Самарқанд давлат университетининг Сунъий интеллект ва рақамли технологиялар институтида “Сунъий интеллект ва келажак технологиялари” мавзусида халқаро форум бўлиб ўтмоқда.
Самарқанд давлат университетининг Сунъий интеллект ва рақамли технологиялар институтида “Сунъий интеллект ва келажак технологиялари” мавзусида халқаро форум бўлиб ўтмоқда. Форумда Ҳиндистон, Туркия, Россия, Малайзия, Қирғизистон каби ўндан зиёд мамлакатлардан олимлар ва мутахассислар иштирок этмоқда. Форумни Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов очди ва табрик нутқи сўзлади. Кореянинг Миллий транспорт университети профессори Ryumduck Oh, Хитойнинг Сиан Жиатонг университети компьютер фанлари ва технологиялари мактаби профессори Jiayin Wang форум иштирокчиларини табрикладилар. Конференцияда маърузалар синхрон таржима қилиниб, махсус экранда намойиш этилиши йўлга қўйилган. Ҳиндистоннинг Graphic Era университети профессори Муниш Sabharwal, Малайзиянинг Теренггану университети профессори Muhammad Suzuri Bin Hitam, Туркиянинг Анқарадаги Йилдирим Беязит университети профессори Иброҳим Демир, Sakura Research International университети профессори Jimbo H. Claver, Ҳиндистоннинг Индира университети Сунъий интеллект маркази декани Sumegh S. Tharewal, “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” миллий тадқиқот университети профессори Дилноз Муҳаммадиева маъруза қилдиларl.Форум доирасида Хитойнинг Сиан Жиатонг университети ва Самарқанд давлат университети ҳамкорлигида Сунъий интеллект ва рақамли технологиялар институтида квант сунъий интеллект тадқиқот маркази очилди. “AIFT 2026” форуми доирасида халқаро дастурлаш мусобақаси ташкил этилди. Мусобақада Ҳиндистон, Малайзия, Қирғизистон ва Ўзбекистон талабалари ўз билимларини синовдан ўтказмоқда. Мусобақа samcoding.uz платформасида ўтказилиб, натижа ва жараёнлар очиқ ва шаффоф тарзда узатилмоқда.
































