Самарқанд давлат университетида университет ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродовнинг талабалар ота-оналари билан учрашуви бўлиб ўтди. Тадбир бошлангунига қадар ота-оналар университетдаги талабаларнинг таълим олиш шароитлари билан танишдилар. Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов мамлакатимизда ёшларга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик, Президентимиз ташаббуси билан амалга оширилаётган ишлар хусусида батафсил тўхталди. Шундан сўнг "Шукроналик" видеофильми намойиш этилди. Тадбирда сўзга чиққан масъуллар ота-оналарни фарзандларини қўллаб-қувватлашга даъват этдилар.