Самарқанд давлат университети ректори Рустам Холмуродов ота-оналар билан учрашди.
Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродовнинг тарих факультети талабалари ва уларнинг ота-оналари билан учрашуви бўлиб ўтди. Университет ректори Рустам Холмуродов мамлакатимизда ёшларга кўрсатилаётган ғамхўрлик, Президент ташаббуси билан амалга оширилаётган ёшларга доир сиёсатнинг афзалликлари хусусида батафсил тўхталди. Ўқув ишлари бўйича биринчи проректор Аҳмаджон Солиев сўзга чиқиб, талабалар масъулияти, ижтимоий ва академик фаоллик хусусида тўхталди. Ректор маслаҳатчиси ўз чиқишида ёшларнинг одоб-ахлоқи, талабалик маданияти, ижтимоий хавфсизлик масалалари тўғрисида фикр юритди.

