Самарқанд давлат университети: Хитой маданияти ва тарихи маркази фаолияти янада кенгаяди

Самарқанд давлат университетига Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси маслаҳатчиси Чи Жун Лин бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Бундан кўзланган асосий мақсад СамДУ даги Хитой маданияти ва тарихи маркази фаолияти билан яқиндан танишиш ҳамда марказнинг келгусидаги фаолиятини янада такомиллаштиришдан иборат.
- Қадимий илм маскани ҳисобланган Самарқанд давлат университетига ташриф буюриш биз учун катта шараф, - дейди Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси маслаҳатчиси Чи Жун Лин. - Талабаларнинг Хитой маданияти ва тарихини ўрганаётганлигини кўриб жуда хурсанд бўлдик. Самарқанд давлат университети маъмурияти билан ўтказилган музокараларда марказ фаолиятини янада кенгайтириш масалалари юзасидан келишувга эришдик. Ўйлайманки, ушбу марказ ҳамкорлигимизни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Маълумот учун, Самарқанд давлат университети Хитой маданияти ва тарихи маркази 2018 йилда очилган бўлиб, унда хитой маданияти, урф-одатлари акс эттирилган. Шунингдек, марказ Хитой олий ўқув юртлари, таълим тизими тўғрисидаги муҳим маълумотларни ҳам ўзида жамлаган.
Беҳруз Шамсиддинов,
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати ходими.
Шавкат Акрамов олган суратлар.