Самарқанд давлат университетига Покистон Миллий ассамблеяси аъзоси, Федерал таълим ва касбий тайёргарлик вазири Важиҳа Қамар ташриф буюрди. Юқори мартабали меҳмонни Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов қабул қилди.

Учрашувда томонлар энергетика, тоғ-кон саноати муҳандислиги, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат хавфсизлиги, сунъий интеллект, муҳандислик физикаси ва биокимё соҳаларида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш масалаларини муҳокама қилдилар.

Шунингдек, мазкур йўналишларда малакали кадрлар тайёрлаш мақсадида академик алмашинувларни йўлга қўйиш таклифи билдирилди. Учрашув якунида ҳамкорлик қилиш бўйича муайян келишувга эришилди.