Самарқанд давлат университети ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректори Шаҳзода Негматова иштирокида ўтказилган тадбирда бир қатор масалалар муҳокама этилди.

    Самарқанд давлат университети фаоллар залида университетнинг ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректори Шаҳзода Негматова иштирокида ўтказилган тадбирда янги ўқув йилига тайёргарлик, талабалар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш орқали улар ўртасидаги турли ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, шунингдек, коррупцион ҳолатларга йўл қўймаслик, ушбу иллатга қарши муросасиз кураш олиб бориш ва бошқа муҳим масалалар муҳокама этилди.

    - Биз талабаларнинг энг яқин дўсти, ҳамкори бўлиш билан бирга уларга тўғри йўл ҳам кўрсатишимиз керак, - деди Шаҳзода Негматова. - Ҳар бир талабани аҳолининг зиёли қатламига олиб кириш эса бугуннинг энг муҳим масаласи. Уларга илмий ишлар олиб бориш ҳақида кўпроқ маълумот бериб, илм орқали муваффақиятга эришган инсонларни ўрнак сифатида кўрсатайлик. Қачонки талаба ўзини илм одами эканлигини, зиёлилигини билса, у ҳуқуқбузарлик йўлига кирмайди. Тўғри йўлдан боришни афзал кўради.

Самарқанд давлат университети 
Ахборот хизмати.
Шавкат Акрамов олган суратлар.