеллектуал мулк агентлиги томонидан берилган 10 дан ортиқ ЭҲМ учун дастурий таъминот гувоҳномаларининг муаллифи ҳисобланади.

https://www.scopus.com/authid/detail.uri?authorId=57212349214

Нурмуродов Жасурбек Хайруллоевич

jasurbeknurmurodov1@gmail.com

Самарқанд давлат университети телекоммуникация инжиниринги кафедраси катта ўқитувчиси. “Спектрал характеристикалар бўйича радиоэлектрон воситаларни аниқлаш ва таниб олиш усулларини ишлаб чиқиш”  мавзусида илмий изланиш олиб бормоқда. Жасурбек Нурмуродов 40 га яқин илмий ишларнинг, 1 ўқув, 2 электрон дарслик 5  услубий қўлланмаларнинг муаллифи ҳисобланади. 5 га яқин ишлаб чиқилган дастурий воситалар учун Интеллектуал мулк агентлигининг муаллифлик гувоҳномаларини олган. 30 га яқин халқаро ва республика журналларида, 2 Scopus ва Web of Science базасига кирувчи журналларда  мақолалар эълон қилган. Шунингдек, у Интеллектуал мулк агентлиги томонидан берилган 10 дан ортиқ ЭҲМ учун дастурий таъминот гувоҳномаларининг муаллифи ҳисобланади.

https://www.scopus.com/authid/detail.uri?authorId=58933359400

Джураев Адилжон Абдукадирович

odil85dj@gmail.com

Самарқанд давлат университети телекоммуникация инжиниринги кафедраси ассистенти. Ҳозирги кунда “Ҳароратни ҳисобга олган ҳолда ток ўтказувчи пластинканинг магнитоэластик деформацияланиш жараёнини математик моделлаштириш” мавзусида илмий тадқиқот олиб бормоқда. Scopus ва Web of Science базаларига кирувчи нашрларда 2 та мақола чоп этган. 1 ўқув қўлланма ва 4 услубий қўлланма муаллифи ҳисобланади. Тадқиқотлари давомида республика ва халқаро илмий журналларда ҳамда конференцияларда 30 дан ортиқ мақола ва тезислари чоп этилган. Интеллектуал мулк агентлиги томонидан берилган 5 та ЭҲМ учун дастурий таъминот гувоҳномаларининг муаллифи ҳисобланади.

https://www.scopus.com/authid/detail.uri?authorId=59731322200&origin=resultslist

Ҳаджаев Муҳаммадзоир Сафармаматович

muxammadzoir1983@gmail.com

Самарқанд давлат университети телекоммуникация инжиниринги кафедраси ассистенти. “Юқори тезликли маълумот узатиш тизимларида оптик тола элементларининг спектрал характеристикаларини яхшилаш моделлари ва алгоритмлари” мавзусида илмий изланиш олиб бормоқда. Scopus ва Web of Science базаларига кирувчи нашрларда 10 мақола чоп этган. 1 ўқув қўлланма ва 3 услубий қўлланма муаллифи ҳисобланади. Тадқиқотлари давомида республика ва халқаро илмий журналларда ҳамда конференцияларда 20 дан ортиқ мақола ва тезислари чоп этилган. Шунингдек, у Интеллектуал мулк агентлиги томонидан берилган 4 ЭҲМ учун дастурий таъминот гувоҳномаларининг муаллифи ҳисобланади.

https://www.scopus.com/authid/detail.uri?authorId=58672817100

Ўринов Жамшид Ортиқович

urinov595@gmail.com

Самарқанд давлат университети телекоммуникация инжиниринги кафедраси ассистенти. Ҳозирги кунда “Ванадий оксид ва шпинель тузилмасидаги VO2, VO2 :N, VO2 : S, VO2 :Cl плёнкаларнинг физикавий хусусиятлари” мавзусида илмий тадқиқот олиб бормоқда. Scopus ва Web of Science базаларига кирувчи нашрларда 6 мақола чоп этган. 1 ўқув қўлланма ва 10 услубий қўлланма муаллифи ҳисобланади. Тадқиқотлари давомида республика ва халқаро илмий журналларда ҳамда конференцияларда 30 дан ортиқ мақола ва тезислари чоп этилган. Шунингдек, у Интеллектуал мулк агентлиги томонидан берилган 10 дан ортиқ ЭҲМ учун дастурий таъминот гувоҳномаларининг муаллифи ҳисобланади.

https://www.scopus.com/authid/detail.uri?authorId=57212347954

https://scholar.google.com/citations?user=K_Am4XsAAAAJ&hl=en   

Ғайратов Зафаржон Камолиддинович

zafargayratov94@gmail.com

Самарқанд давлат университети телекоммуникация инжиниринги кафедраси ассистенти. “Ақлли муҳит (Smart Environment) инфратузилмасида қарор қабул қилишни қўллаб-қувватлайдиган модель ва алгоритмлар” мавзусида илмий тадқиқот олиб бормоқда. Scopus ва Web of Science базаларига кирувчи нашрларда 3 мақола чоп этган. 1 дарслик, 2 ўқув қўлланма ва 10 услубий қўлланма муаллифи ҳисобланади. Тадқиқотлари давомида республика ва халқаро илмий журналларда ҳамда конференцияларда 30 дан ортиқ мақола ва тезислари чоп этилган. Шунингдек, у Интеллектуал мулк агентлиги томонидан берилган 10 дан ортиқ ЭҲМ учун дастурий таъминот гувоҳномаларининг муаллифи ҳисобланади.

https://www.scopus.com/authid/detail.uri?authorId=59682459200

https://scholar.google.com/citations?user=IWnJeT8AAAAJ&hl=ru


 
 

Телекоммуникация инжиниринги кафедраси ҳақида

Кафедра профессор-ўқитувчиларининг илмий-тадқиқот фаолияти телекоммуникация ва инфокоммуникация тизимларини ривожлантириш, замонавий симсиз алоқа технологиялари, антенна-фидер қурилмалари, оптик алоқа тармоқлари, рақамли сигналларга ишлов бериш, сунъий интеллект усулларини телекоммуникация жараёнларига татбиқ этиш ҳамда ахборот хавфсизлигини таъминлаш каби устувор йўналишларга қаратилган. Илмий изланишлар натижалари республика ва халқаро миқёсдаги илмий конференцияларда муҳокама қилиниб, нуфузли хорижий илмий журналларда мунтазам чоп этилмоқда.

 

Кафедрада профессор-ўқитувчилар томонидан амалий ва инновацион лойиҳалар, илмий-тадқиқот грантлари ҳамда хўжалик шартномалари асосидаги ишлар изчил амалга ошириб келинмоқда. Мазкур тадқиқотлар телекоммуникация инфратузилмасини такомиллаштириш, янги авлод инфокоммуникация тизимларини яратиш, мавжуд тармоқларнинг самарадорлиги ва ишончлилигини ошириш ҳамда илмий ишланмаларни амалиётга жорий этишга йўналтирилган. Шунингдек, кафедрада иқтидорли талабалар, магистрантлар ва ёш тадқиқотчилар илмий фаолиятга кенг жалб этилиб, уларнинг инновацион ғояларини қўллаб-қувватлаш, илмий мақолалар тайёрлаш ва истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш учун зарур шароитлар яратилган.

Кафедрада бугунги кунда Клагенфурт университети (Австрия), Конкук университети (Жанубий Корея), Малайзия Теренггану университети, Малайзия Перлис университети (Малайзия), М.А.Бонч-Бруевич номидаги Санкт-Петербург телекоммуникациялар университети, Россия технология университети каби олий ўқув юртлари ва илмий муассасалари билан илмий алоқалар йўлга қўйилган.