Самарқанд давлат университети Илмий тадқиқотларни мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи, доцент Фаррух Ахмедов ЮНЕСКОнинг Спортда допингга қарши курашиш жамғармаси томонидан эълон қилинган халқаро грант танловида ғолибликни қўлга киритди.

Танлов якунларига кўра, Жамғарманинг тасдиқлаш қўмитаси Ўзбекистон лойиҳасини амалга ошириш учун грант маблағи ажратилишини маъқуллади.

Ушбу лойиҳа спортда допингга қарши курашиш самарадорлигини ошириш, ҳалол спорт қадриятларини кенг тарғиб қилиш ҳамда допингнинг олдини олишга қаратилган ташаббусларни ривожлантиришга хизмат қилади.

Мазкур натижа Самарқанд давлат университетининг халқаро ҳамкорликни ривожлантириш ва спорт соҳасидаги долзарб масалаларга илмий-амалий ечимлар ишлаб чиқиш борасидаги фаолияти учун муҳим аҳамият касб этади.