Самарқанд давлат университети раҳбариятининг талабалар ота-оналари билан учрашуви бўлиб ўтди.
Тадбир бошлангунига қадар ота-оналар университет математика факультетининг янги биносини бориб кўрдилар, бошқа факультетларнинг ўқув корпусларида таълим шароитлари билан танишдилар.Самарқанд давлат университетининг ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректори Субхон Аббосов тадбирни очди ва университетда амалга оширилаётган таълимга оид ислоҳотлар, ривожланиш тамойиллари, бунёдкорлик ишлари хусусида батафсил гапирди.Университетнинг Матбуот хизмати томонидан тайёрланган "Шукроналик" видеофильми намойиш этилди.Университетнинг биринчи ўқув-услубий бошқармаси бошлиғи Шаҳриддин Муронов талабалар билимини баҳолаш тизимидаги ислоҳотлар, бунда рақамли технологияларнинг қўлланилиши афзалликлари хусусида тўхталди.Ректор маслаҳатчиси ўз маърузасида ёшларнинг одоб-ахлоқи, талабалик маданияти, ижтимоий хавфсизлик масалаларига тўхталди.Тадбир якунида огоҳликка даъват этувчи маънавий-ижтимоий мазмундаги видеофильм намойиш этилди.






















