Самарқанд давлат университетининг дастурий инжиниринг кафедраси мудири Озод Юсупов Беларус Республикасида бўлиб ўтган сунъий интеллект соҳасидаги халқаро форумда иштирок этди.

Форумдан сўнг Озод Юсупов Беларус Миллий фанлар академиясининг Бирлашган информатика муаммолари институтида илмий стажировка ўтамоқда. Стажировка давомида замонавий ахборот технологиялари ва сунъий интеллект соҳасидаги илғор тажрибаларни ўрганиш ҳамда халқаро илмий ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.