УНИВЕРСИТЕТ РАҲБАРИЯТИНИНГ ТАЛАБАЛАР ОТА-ОНАЛАРИ БИЛАН УСРАШУВИ
Самарқанд шаҳридаги Ёшлар марказида Самарқанд давлат университети раҳбариятининг талабалар ота-оналари билан учрашуви бўлиб ўтди. Тадбирни университетнинг ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори Субхон Аббосов очди ва талабалик бурчи, таълимнинг устивор масалалари, ота-оналарнинг масъулияти ҳақида гапирди.
Шунингдек, университетнинг биринчи ўқув-услубий бошқармаси бошлиғи Шаҳриддин Муронов, илмий тадқиқотлар ва инновацион ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Диёрбек Хурсанов, Марказий Осиё халқлари тиллари ва маданияти институти директори, профессор Жўлибой Элтазаров ва бошқалар сўзга чиқдилар. Ота-оналар вакиллари ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.
Тадбир сўнгида университетнинг Матбуот хизмати томонидан тайёрланган "Шукроналик" видеофилми намойиш этилди.
.png)



