2022 йил 15 февраль куни АҚШнинг Ўзбекистондаги “Fulbright Teaching Assistant” ва English Teaching Assistant (ETA) дастури координатори америкаликлик Kristofer Kouen Самарқанд давлат университетининг халқаро таълим дастурлари ва филология факультети талабалари ва профессор-ўқитувчиларига янги ўқув ва бадиий адабиётларни тақдим этди. Бу адабиётлар орасида Стив Жобс, Мишел Обама, Крезй Ҳорс ва Фредерик Дуглас каби машҳур америкалик биографик ижод намуналари, асарлари, жумладан The Great Gatsby”, “The Adventures of Huckleberry Finn”, ва “To Kill a Mocking bird ”, Америка тарихини ўрганиш билан боғлиқ қўшимча адабиётлар, америка фольклор ва анъаналар антологияси, Смитсоннинг Америка тарихининг энциклопедияси ва конституция тарихи каби адабиётлар ўрин олган.

    Тақдим этилган аудио материаллар ва адабиётлардан инглиз тили ўқитувчилари ва талабалари ўқув жараёнида ҳамда оғзаки нутқни ривожлантириш курсларида ҳам фойдаланишлари мумкин. 

    - Самарқанд давлат университетида фаолият олиб бораётганимдан жуда хурсандман ва ушбу манбаларни талабалар ва ҳамкасбларим билан баҳам кўриш мен учун қувончли, - дейди Kristofer Kouen. Дарсларда маъруза қилишдан ташқари, инглиз тили ўрганиш ҳамада мутахассислик бўйича малакасини ривожлантириш учун ҳафтада 4 марта ташкил этилган оғзаки нутқни шакллантириш курсига тингловчиларни қабул қилишдан жуда ҳам мамнунман.

    Fulbright дастури инглиз тилини ўқитиш бўйича (Энглиш теачинг Ассистансе / ЭТА) америкалик мутахассисларни жаҳоннинг 80 дан ортиқ мамлакатларга юборади. Булар маҳаллий инглиз тили ўқитувчиларига мутахассислик бўйича ассистентлик қилиш ва кўрсатмалар бериш билан бирга АҚШ учун маданият элчиси сифатида хизмат қилади. Ўзбекистонда ЭТА дастури иштирокчилари бутун мамлакат бўйлаб умумтаълим мактаблари, университетлар ва махсус институтларда фаолият юритмоқдалар.

    Ўзбекистондаги Fulbright ЭТА дастури ҳақида батафсил малумотга эга бўлмоқчи бўлсангиз АҚШ элчихонасининг Тошкент шаҳридаги веб-саҳифасидан: website ёки АҚШ Элчихонаси Ташкент Телеграм канали U.S. Embassy Tashkent Telegram channel ва Америсан Сентер Ташкент Телеграм каналига обуна бўлинг American Center Tashkent Telegram channel! Ёки QR код:

Самарқанд давлат университети

Халқаро ҳамкорлик бўлими