ВАН ЮЗУНЖУ ЙИЛ УНИВЕРСИТЕТИ РЕКТОРИ ҲАМДУЛЛОҲ ШЕВЛИ ТАШРИФИ
Самарқанд давлат университетига Туркиянинг Ван Юзунжу Йил университети ректори, профессор Ҳамдуллоҳ Шевли бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Мартабали меҳмонларни Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов қабул қилди. Учрашувда Ўзбекистон ва Туркия олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш, қўшма илмий-тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш, профессор-ўқитувчилар, тадқиқотчилар ва талабалар академик алмашинувини кенгайтириш, шунингдек, таълим ва илм-фан соҳасида янги ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди. Учрашув давомида икки олий таълим муассасаси ўртасида илмий-академик алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган учта асосий йўналиш бўйича келишувларга эришилди: Буюк алломалар Имом ал-Бухорий, Имом ал-Мотуридий меросига бағишланган халқаро конгресс ўтказиш белгиланди. Сунъий интеллект соҳасида Хоразмий, Беруний, Форобий, Али Қушчи меросига оид халқаро илмий анжуман ташкил этишга келишилди. Самарқандда икки университет олимлари ва тадқиқотчилари иштирокида долзарб илмий йўналишлар бўйича қўшма амалий семинар (workshop) ташкил этиш режалаштирилди. Шунингдек, томонлар мазкур йўналишларда амалга ошириладиган ишлар, мавжуд илмий салоҳият ва илғор тажрибалар юзасидан фикр алмашдилар.

