Самарқанд давлат университетининг Биокимё институти фундаментал тиббиёт йўналиши 3-курс талабалари иштирокида Пастдарғом тумани Чархин МФЙ ҳудудидаги 3-сон оилавий поликлиникасида "Телемедицинанинг тиббиётдаги ўрни, уни ривожлантириш ҳамда рақамли тиббиёт" мавзусида очиқ интеграл маъруза ўтказилди. Тадбирда 3-сон оилавий поликлиника мудири Отахон Искандаров, Биокимё институти директори, профессор Мухтор Носиров, Қашқадарё ва Тошкентдан, шунингдек, Россиянинг Москва шаҳридан профессор ўқитувчилар иштирок этдилар. Маърузадан ташқари талабалар туман оилавий поликлиникасида беморлар билан кундузги стационар шароитда ишлаш, лаборатория-диагностика ва патронаж тизими билан танишдилар. Ҳолат ZOOM платформаси орқали университет фундаментал тиббиёт йўналиши 302-303-гуруҳлар талабаларига ҳам онлайн тарзда намойиш этилди.